| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Сиёсий онг ва унинг аҳамияти

Сиёсий онг ва унинг аҳамияти

By htadmin
28.06.2025
726
0
Share:

Сиёсий онг ва унинг аҳамияти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мустамлакачи кофирлар Исломий давлат – Хилофатни ағдариб, бунинг ўзигагина чекланишмади. Улар мусулмонларга қарши кенг кўламли сақофий-фикрий ва маърифий ҳужумларни бошладилар. Бу ҳужумлардан кўзланган асл мақсад – мусулмонларни бойлик ва ҳудуд жиҳатидангина эмас, фикр ва ақида жиҳатидан ҳам ўзларига бўйсундириш эди. Улар бу режани амалга оширишда, афсуски, катта “ютуқлар”га эришдилар.

Мусулмонлар дунёда юз бераётган сиёсий воқеаларга исломий ақида асосида эмас, кўпроқ маҳаллий ва хорижий ахборот воситалари пропагандаси, шахсий ҳис-туйғу ёки мавжуд режим босимларини инобатга олган ҳолда баҳо беришмоқда. Ҳаётнинг аксарият соҳаларида, воқеа ва ҳодисаларга муносабат билдиришда Ислом ақидаси ўрнига ғайриисломий манбаларга суяниш одат тусига кирди. Қисқача айтганда, Ислом уммати сиёсий онгини йўқотиб, уни юзакилик, ҳиссиётга ботган шиорлар билан алмаштириб қўйди. Сиёсий онгини йўқотган уммат эса саҳрода компаси йўқ йўловчига ўхшайди. Қаерга қараб юриш, кимга эргашиш, қаерда тўхташ каби муҳим қарорларни ўз ақли билан эмас, бошқаларнинг кўрсатмасига биноан қабул қилади. Бугунги кунда мусулмон уммати айнан шундай аҳволда: Ғарб уларга дўст киму душман ким эканлигини, қайси ишларни “инсонпарварлик” деб билишни ёки қайсиларини ваҳшийлик деб билишни ва сиёсий йўналишларни айнан ўзи белгилаб беряпти. Иснодли ери шундаки, мусулмонлар “Ислом” деганда фақат шахсий ибодатларни – намоз, рўза, ҳаж кабиларни тушунадиган бўлиб қолди. Ҳолбуки, Ислом бу – тузум, қонун, давлат, сиёсат ва ҳаётнинг барча соҳасига оид тўлиқ ҳаётий-илоҳий манҳаждир. Мусулмонлар бу илоҳий манҳаж асосида яшашдан маҳрум қилинганларидан кейин, Уммат Ғарбнинг сиёсий манҳажида, бузуқ капитализм асосида юрадиган бўлиб қолди.

Бугунги кунда сиёсий онгнинг етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келаётганининг энг яққол мисоли – Ғазода бўлаётган қирғинлар ва унга нисбатан муносабатлардир. АҚШ бу қирғиннинг бош режаси. У ўзининг ушбу жирканч режасини (Исроил) деб аталмиш зулм найзаси – яҳудий вужуди қўли билан амалга оширмоқда. Ғарб давлатлари эса бу найзани текислаб, унинг қирғинини, ваҳшиёна жиноятини оқлаб туриш билан банд. Улар бир овоздан “(Исроил)нинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор” дея гувоҳлик бериб, Ислом оламини бомбардимон қилаётган тажовузкор вужудни оқлаб келмоқда. Шу билан бирга, мусулмонлар юртларидаги ҳукмдорлар бу қирғинни фақат оғизда қоралаяпти, амалда эса ўша лаънати яҳудий вужуди билан ҳамкорлик шартномалари тузишдан, элчихоналар очишдан, ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашдан тўхташмаяпти. Бу орқали улар ўзларининг ким эканини, кимга хизмат қилаётганини исботлаб бўлди. Булар – умматда сиёсий онг етишмаётгани туфайли ҳукмронликда давом этаётган хоинлардир.

Тўғри, Ислом уммати ичида исломий туйғу билан бўлса-да, имкони борича ҳаракат қилаётганлар бор: кимдир дуо қиляпти, кимдир хайрия қиляпти, кимдир намойиш уюштиряпти, кимдир хабар тарқатяпти ва ҳ.к. Бироқ буларнинг ўзи етарли эмас, буни воқелик ҳам исботламоқда. Агар исломий сиёсий онг етарли бўлганда, уммат ўз биродарларига аниқ стратегия билан, зулмга қарши ҳаракатда бир тану бир жон бўлиб жавоб берар эди. Шунинг учун сиёсий онг нафақат сиёсатчиларда, балки мусулмон оммасида ҳам бўлиши шарт. Уммат бугун ҳар лаҳзада зулмга учраяпти, лекин уни тўхтатиш учун биринчи навбатда нима қилиш кераклигини англамай турибди.

Минтақамиздаги вазият ҳам ҳақиқий маънода аянчли. Буни 2025 йил 17 июн куни Остонада бўлиб ўтган Хитой–Марказий Осиё саммити мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Унда гўёки “ҳамкорлик”, “ривожланиш”, “логистика”, “яшил энергетика” каби баландпарвоз, умидбахш сўзлар айтилиб, муҳим қарорлар қабул қилинган бўлса-да, лекин саммитнинг асосий меҳмони – Шарқий Туркистонда миллионлаб мусулмонларни лагерларга қамаб, уларнинг тилини, динини, маданиятини йўқ қилишга уринаётган кофир-мушрик Хитой режими эди. Намоз ўқигани учун қамалган, рўза тутгани учун азобланган, Қуръон сақлагани учун жазоланган биродарларимизга нисбатан амалга оширилаётган зулмни кўрмаслик ёки ўзини кўрмаганга солиш исломий нуқтаи назардан нафақат ножоиз, балки бундай мустамлакачи душман режим билан яқин ҳамкорлик қилиш ва унга мусулмонлар устидан имкониятлар эшигини очиб бериш бутунлай нотўғри ишдир. Саммитда иштирок этган МО бошлиқларининг Хитойга қилган ҳар бир табассуми ғалаба эмас, балки улкан шармандаликдир.

Афсуски, юрт раҳбарлари Хитой учун сиёсий ва иқтисодий дарвозаларни кенг очиб бераётган бир пайтда, халқнинг аксар қисми сукутда. Бу сукут эса айни сиёсий онгнинг етишмаслигидан далолат беради. Ҳақиқатан ҳам сиёсий онгли уммат учун “Хитой босиб келяпти” деган гап эмас, балки “Хитой мусулмонларга зулм қилмоқда, у билан яқин ҳамкорлик қилиш хиёнатдир” деган ҳақиқат муҳим бўлиши лозим.

Воқеалар фақат Хитой билан чекланмайди. Ғарб, АҚШ, Россия каби давлатлар ҳам ўз ниқоблари орқали Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракат қилмоқда. Улар билан “стратегик ҳамкорлик”, “тенг шериклик”, “инвестициявий алоқалар” каби атамалар орқали алоқалар ўрнатиш аслида Ислом умматини ўз салоҳиятини намоён қила оладиган кучдан маҳрум қилиб, бошқаларга қарам ва заифлик ҳолатига солишдир.

Ҳақиқат шуки, Ислом ва мусулмонларга душман бўлган, уларни қонга ботирган ва Ислом қадриятларини оёқ ости қилган ҳар қандай давлат билан дўстлашиш Ислом нуқтаи назаридан ҳеч қачон тўғри ҳисобланмайди. Буни англаш учун ҳар бир мусулмонда сиёсий онг, яъни воқеликка исломий ақида кўзи билан қараш шаклланиши керак бўлади.

Юқорида келтирилган ҳолатлардан очиқ кўриниб турибдики, Ислом умматида сиёсий онгни қайта вужудга келтириш вожиб ишлардан биридир. Бу онгни вужудга келтириш учун эса, аввало, сиёсий онгнинг ўзи нима эканини аниқ тушуниб олиш зарур. Сиёсий онг бу – оламга, воқеа ва ҳодисаларга маълум бир нуқтаи назардан қарашдир. Яъни инсон дунёдаги ҳодисаларни, давлатлар ўртасидаги муносабатларни, ички ва ташқи сиёсатни фақат ахборот даражасида эмас, балки муайян ғоявий асосда англайди. Сиёсий онг шаклланиши учун икки муҳим унсур керак: биринчиси, бутун жаҳонга назар ташлаш, яъни фақат маҳаллий ёки минтақавий даражада эмас, балки глобал ҳодисаларни қамраб оладиган фикрий қамров. Иккинчиси, муайян нуқтаи назар, яъни воқеликни баҳолашда асос вазифасини бажарадиган мафкуравий ёндашув. Биз мусулмонлар учун бу нуқтаи назар – Ислом ақидасидир. Яъни:

«لَا إِلٰهَ إِلَّا اللّٰهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللّٰهِ»

Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг расулидир.

Бу иймон калимаси фақат ибодатларгагина тааллуқли эмас, балки ҳаётга, жамиятга, сиёсатга, давлатларга, уруш ва тинчликка ҳам қарашни белгилайдиган нуқтаи назардир.

Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

«أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَقُولُوا: لَا إِلٰهَ إِلَّا اللّٰهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللّٰهِ, فَإِذَا قَالُوهَا عَصَمُوا مِنِّي دِمَاءَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ إِلَّا بِحَقِّهَا.»

“Мен одамлар “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир” деб айтгунларича улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар шундай десалар, жонлари ва молларини мендан сақлаб қоладилар – ҳақли сабаблар бўлмаса”.

Бу ҳадис шуни англатадики, сиёсий онг ва сиёсий мавқе ҳам айнан Исломий ақидадан келиб чиқиши керак. Сиёсат, жанг, тинчлик, ҳамкорлик, душманлик – буларнинг барчаси биз учун “демократия” ёки “миллий манфаат” каби инсонлар ўйлаб топган ўлчовлар билан эмас, балки “Ла илаҳа иллаллоҳ” нуқтаи назаридан баҳоланиши шарт. Мусулмон учун сиёсий онг – ҳодисаларни ахборотга қараб эмас, Исломга қараб англаш демакдир. Шу онг бўлса, у киши ким дўсту ким душман, нима тўғри-ю нима нотўғри, қандай мафкура ёки лойиҳалар умматга хавф солаётганини англайди… Ахборот қурбони эмас, ҳақиқат тарафдори бўлади.

Сиёсий онгни қандай пайдо қилиш мумкин?

Сиёсий онг дегани дунёда бўлаётган воқеаларга, давлатлар ҳаракатига, сиёсий жараёнларга маълум бир нуқтаи назардан қараш эканини юқорида айтдик. Лекин бу онг одамларда ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Унга эришиш учун маълум йўл тутилиши керак. Бу йўл сиёсий тарбия, бошқача айтганда, сиёсий сақофат беришдир. Сиёсий сақофат Ислом нуқтаи назаридан фикрлашни ўргатиш демакдир. Бу исломий фикр ва ҳукмларни ўргатиш орқали амалга ошадими ёки сиёсий ҳодисаларни кузатиш орқали амалга ошадими, фарқи йўқ. Лекин Исломий фикрлар ва ҳукмлар дарслик ёки назарий билим билан чекланмаслиги шарт. Яъни Исломий фикр воқеликка татбиқ қилиниши, ҳаёт билан боғланиши керак. Масалан, Исломда “аҳкомул-бийъа” (давлат ишлари) фиқҳини, “жиҳод”, “сулҳ”, “дўст ва душманга муносабат” каби тушунчаларни ҳодисаларга қўллаб, тушунтириш лозим.

Сиёсий ҳодисаларни кузатиш эса, журналист ёки блогер сингари ахборот тўплаш эмас. Балки ҳар бир ҳодисага Исломий нуқтаи назардан баҳо бериш, унинг ортидаги ғоявий ва сиёсий мақсадларни кўра билишдир. Шу йўл билан исломий фикр ва воқелик бирлашади. Мана шу жараён сиёсий онгнинг асоси ҳисобланади.

Ислом умматида сиёсий онг пайдо бўлиши учун сиёсий фикрлашни кенг миқёсда тарқатиш зарур. Буни оилада, жоме масжидларда, ўқув марказларида, интернетда – барча майдонларда қилиш керак. Негаки, сиёсий онг юзага келса, уммат ҳақиқий душманни танийди, “дўстлик” ва “ҳамкорлик” деб аталаётган ниқоб ортидаги найрангларни фош этади. Исломга зид бўлган сиёсий йўналишларга қатъий ва асосли фикрий жавоб беради. Энг муҳими, уммат ўз ҳақ даъвати – Ислом рисолатини яна бутун оламга етказишга бел боғлайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, сиёсий онгни шакллантириш – Халифалик орқали исломий ҳаётни қайта тиклаш йўлидаги зарур ва муҳим қадамдир. Агар умматда сиёсий онг бўлмаса, у душманни танимайди. Душманни танимаса, унинг тузоғига тушиши, гапига ишониб қолиши, ҳатто ўзини ҳимоя қила олмаслиги аниқ.

Шунинг учун ҳам исломий сиёсий тарбия, яъни сиёсий сақофат умматни уйғоқ, ҳушёр, йўлида собит, душманни танийдиган ва Исломни ҳимоя қиладиган қудратли кучга айлантиради. Шунингдек, у фақат ҳимоя қилувчи эмас, балки Исломни бутун дунёга рисолат сифатида кўтариб чиқувчи, ҳақни етказувчи умматни вужудга келтиради.

Аллоҳ таоло айтади:

وَأَنَّ هَٰذَا صِرَٰطِي مُسۡتَقِيمٗا فَٱتَّبِعُوهُۖ

– “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг”.     (Анъом:153)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

28.06.2025й

TagsСиёсий онг ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойиши

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капитализм ҳазорати мевалари: Мусулмонлар АҚШдаги масжидларни ҳимоя қилиш учун патруллар тузмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • 15.06.2026

    РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/