| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Судан ва Жазоирдаги қўзғолон талаблари зулм кўтарилиб, адолат қарор топишига олиб борадими?!

Судан ва Жазоирдаги қўзғолон талаблари зулм кўтарилиб, адолат қарор топишига олиб борадими?!

By htadmin
16.06.2019
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан ва Жазоирдаги қўзғолон талаблари зулм кўтарилиб, адолат қарор топишига олиб борадими?!

Судан ва Жазоирда қўзғолон кўтарган одамларнинг асосий талаблари зулмдан, унинг оқибатлари-ю сабабларидан ва золимлардан қутулишни ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий… барча соҳада адолат қарор топишини талаб қилиш бўлди. Хўш, хорлик ва зулмга қарши кўтарилган бу қўзғолончилар ҳурмат-иззат ва адолатнинг қарор топиши учун тўғри йўлни тутишдими?!

Шубҳасиз, ушбу икки юртдаги майдонларда ва турли ахборот воситаларида, расмий ва норасмий ташкилотларда хорлик ва зулмга қарши кўтарилган қўзғолончилар ҳаракатига назар солган киши афсуски, бир нарсанинг гувоҳи бўлади. Яъни, уларнинг аксари фуқаролик давлати ва эркинликларни талаб қилишяпти, ҳарбий бошқарувдан қутулиб, ўрнига армия ташқарисидаги фуқаролик бошқаруви тикланишига, армия вазифаси эса, қўзғолон ва унинг ютуқларини мудофаа қилиши лозимлигига чақиришяпти. Бас, бу фикр ва талаблар, аввало, халқ истагини рўёбга чиқарадими? Худди Миср, Ливия, Тунис ва Шомда шундай бўлгани каби, халқнинг қутулмоқчи бўлган ўрасига яна қайта қуламаслигини, зулмнинг баттар кучаймаслигини кафолатлайдими?!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга таълим сифатида бундай деди:

﴿أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَى تَقْوَى مِنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَمْ مَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىَ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾

«Бас, (бу) биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларини емирилаётган жар ёқасини қуриб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас»                                             [Тавба 109]

Яна бундай деди:

﴿فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى + وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз»                                   [Тоҳа 123-124]

Росулуллоҳ ﷺ ҳам бундай марҳамат қилдилар:

«لَقَدْ تَرَكْتُكُمْ عَلَى الْمَحَجَّةِ الْبَيْضَاءِ (أي الطريق الواضحة البينة)، لَيْلُهَا كَنَهَارِهَا لا يَزِيغُ عَنْهَا بَعْدِي إِلاَّ هَالِكٌ»

«Мен сизларга очиқ-ойдин йўлни қолдириб кетяпман. Унинг туни кундуздек ёруғдир. Мендан кейин бу йўлдан юрган ҳеч бир киши адашмайди, фақат ҳалокатга маҳкум кимсагина адашади». (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳа албатта, Аллоҳ ва Росулининг каломи ҳақ. Агар фақат мусулмон юртларигагина эмас, бутун оламга назар ташлайдиган бўлсак ҳамда тараққиёти, илм-фан ва маданиятда илғорликка эришгани билан мақтанаётган Европа ва Америкага қарасак уларнинг халқлари ҳақиқий эркинликка етишганини кўрамизми?! Бу давлатлар иқтисоди, сиёсат, ижтимо соҳаларида адолат ва хотиржамликни қарор топтира олишганига гувоҳ бўламизми?!

Агар мавжуд воқеликка назар ташласак – фикрий жиҳати носоғломлигидан ташқари – зулмнинг энг жирканч суратда эканига ва зулмдан жафо чекиш турли манзараларда намоён бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Ҳатто бу манзара 2011 йили Европа ва Американинг мингдан зиёд шаҳарларида халқ намойиши бўлиб ўтиб, Уолл-Стритни, бизнес ва молия марказларини бекор қилишни талаб қилиш даражасига етди. Кризислар ҳам Европа, ҳам Американи баробар ўз домига тортмоқда. Бу давлатлар капиталистик тузум пайдо бўлгандан бери ўзларини кризислардан қутқаролмай келади. Европанинг энг тараққий топган давлатларида ҳар ойда минглаб ўз жонига қасд қилиш ва ҳеч бир сабабсиз суиқасд қилиш ҳолатлари кузатилади… Инсонларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти устидан зўравонлик қилаётган капиталист синф эса, атиги 2 %ни ташкил қилади… Франциядаги намойишчилар ойлаб кўчаларни айланиб, фуқаролик қонунлари ва зўравон бошқарув сабабли келиб чиққан зулмга барҳам берилишини талаб қилишди. Шу кунларда Британияда… ёки Американинг айрим штатларида иттифоқдан чиқиш уринишлари кузатилмоқда ва бу уларнинг иттифоқига таҳдид солмоқда.

Фикрий жиҳатга келсак, бу борада оми ҳам, олим ҳам тушуна оладиган қисқа ва лўнда гапиришимизнинг ўзи кифоя: тўртта эркинликларга асосланган ва динни ҳаётдан ажратиш устига бино бўлган капиталистик тузум, черков ва диндорлар зулми сабабли инстинктив реакция билдириш натижасида пайдо бўлди ва унинг тарафдорлари черков қулдорлигига қарши эркинликларни бошлаб юборишди. Оқибатда, нафс-ҳавога, қосир ақлга қул бўлишди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шахсни жамоадан ҳимоя қиладиган бўлди ва бунга черков ва диндорлар зулми сабаб бўлди ҳамда бунда шахсга жамоанинг туғёни сабаб бўлганини даъво қилишди.

Шундай экан, шунча нарсалардан кейин ҳам, тўғри йўлда юрган ва ақлирасо мусулмон фарзандларимиз орасида эркинликни ва демократик фуқаролик бошқарувига асослаган фуқаролик давлатини истаймиз, дегувчилар бўлиши ақлга тўғри келадими?! Энг олий нарсани энг тубан нарсага алмаштириш ақлданми?! Бадбўй балчиқдан ёки чиқиндилар каналидан соф зилол сув олишга уриниш ақлга тўғри келадими?! Жазирама иссиқда жонимизни қалин дарахт соясидан олиб қочиб, оловга тоблашимиз ақлданми?!

Энг ғалатиси шуки, маълумки қўзғолончилар аввало мусулмонлардир. Улар Аллоҳ Азза ва Жалланинг ягоналигига эътиқод қилувчи, куфр ва кофирларга рози бўлмай, кеча-ю кундуз Қуръон тиловат қилувчи, Байтуллоҳ тавофига шошилиб, Рамазон рўзасини тутувчи кишилардир. Аммо шундай бўла туриб, улар фуқаролик давлатини талаб қилиб ётишибди… нажот йўли шу деб ўйлашяпти! Улар худди чанқоқдан ёлғон сароб сари югуриб, етиб борганда машаққат ва азоб-уқубатдан бошқа ҳеч нарса тополмаган кишиларга ўхшаяптилар. Шоир бундай дея тўғри айтган:

Соғликни истайсиз-у, ўзингиз

Тузалиш йўлидан юрмайсиз…

Кемани қуруқликда сузганин

Ўзингиз ҳеч кўрганмисиз.

Чўлда ташна ҳолдан тойган

Устига эса, сув ортиб олган

Мисоли туя бўлганмисиз?!

Қуръонимиз бундай демоқда:

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَن يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالاً مُّبِيناً﴾

«Аллоҳ ва Росулига бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди»                                                                   [Аҳзоб 36]

Бу бир жиҳатдан. Бошқа жиҳатдан эса, фуқаролик давлати ва эркинликлар Ислом динига бутунлай зид. Фуқаролик давлатига таъриф бериб, бундай дейишган: «Фуқаролик давлати – жамият истагини ифодалайдиган давлат бўлиб, унинг қонун давлати бўлиши ва фуқаролик низомидан келиб чиқиши эркинликларни кафолатлайди ҳамда турфа хиллик ва ўзгага рози бўлишни қабул қилади. Фуқаролик давлати – ватандошликни ўзидаги барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва вазифаларининг асоси деб билади ва ниҳоят, бу давлат демократияга ва ҳокимиятни тинч йўл билан олиш айирбошлашига амал қилади».

Демак, фуқаролик давлатида Қуръонни ҳукмрон қилиш йўқ, аксинча, унда фуқаролик қонунлари ҳукмрон. Унда эркинликларга кенг йўл очиб қўйилган.

Афсуски, Судан ва Жазоирдаги қўзғолончилар бошқа юртларда бўлиб ўтган ишлардан сабоқ олишмади. Билъакс, ўзларидан олдинги кишилар чақтирган ковакка бармоқларини тиқишди. Улар мана бундай деяётган Роббиларининг хитобига қулоқ солишмади:

﴿وَأَنَّ هَـذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُواْ السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди»                                                                                           [Анъом 153]

Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу васиятларига ҳам қулоқ тутишмади:

«لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта ковакдан икки марта чақтирмайди». (Имом Бухорий ривояти).

Сўзимиз ниҳоясида Судан ва Жазоирдаги биродарларимизга насиҳат қилиб, бундай деймиз: Ўн уч аср мобайнида сизга яхшилик келтирган, сиздан хорлик ва зулмни даф қилган, сизни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айлантирган бирдан-бир тузум Ислом давлати соясидаги Ислом тузумидир. Қачон ушбу Ислом низоми ғойиб қилингач ёки заифлашгач, сизга хорлик, зулм ва жаҳолат етди, тубанликка қуладингиз, чор атрофдан мустамлакачилар сизга қарши уруш қиладиган бўлди. Шунинг учун Қуръонда ва Росулингиз ﷺ Суннатларида гавдаланган динингизни маҳкам тутмоғингиз вожиб. Ягона талабингиз шу бўлсин, ундан бошқаси бўлмасин. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿أَوَمَنْ كَانَ مَيْتًا فَأَحْيَيْنَاهُ وَجَعَلْنَا لَهُ نُورًا يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ كَمَنْ مَثَلُهُ فِي الظُّلُمَاتِ لَيْسَ بِخَارِجٍ مِنْهَا كَذَلِكَ زُيِّنَ لِلْكَافِرِينَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (имонни) бериб қўйганимиз бир киши – зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! (Мўминларга имонлари қандай чиройли кўринса), кофирларга ҳам қилаётган амаллари ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди»                                                                                                               [Анъом 122]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                        [Анфол 24]

Роя газетасидан олинди

TagsЖазоирзулмСуданқўзғолон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Наҳҳос куфр йўлини мустаҳкамлаш учун Вена конференцияси чақириғини олқишламоқда ҳамда Туркия, Қатар ва Саудия билан регионал коалиция тузишга чақирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин аҳли Умматдан ажратилганликлари бадалини қонлари билан тўламоқдалар!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/