Тунис режимининг Ҳизб ут-Таҳрирга тазйиқ ўтказиши Ҳизб обрўсини ва унга ҳайриҳоҳликни оширмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Тунис режимининг Ҳизб ут-Таҳрирга тазйиқ ўтказиши Ҳизб обрўсини ва унга ҳайриҳоҳликни оширмоқда
Муҳандис Муҳаммадёсин Самида қаламига мансуб
Тунис режимининг Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини бир ойга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорига оид тарқалган хабар улкан тадбирлар билан қарши олинди. Ҳатто оммавий ахборот воситалари учун ҳам маҳаллий ва халқаро жиҳатдан энг муҳим, энг кучли ҳодисага айланди. Бу масала жамоатчилик фикрини банд қилиб, халқ жамоат жойларида баҳсу мунозара қиладиган бўлди. Электрон алоқа воситалари саҳифаларида, хусусан, Фейсбукда ҳам кўзга яққол ташланувчи хабарга айланди.
Бошида ахборот воситалари бу хабарни кунлик газеталарининг бирида электрон саҳифасида чиққан бир ҳодиса сифатида тарқатишганди. Кейинчалик айни воситаларнинг аксари давлат манбаларидан ёки Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлимидан бу воқеа тафсилотларига, позицияларга қизиқадиган бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими матбуот форуми уюштирди ва унда Тунис режими қароридан бир кун олдин, унинг хавфсизлик хизмати қоқ тунда Ҳизб матбуот офиси пештоқидаги плакатни бузиб ташлаш амалиёти ўтказгани тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Тунисдаги биринчи босқич судининг бир вакили берган рухсат аризаси ортига яширинишга уринаётган сиёсий доира ҳақида сўзлади. Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими – бу ишлар хусусан, май ойида муваффақиятсизлиги эълон қилинган Ҳабиб Саид ҳукумати тарқатилган бир вазиятда шундай бўлаётгани ҳақида ҳамда Юсуф Шоҳид эса янги ҳукумат ташкил қилишда бир неча ишкалликка киргани тўғрисида сўз юритди. Режим маъмурий суд қарорига риоя қилмаслиги билан ўзига-ўзи энг катта сиёсий шармандаликни ёзиб олди. Чунки бу қарор Ҳизб ут-Таҳрир конференциясини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни айблаб ҳукм чиқарганди. Хуллас, мана шу айтилган қарама-қарши ишлар ортидан сиёсий доира Ҳизбга зиён етказишга уринадиган ва фаолиятини тўхтатиб қўйишга, ўзини тақиқлашга ҳаракат қиладиган бўлиб қолди. Ваҳоланки, Ҳизбга қарши бундай ҳаракат худди салобатли тоғларни илдизи билан қулатишга ёки Уқба РА жомесини бузишга уриниш каби бўлиб, сиёсий доираларда ва матбуотда, айниқса, халқ ичида яна бир улкан реакция тўлқинини келтириб чиқарди.
Баъзи ёлланма қалам соҳиблари ҳам Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ўз фидоийликларини, Ҳизбни тил билан таърифлаб бўлмайдиган даражада ёмон кўришини намоён қилишди. Улардан бири ёзган мақола «Тунис Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш ва ноқонуний ташкилот деб эълон қилишда Исроил йўлидан юрадими!!», дея аталди. Ҳизбни ёмон отлиқ қилишга уриниш ва у ҳақда адаштирувчи мақолалар ёзиш билан танилган бошқа ахборот воситалари ҳам айни ҳодисани ёритишди. Бироқ улар «фикр ва бошқа фикр» сарлавҳаси остида матбуот ва журналистика тўғрисида эълон қилинган принципларга риоя қилишмади. Ҳизб фаолияти ёритилган хабар тарқатилди, бироқ бу хабарда Ҳизб позицияси назарга олинмади ва Ҳизбни тарқатиш мумкинлиги тўғрисида гап сотилди, бу борада чексиз душманлиги билан танилган айрим идеологик рақиблар фикрларига таянилди.
Аммо бошқа ахборот воситалари Ҳизб ўтказган матбуот форумини ёритдилар ва шу форумга таянган ҳолда, Ҳизб тутган позицияни баён қилишди. Масалан, форумда Ҳизб – бу ишнинг турган-битгани сиёсий экани, Ҳизб фаолиятини ҳеч қачон тўхтатиб бўлмаслиги баён қилинди. Бу ҳақда Ҳизбнинг идорий ҳайъати аъзоси устоз Муҳаммадносир Шувайха ҳам тўхталиб, Тунисда ғоят ёмон бир жиноят содир этилганини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллий ахборот воситалари Ҳизбнинг матбуот бўлими аъзоси доктор Муҳаммад Мақдишийга таянган ҳолда, Ҳизб ўз фаолиятини бир ойга тўхтатишга ҳукм қилиниш ортидан адлияга мурожаат қилиши тўғрисида ёзди. Яна бир ахборот воситаси «Ҳизб ут-Таҳрирга зўрлик қилаётган зулмга қарши турамиз» сарлавҳаси остида мақола чоп этиб, унда Ҳизбнинг матбуот бўлими аъзоси устоз Имодуддин Ҳадуқ баёнотини келтирди. Устоз ўз баёнотида Ҳизб фаолиятини ўттиз кунгача тўхтатиб қўйишга оид қарор «низолашаётган томонлар ўртасидаги кураш принципини ҳурмат қилмаган бир судьянинг шахсий таниш-билишчилик рухсатидир», деган эди.
Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти матбуот бўлими аъзоси муҳандис Муҳаммадёсиннинг бир неча баёнотлари ва матбуот интервьюлари ҳам оммавий ахборот воситаларида тарқатилди. Улардан энг асосийси «Қудс Арабий» газетасида «Ҳизб ут-Таҳрирнинг янги бир босқичга эҳтиёжи бор, Шоҳид ҳукумати эса муваффақият қозонолмади» сарлавҳали мақола бўлди. Шунингдек, «Лондон диалоги» канали бир дастурга мезбонлик қилди. Бу дастурда Ҳизб позицияси билан дастур томошабинлари фикри намойиш қилинди ва томошабинлар Тунис режимининг қўзғолон овозини ўчиришга ва исломий альтернативга қарши курашишга бўлган уринишларидан хавотир изҳор қилдилар.
«Сориҳ» газетаси «Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини бир ойга таъқиқлаш ва иккиюзламачи демократия» номли мақола чоп этди. Мақола муаллифи Ножий Сабуий асосий диққатни мана бу сўзларга қаратади: «Тунисда демократия даъволари ҳам, ташкилот тузиш эркинлиги ва фикрлар турфа хиллиги ҳақидаги иддиолар ҳам бир-бирига тескари. Хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партия бўлиб, зўравонлик амалиётини қабул қилган эмас. У Ислом шиорини ечим сифатида кўтариб чиқиб, буни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайтишини башорат қилувчи ҳадиси набавий билан исботлайди». Мақоласини «қаршимизда иккиюзламачи демократия турибди, унинг бир юзи илмонийлар олдида тиниқ мунаввар, иккинчи юзи уларнинг рақиблари олдида қоп-қора зулматлидир», дея якунлайди.
Адвокатлар ва ёзувчилар ҳам Фейсбук саҳифалари орқали мақолалар ёзиб, ҳукуматнинг Ҳизб ут-Таҳрирни четлатиш сиёсатига қарши позиция билдирдилар. Адвокат Сайфиддин Махлуф ўз мақоласида Ҳабиб Сайд ҳукуматининг собиқ бош вазири, сўлчилиги ва Ҳизбга қарши нопок баёнотлари билан танилган Камол Жундубийни Ҳизбга қарши макр қилишда айблади. Адвокат ва қонуншунос Мурод Абидий ҳам ўз мақоласида бундай сўзларни айтади: «Ҳизб ут-Таҳрир эътиқодида зўравонлик ишлатиш йўқ. Унинг ўзига яраша муфаккирлари бор. Улар Ҳизб таклифларини бошқалар билан тўқнаш келмасдан ва уларни бекорга чиқармасдан илғор тарзда ўртага ташлайдилар, қолган тафсилотларни қабул қилиш билан рад этиш орасида ақлларга ҳавола қилишади… Аммо Хатат ибн Алининг эса қиладиган бошқа иши йўқ, Ҳизб ут-Таҳрирдан бошлаб, бошқаларда тамомлайди, яъни бундан олдин қўзғолон ўз фарзандлари ва душманларидан зарбага учрагани етмагандек, Хатат ибн Али қўзғолоннинг бўғзига зарба беради… Ҳизб ут-Таҳрир… мен сенинг адвокатингман».
Салво Иёрий исмли адиба аёл ўз мақоласида бу қарорни ҳар бир қўзғолончи нафасни ўчиришга қаратилган мустабид қарор, дея баҳолаб, жумладан «Ҳизб ут-Таҳрир бошқа ҳизблардан фарқли ўлароқ, ўз динини ва юртини севувчи тинчликсевар сиёсий ҳизбдир, бошқа ҳизбларнинг бир неча ихтилофларига қарамасдан, бу Ҳизб ҳокимиятдан ҳеч нарса олган эмас», деди. Сиёсий ёзувчи Собир Нафзовий эса Ҳизбни қўлловчи бир қатор мақолалар муаллифидир. Унинг айни мақолаларидан энг машҳури «Мен унга аъзо эмасам-да, бироқ тиш-тирноғим билан уни ҳимоя қиламан!!», дея номланган. Ушбу (#سيب_حزب_التحرير و #شد_الاستعمار_خير) ҳаштагда Ҳизбнинг муаййид ва ансорлари, ҳамфикрлари қатнашди, турли вақтлар ва турли томонларда видеолар тарқалди, ҳатто Қуддуси Шариф, Шом, Америка каби Тунис ташқарисигача етиб борди.
Шундай қилиб, Ҳизб яна бир бор таъкидлайдики, унинг фаолиятини тўхтатиб туришга ва унга тазйиқ ўтказишга бўлган барча уринишлар унинг обрўсини, одамлар томонидан илиқ қаршиланишини тобора оширмоқда, аъзолари азм-қарор ва истакларини янада мустаҳкамламоқда, душманларини эса қайтадан омадсизликка учратмоқда. Хусусан, яқинда адлия билан боғлиқ яна бир нарса фош этилди, инша Аллоҳ, у ҳақда тўла тафсилоти билан сўзлаб берамиз.
Роя газетаси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми