| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шом аҳли шунча қурбонликларни илмоний конституция учун берганмиди?!

Шом аҳли шунча қурбонликларни илмоний конституция учун берганмиди?!

By htadmin
24.11.2021
895
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шом аҳли шунча қурбонликларни илмоний конституция учун берганмиди?!

Устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси

Женевада БМТ ҳомийлигидаги конституциявий қўмитанинг кичрайтирилган йиғинининг олтинчи сессияси ўз ишини, аввалгилари каби, муваффақиятсиз якунлади. Яъни БМТнинг Суриядаги махсус вакили Гейр Педерсен берган баёнотга кўра, йиғилишда на бирорта янги тушунчага эришилган ва на кейинги сессия вақтига келишиб олинган. Педерсен қўмитанинг иш услуби бўйича кулишувга эришилгани ҳақида илгари баёнот берган эди.

Делегациялар иштирокида бўлиб ўтган сўнгги сессия билан ушбу олтинчи сессия ўртасида тўққиз ой ўтган экан, олтинчи сессия ишларига «дастурни ислоҳ қилиш», деган атама киритилгани янгилик бўлди. Илгари дастурни ўзгартиш ёки янги дастур ёзиш ҳақида гапирилар эди.

Мана шундай чалкаш-самарасиз ишлар ва бекорчи вақт ўтказишларнинг барчаси Шом қўзғолонини йўқ қилишга қаратилган эса-да, биз конституция билан боғлиқ айрим тушунчаларга тиниқлик киритиб ўтмоғимиз даркор. Чунки бу мусулмонларга ҳақиқий бахт-саодат ва барқарор ҳаёт сари ҳаракатларига ёрдам беради.

Дастур давлатнинг шакли, аппарати ва бошқарув тузуми ҳамда ҳар бир аппаратнинг вазифа ва ваколатларини белгилаб берувчи қонунлардир. Ушбу дастурнинг манбаи ё ваҳи бўлади, ёки инсон ақли бўлади. Манбаи ваҳи бўлган дастур Ўзи яратган нарсаларининг қандайлигини яхши биладиган Латиф, уларга нима яроқлию нима яроқсизлигидан хабардор бўлган Хобир ва Алим томонидан келади.

﴿أَلاَ يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ﴾

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир»                                  [Мулк 14]

Манбаи инсон ақли бўлган дастур эса, тубан дастурлар бўлиб, унга ишонганларни танг-бахтсизликка, разил ҳаётга олиб боради:

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكاً﴾

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»   [Тоҳа 124]

Зеро, инсон ақли зиддият, ихтилоф ва қарама-қаршиликларга нишон бўлади ва вазиятдан таъсирланади ва ўз навбатида бундай ақлдан келиб чиққан конституция ҳам ўша сифатларни ўзида акс эттиради. Бу ҳали у, ҳали бу жамиятларда ихтилофлар пайдо қилаётган, дам ўзгартирилиб, дам ислоҳ қилинаётган дастур-конституциялардан кўриниб турибди. Усмоний Халифалик қулатилишидан сал аввал 1920 йилги мустақиллик, деб аталган даврдан бери то бугунги кунимизгача бир қанча конституциялар ишлаб чиқилди. Масалан: «подшоҳ Файсал» дастурига атиги 15 кун расман амал қилинди. Кейин мандат даври конституцияси (1930 йилда эълон қилинган 1928 йилги конституция). Кейин инқилоблар конституциялари (1950 йилги конституция, 1952 йилги Шишакли конституцияси, 1957 йилги Миср билан бирлик конституцияси, сўнг 1960 йилги бўлиниш конституцияси). Кейин Баас даври конституциялари (1964 йилги конституция, 1966 йилги конституция, 1969 йилги конституция, 1971 йилги конституция, 1973 йилги конституция). Сўнг Башар Асад эълон қилган 2012 йилги конституция.

Бу конституцияларнинг барчаси аҳолини бахтсиз қилиб, одамларга бадбахтликдан ўзга нарса олиб келмагач, одамлар уларни ўзгартиришга мажбур бўлишди ва ўзгартиришнинг қиммат бадалини тўлашди.

Биз бугунги кунда Шом ва бошқа диёрларда кофир Ғарб малайларига қарши қўзғолон қилиб, жиноятчи илмоний режимларни фақат ўзига чакланмай, балки конституцияларию барча аркон ва башаралари билан қўшиб ағдариш йўлида улкан қурбонликлар бермоқдамиз. Кофир Ғарб ҳаммага маълум бўлган барча услуб ва воситаларини ишга солиб бу жиноятчи режимларни ҳимоя қилишга уринди. Натижада, Шом қўзғолонини йўлдан адаштиришга муваффақ бўлди. Ҳозир у қонхўр режимни ағдариш йўлида берилган қурбонликларни конституцияни ислоҳ қилиш учун берилган қурбонликларга айлантиришга ҳаракат қиляпти. Чунки шаклан ўзгартирилган ва Ғарб қолипида тузилган бу конституция унинг манфаатларини сақлаб, Шом заминидаги босқинчилигини муқаддаслаштиради, ҳокимиятдаги малайларини сақлаб қолишига хизмат қилиб, Ғарбнинг динни ҳаётдан ва жамиятдан ажратишга асосланган дунёқараши ва турмуш тарзини, яъни давлат илмонийлигини зўрлаб тиқиштиради. Бунинг учун кофир Ғарб янги малайлар, асосан конституциявий қўмитани ташкил қилди. Бу конституциявий қўмитани Шом аҳли эмас, балки кофир Ғарбнинг ўзи тузган. Ғарб «Сурия кризисининг сиёсий ечими», деган нарсани шиор қилиб, айни қўмитанинг барча йиғинларини ўз юртида туриб назорат қилмоқда.

Мусулмонлар, шу жумладан Шом аҳли шуни яхши билиши лозимки, манбаи ваҳи бўлган дастурсиз уларнинг ҳаёти асло ўнгланмайди. Биз Ислом билан ҳукм юритиб, уни тўғри татбиқ қилган вақтимизда дунёнинг хўжайинлари эдик, олдимизга ҳеч бир рақиб чиқа олмасди. Исломни ёмон татбиқ қилиб, аҳком ва қонунларидан воз кечганимизда эса, худди сел натижасида пайдо бўлган кўпикларга ўхшаб қолдик. Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби миллатлар барча тарафдан устимизга ташланди… Натижада, юртларимиз Ислом душманлари томонидан босиб олинди. Улар бойликларимизни талон-торож этиб, ўзимизни қул қилишди, конституциялар ишлаб чиқиб, келажагимизни белгилаб беришадиган бўлди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Аллоҳ Азза ва Жалла сизларга тўғри яшаш тарзини баён қилиб, бундай деган:

﴿وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ﴾

«Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни нозил қилдик»                                 [Наҳл 89]

Мусулмонларга Ўзнинг шариати, минҳожи ва қонунлари билан ҳукм юритишни вожиб қилиб, бундай деди:

﴿وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا﴾

«Сизга (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган Ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва минҳож-йўл қилиб қўйдик»

                                                                                                    [Моида 48]

Аллоҳ сизнинг бахтли-саодат бўлишингизни динингизга, унинг тузум ва аҳкомларига қанчалик амал қилишингизга боғлиқ қилиб қўйди. У зот бундай деди:

﴿فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلاَ يَضِلُّ وَلاَ يَشْقَى﴾

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»                                     [Тоҳа 123]

Бас, Аллоҳ Азза ва Жалланинг бошқарувига қарши чиқиб, кофир Ғарб тузган конституцияни қабул қилиш ва унга эргашишдан сақланинг. Чунки Аллоҳ Таоло сизни Ўзининг азобидан огоҳлантириб, бундай деган:

﴿يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًا وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُوءٍ تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَدًا بَعِيدًا وَيُحَذِّرُكُمُ اللهُ نَفْسَهُ وَاللهُ رَءُوفٌ بِالْعِبَادِ + قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ﴾

«Ҳар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»                                                                                        [Оли Имрон 30-31]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мусулмон биродарларимизга Аллоҳ Азза ва Жалланинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Халифалик давлати учун дастур лойиҳаси тайёрлаб қўйганимизни эслатмоқчимиз. У минтақавий давлатнинг ҳам, миллий давлатнинг ҳам, ватанпарварлик давлатининг ҳам дастури эмас. Йўқ, балки у мусулмонлар давлатининг исломий дастури бўлиб, Ислом ақидасидан балқиб чиққан дастурдир, бундан бошқача эмас. Ундаги моддаларнинг ҳар бири Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларидан ҳамда саҳоба розияллоҳу анҳулар ижмои ва мўътабар шаръий қиёсдан истинбот қилинган. Барча мусулмонларни ушбу дастурни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали амалда татбиқ қилишга даъват қиламиз.

Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан

Tagsилмоний конституцияШом аҳлиқурбонликлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка келаси юз йил давомида ўзига зарар етказадиган фалокатдан сақланиши учун имкониятида атиги бир неча ҳафта бор

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Турк режими билан Асад режими мустамлакачи кучларнинг битта башарасидир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия режими вазифаси босқинчи яҳудийлар давлатини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини сақлашдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/