| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Сиёсий тушунчалар китобидан саволга жавоб

Сиёсий тушунчалар китобидан саволга жавоб

By htadmin
12.11.2016
1899
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Савол: Сиёсий тушунчалар китобининг ҳижрий 1425, милодий 2005 йилдаги нашрининг 20 саҳифасида халқаро аҳвол мавзусида қуйидагилар келган: «…Кимнингдир таъсири остидаги давлатнинг ташқи сиёсатини эса бошқа бир давлат билан қарамлик эмас, манфаат боғлаб туради. Масалан, Япониянинг Америкага, Австралиянинг Америка ва Британияга, Канаданинг Америка, Британия ва Францияга, ҳозирги Туркиянинг Британия ва Америкага боғлиқлиги каби».

Савол шуки, йирик давлат таъсири остидаги давлат ўзининг ташқи сиёсатида ўша йирик давлат сиёсати доирасидан чиқиши мумкинми? Масалан Туркия бирон масалада, масалан Сурия масаласида Америка ташқи сиёсати доирасидан чиқиши мумкинми?

Жавоб: Бундай давлат ташқи сиёсатнинг бирон жузъий масаласида йирик давлат сиёсати доирасидан чиқиши мумкин. Чунки унинг боғлиқлиги қарамлик юзасидан эмас, манфаат юзасидандир. Демак у ўзининг манфаатларини қидиради. Лекин йирик давлатларнинг бу давлатга ўтказадиган таъсир ва босим омилларини ҳисобга олиш ҳам лозим. Йирик давлатлар уни мана шу жузъий масалалар борасида доирадан чиқиб кетишини ман қилади. Бу ман қилишнинг кучлилиги ёки заифлиги йирик давлатнинг таъсири остидаги давлатдаги ҳоким табақанинг ҳокимиятга келиши борасида қанчалик таъсир ўтказа олганига боғлиқдир. Агар йирик давлатнинг таъсири кучли бўлса таъсир остидаги давлатнинг ҳар қандай жузъий масалада чиқиб кетиши ўта қийин бўлади. Шунинг учун йирик давлатнинг таъсири қанчалик камайса таъсир остидаги давлат жузъий ёки кўпроқ масалада йирик давлатнинг ташқи сиёсати доирасидан чиқиб кетишга шунчалик қодир бўлади. Буни қуйидаги баъзи мисоллар билан аниқроқ тушунтирамиз, сўнг уларни Туркия мавзуси билан якунлаймиз:

1 –  Япония:

Япониядаги бошқарув низоми ва ички вазият барқарордир, давлат муассасалари ҳам барқарордир. Шунинг учун Япония ташқи сиёсатнинг бирон жузъий масаласида доирадан чиқиб кетиши ва Америка доирасида – сиёсатчилар ўзларининг тақдирларидан хавотир бўлишмай – айланавериши ҳам мумкин. Лекин Америка Японияга иккинчи жаҳон уруши охирида мажбурлаб жорий қилган чекловлар, масалан Японияни стратегик қуролларни, айниқса ядровий қуролларни такомиллаштиришдан ман қилиш каби чоралар ҳамда мажбуран тиқиштирган хавфсизлик келишувлари ва Американинг япон иқтисодига ўтказган босимлари, буларнинг барчаси Япония сиёсатида, ҳоким табақада ва сиёсий партияларда, айниқса либерал демократик партияда Америка таъсирини пайдо қилди. Либерал демократик партия Японияни – социалистик партиянинг бир неча ойдан нарига ўтмаган озгина бошқаруви даврини ҳисобга олмаганда – 1955 йилдан бошлаб узлуксиз 54 йил давомида бошқариб келди, бу партия 2009 йилдаги сайловларда мағлуб бўлгунига қадар ҳокимиятда турди. Ана шундан кейин либерал демократик партия 2012 йил 15 декабрдаги умумий парламент сайловларида ғалаба қозониб, ўтган йилнинг охирида ўзи коалиция тузган партиялар билан бирга ҳокимиятга қайтди. Буларнинг барчаси Америка манфаатлари билан Япония манфаатлари ўртасидаги тўқнашувни ҳамда япон сиёсатида Американинг кучли таъсирини пайдо қилди. Шу даражадаки, ҳокимиятда турган кимса Америка истагига қарши ҳаракат қилишдан ёки бирон жузъий масалада Америка доирасидан чиқишдан қўрқиб қолди. Чунки у Америка оппозицион партияларни ўзига қарши қўзғашидан ёки ўзига қарши япон иқтисодига таъсир қиладиган иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаришидан, натижада ўзининг ҳукумати заифлашишидан ёки қулашидан қўрқиб қолди. Шунинг учун ҳам Япония ташқи сиёсатнинг умумий масалаларида Америка доирасида айланишдан чиқмади. Лекин у Америка ташқи сиёсатининг кўпам таъсир қилмайдиган баъзи масалаларида кучли иштирок этишдан ўзини йироқда тутиб келди… Масалан Япония 1991 йилдаги Ироққа қарши урушда иштирок этишни рад этди ва 2003 йилда Ироқ босиб олинган пайтда рамзий иштирок этиш билангина кифояланди. Чунки Япония оммавий қирғин қуроллари деган нарсани қидириб текшириш чоғида Америка кучларини қўллаш учун минг аскар юбориш билангина кифояланди. Лекин Япония уруш сарф-харажатларини қоплаш учун Америкага 13 миллиард доллар миқдорида ёрдам берди. Яъни Япония баъзи жузъий масалаларда доирадан чиқди, лекин бу жузъий масалаларнинг кўриб турганингиздек катта таъсири бўлмади…

2 –  Канада:

Канада ҳокимлари ўз давлатлари манфаатлари ҳақида қайғуришади, шунинг учун шу манфаатларнинг рўёбга чиқишига қараб у ёки бу давлат билан бирга ҳаракат қилишади ёки ўзлари учун манфаатли эканини кўришмаса бу давлат билан бирга юришдан ўзларини йироқ тутишади. Лекин бу ерда доирасида Канада айланаётган уч давлат: Америка, Британия ва Франциянинг Канада ташқи сиёсатига таъсири бор. Бу таъсир бир неча омилларга мувофиқ бўлади. Бу омиллар Япониядагидан фарқ қилади, чунки бу омиллар ҳарбий чекловлар ёки хавфсизлик бўйича тузилган келишувлар эмас… Аксинча улар бошқа омиллардир. Чунки Канада британ ҳамдўстлиги бўйича Британияга боғланиб қолган. Чунки унинг аҳолисидан ярми асл келиб чиқиши британияликдир. Канада франкфония (француз тилида сўзлашувчи давлатлар) бўйича Францияга ҳам боғланиб қолган. Чунки аҳолисининг 16%га яқини асл келиб чиқиши француздир. Канада Америка билан оламдаги ҳимоя қилинмаган энг узун чегара бўйлаб чегарадошдир. Шунинг учун Канада билан Америка иккаласи бир-бирига киришиб кетгандек кўринади. Иккаласи энг йирик тижорий шерик сифатида бир-бири билан эркин савдо олиб боради. Канада ва Америка 1988 йилдан буён эркин савдо келишуви бўйича шериклик қилиб келишмоқда. 1992 йилда бу шериклик келишувига Мексика ҳам қўшишди. Канада Қўшма Штатлар таъсири остида имзоланган Америка давлатлари ташкилотига 1990 йилда қўшилди.

Бу омиллар Япония мисолидаги чекловлар ва келишувлардан кўра таъсири камроқ бўлгани учун демак Канада Япониядан кўра жузъий масалаларда ана шу давлат ташқи сиёсати доирасидан чиқишга қодирроқдир. Шунинг учун ҳам Канада Куба билан расмий алоқаларни сақлаб келмоқда, Кубага қарши жорий қилинган қамал ва бойкотда Америка билан юрмади. Канада 2003 йилда Ироққа қарши қилинган урушда Америка ва Британия томонида туришни ҳам рад этди. Канаданинг бу борадаги позицияси Франция позициясига яқинроқ бўлди… Лекин Канада халқаро сиёсатдаги катта таъсирли масалаларда Америка доирасидан чиқмайди. Шунинг учун ҳам унинг Афғонистон урушида Америка ва НАТОнинг бошқа давлатлари томонида турганини кўрдик. Чунки Канада НАТОда таъсис этувчи аъзодир. Канада 1950-1953 йиллардаги Корея урушида Американинг асосий шериги бўлган. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида Британия томонида турди… Яъни Канада юқорида айтиб ўтилган омиллар сабабли шу уч давлат манфаатлари доирасида айланади. Лекин бу давлатларнинг таъсири Канадани жузъий масалаларда шу уч давлат ташқи сиёсати доирасидан чиқишини ман қиладиган даражада кучли эмас, лекин у айтиб ўтганимиздек муҳим халқаро сиёсат масалаларида бу доирадан чиқмайди…

3 –  Туркия:

Американинг Туркиядаги ҳоким табақани ҳокимиятга олиб келишдаги таъсири кучлидир. Шунинг учун Эрдоган Американинг ёрдамисиз ҳокимиятга кела олмаслигини ва ичкарида ўз нуфузини мустаҳкамлай олмаслигини яхши билади. Демак Эрдоган ўзининг тақдири Туркияда катта нуфузга эга бўлиб олган Америкага боғлиқ деб билади. Шу даражадаки, Америка бошқарувга, ҳокимларга, судга, иқтисод, армия ва хавфсизлик аппаратига ўз ҳукмини ўтказа оладиган бўлиб қолди. Натижада Туркия иқтисоди Америка ёрдамига муҳтож бўлиб қолди. Америка буни Туркияга қарзлар ва иқтисодий енгилликлар бериш орқали амалга оширмоқда. Ана шу енгилликлардан бири Халқаро Валюта Фондининг Эрдоган ҳукуматига босим ўтказмаслигидир. Валюта Фонди Эрдогандан олдинги Эжевит ҳукуматига босим ўтказиб уни қулатган эди… Чет эл банклари клубларидаги кредиторларнинг Туркия устида уюлиб кетган қарзлар жадвалини талаб қилмаслиги ва Standard & Poorsдан тортиб Moody’s ва Fitchгача бўлган Америка халқаро рейтинг муассасаларининг турк иқтисодига салбий пунктларни бермаслиги ҳам ана шу енгилликлар жумласидандир. Аксинча бу муассасалар турк иқтисодига ижобий пунктларни берди… Шунингдек Туркия олдида хорижда инвестицияларга эга бўлиш йўлини ҳам осонлаштириб берилди, ажнабий ширкатларнинг ичкарига инвестиция олиб кириши ҳам рағбатлантирилди. Қолаверса Америка Эрдоганнинг армияда инглиз малайларига кучли зарба бериб ютуқларга эришиши ва армия бош штаби қўмондонлигига ўзини қўллаб-қувватлайдиган ва Америкага боғланган одамларни олиб келиши ортида турди. Эрдоганнинг суд устидан ўз назоратини ўрнатиб ютуқларга эришиши ортида ҳам Америка турди. Буларнинг барчаси Америка ёрдами билан бўлди. Америка хавфсизлик ва курдлар масаласида ҳам Эрдоганга ёрдам берди. Чунки Курдистон Ишчилар Партиясининг тинчлик режасини қабул қилиши ва исён амалиётларининг тўхташи ортида ҳам Америка турди. Чунки Ўжалон Америка малайларидан биридир, Тинчлик ва Демократия партияси эса Ўжалон чизган чизиқ бўйича юради. Демак ичкарида барқарорлик ўрнатиш Американинг бошқа партиялар, ташкилотлар ва ҳайъатлардаги бошқа малайлари ва дўстлари ёрдамида бўлди.

Шунинг учун ҳам Американинг Туркиядаги бошқарувга таъсири кучлидир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Туркиянинг ҳар қандай жузъий масалада Америка ташқи сиёсати доирасидан чиқиши ўта қийин ишдир. Эрдоганнинг Америка ташқи сиёсатига қандай ёпишиб қолгани ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун баъзи воқеаларни кўриб чиқамиз:

а) Эрдоган Сурия қўзғолонидан олдин Америка малайи Башар режими билан алоқани мустаҳкамлади, бу алоқа шахсий ва оилавий дўстлик даражасигача етди, у ҳатто Башарни биродарим ва дўстим дейдиган бўлди. Ҳолбуки бу Башар Ливан ичкарисида ва Суриянинг ўзида ҳам 2008 йилдаги Сайданая қамоғи қирғини каби жинояткорона ишларни амалга оширган эди. Шунга қарамай Эрдоган бу қирғинга қирғин сифатида қарамади ва Башарни биродарим ва дўстим дейдиган бўлди!! Башар ўзининг хавфсизлик идораси ва разведкаси билан биргаликда одамларни хорлашни давом эттирди. Эрдоган буни кўриб, эшитиб туриб, Башар билан бўлган алоқасини кучайтиришни давом эттирди. Чунки Америка бу алоқанинг давом этишини истаган эди…

б) Қўзғолон аланга олган чоғда ҳам Эрдоган Башарни қўллаб-қувватлашни давом эттирди ҳамда америкаликларнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотлари бўйича ҳаракат қилди, баёнотлар берди. Эрдоган яқинда ҳарбий аралашувни талаб қилиб Вашингтонга 2013 йил 16 майда қилган охирги сафари чоғида унинг бу аралашувга чақиришдан тийилиб қолганини кўрдик. Америка оппозиция билан Башар режими ўртасида диалог ўтказиш учун Женева-2га ва иккала тарафдан тузиладиган ўтиш даври ҳукуматини ташкил қилишга чақирган пайтда эса Эрдоган ҳукумати буни қўллаб-қувватлаб, жар солгани турди.

в) Франция Ливияга қўзғолончилар томонида туриб аралашишга чақирган пайтда Эрдоган буни рад этиб Францияга ҳужум қилди. Лекин Америка Ливияга аралашишга қарор қилган пайтда Эрдоган Американи қўллаб-қувватлади.

г) Эрдоган май ойининг охирида Ғазога бормоқчи бўлган пайтда Америка ундан бу зиёратни кечиктиришни талаб қилди. Бу талабни Америка ташқи ишлар вазири Керри 2013 йил 22 апрелда Туркияга қилган сафари чоғида билдирди. Бу талаб Туркия бош вазири ўринбосари Бюлент Аринжни: «Жаноб Керрининг бош вазирдан Ғазога боришни кечиктиришни талаб қилиб айтган сўзлари дипломатик ва сиёсий нуқтаи назардан олиб қаралганда номақбул, хато ва нотўғридир» деб айтишга мажбур қилди. (Рейтер, 23 апрел 2013 йил). Аринж бундай деб даъво қилди: «Фақат турк ҳукуматигина бош вазирнинг ёки ҳар қандай турк масъулининг қачон ва қаерга сафар қилишини белгилаш ҳуқуқига эга». Лекин унинг бу гапи воқега тўғри келмади. Чунки бош вазир ўзининг Ғазога қарор қилинган сафарини «унутди» ва у ҳақда гапирмайдиган бўлди. Аксинча масъуллар унинг Ғазога 5 июлда бориши мумкинлигини айтишган пайтда турк ҳукуматидаги манбалар бу зиёратнинг бўлишини шоша-пиша рад этди. Американинг буйруқларига бўйсуниб шундай қилди.

Бу ва бошқа мисоллар Туркия ташқи сиёсатнинг бирон жузъий масаласида ўзи юрган доирадан чиқолмаслигини яққол кўрсатиб турибди. Маълумки Эрдоган Ғазога боришдан ўзининг халқ орасидаги рейтингини кучайтиришни мақсад қилган эди. Чунки унинг рейтингига Сурия аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйгани сабабли путур етган эди. Ҳолбуки у сурияликларга ёрдам беришни ваъда қилиб: «Биз иккинчи Ҳамага асло йўл қўймаймиз…» деган эди. Чунки шундан кейиноқ жиноятчи Башар режими ҳар бир шаҳар ва қишлоқда иккинчи, учинчи Ҳама қирғинини амалга оширди… Эрдоган ва унинг ҳукумати эса тек томоша қилиб тураверди. Бу ҳам етмагандек Сурия режими бир турк самолётини уриб туширди ва Туркия ичкарисидаги сурияликлар чодирларига ва турк қишлоқларига қарата ўт очиб, туркларни ўлдирди. Лекин Эрдоган тек тураверди. Ҳолбуки бу аралашиш учун етарли сабаб эди. Агар аралашса Эрдоганнинг бунга ҳаққи бор эди. Лекин Америка уни бундан ман қилди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Туркия Британия доирасида айланмайдиган бўлиб қолди. Америка армиядаги инглизлар кучларига кучли зарба йўллаганидан кейин шундай бўлиб қолди. Чунки инглизларнинг малайлари бош штаб бошлиқлигидан четлатилди ва улардан юқори мансабдагилари қамоққа олинди. Улар ҳамон қамоқда ётишибди. Армияда тозалашлар давом этяпти. Келгуси ойда янада кўпроқ тозалашлар бўлиши кутиляпти. Чунки ҳар йили ҳарбий мансабларга кўтаришлар қайта кўриб чиқиляпти ёки тўхтатиб қўйиляпти ёки зобитни истеъфога чиқариляпти. Бунга бош штаб бошлиғи армия қўмондонлиги билан биргаликда бошчилик қиляпти ва бош вазир розилиги билан амалга ошириляпти. Яъни Туркия ҳозир Америка доирасида айланмоқда ва Американинг Туркия ишларига бўлган таъсири кучлидир. Агар бу ҳол шундай давом этавериб, Туркия Америкага кучли боғланиб қолаверадиган бўлса у ҳолда Туркия Америкага тўлиқ қарам бўлиб қолиш сари яқинлашаверади ва охири бориб унинг доирада айланувчи давлат эканлиги тўғрисида савол аломати пайдо бўлади!

21 рамазон 1434ҳ

30 июл 2013м

0
0

Related posts:

Американинг Хитойга қарши Ҳиндистон сиёсатига таъсири Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа Сурия майдонидаги охирги воқеалар Париж ҳужумларининг уларга алоқаси борми? Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар
TagsАмерикаСиёсий тушунчаларТуркия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Энергетика кризиси ҳақида

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    1972 йилги илмоний-секуляр конституцияни бекор қилиш билан одамлар мамлакатни Ислом конституциясига биноан бошқаришда бирлашадилар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳасина режимининг Бангладеш армиясини босқинчи яҳудий вужуди билан қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказиш учун юбориши Ислом ва мусулмонларга мислсиз хиёнатдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/