Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломий жамиятда тузумнинг татбиқи тўғрисида қисқача тушунча
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Исломий жамиятда тузумнинг татбиқи тўғрисида қисқача тушунча
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Ҳар бир жамиятдаги тузумнинг татбиқини текшириш учун бу жамиятдаги қонунларга риоя қилиниши ва шу қонунларнинг бузилиши ортидан қўлланиладиган жазо-уқубатларига аҳамият қаратилади. Исломий жамиятда жазо-уқубатлар қўлланилиши, аввало Аллоҳнинг буйруқларига итоат қилиш учун бўлса, яна бир кўзланган мақсад жамиятдаги инсонларнинг шу қонунларга риоя қилишларидир. Исломий тузумнинг татбиқи тўғрисида гапирар эканмиз, жиноят деб эътибор қилинадиган ва жазоланишга лойиқ кўриладиган амаллар ҳақида тўхталиб ўтиш лозим.
Ароқ ичиш ҳам жазо-уқубатга сабаб бўладиган жиноят ҳисобланади. Ўзгаларга тажовуз қилиш, зўравонлик қилиш ҳам жиноятдир. Бу тажовуз турларига кўра – туҳмат қилиш, қотиллик ва ҳоказолар каби – унга бериладиган жазо-уқубатлар ҳам ҳар хил бўлади. Иқтисод соҳаси ҳам шариат билан чегараланган ва шариат мулк орттириш учун шахсга рухсат берган сабаблар билан ҳамда хусусий мулкнинг ҳуқуқийлиги билан чегараланган. Хусусий мулк – айни мавжуд нарсалардан фойдаланишга Шореъ (шариат эгаси – Аллоҳ) тарафидан берилган рухсат деб таърифланади. Бу чегаралардан чиқиш турларига – ўғрилик, босқинчилик ва бошқаларга – қараб, бу жиноятларга бериладиган жазо ва уқубатлар ҳам ҳар хил бўлади. Шунинг учун жамоа ва шахсни муҳофаза қилиб, жамиятга тузумни татбиқ қиладиган давлат бўлиши зарур.
Мабдани қабул қилган одамларда айни шу мабданинг таъсири бўлиши даркор. Токи амал қилиш талаб қилинаётган қонунларга риоя қилиш шахсларнинг ўзидан табиий келиб чиқсин. Яъни ҳар бир инсон ўзи тушуниб эътиқод қиладиган ақидасидан келиб чиққан тузумни тўғри ва адолатли деб. Бу тузум таркибидаги қонунларни бузиш эътиқод қилаётган ақидасига зид эканлигини у жуда яхши англайди, шунинг учун ақидасидан келиб чиққан ҳар бир қонунга амал қилишга интилади. Шу ҳолатда мабданинг ўзи шахсларни қонунлар доирасида ушлаб тура олади ва уларни ҳар хил жиноятлардан сақлай олади. Давлат эса фақат қонунларни ижро этувчи жиҳозга айланади. Шунинг учун ҳам хўжайинлик фақат шариатникидир, на давлатнинг ва на Умматнинг ҳуқуқи эмас. Гарчи ҳукм юритиш Умматнинг ҳуқуқи, унинг намоён бўлиши эса давлатда кўринса ҳам.
Бундан келиб чиқадики, тузумни ижро қилишнинг йўли давлатдир. Лекин асосий таянч Ислом қонунларини амалга ошираётган иймонли шахснинг Аллоҳдан ҳайбатланиши ва унинг тақвосидир. Шунга биноан, давлат ижро қиладиган шариат қонунчилиги бўлиши зарур ҳамда Аллоҳдан ҳайбатланиш-тақво Исломни мукаммал ижро қилиш учун мўъмин шахсни йўналтириб турувчи йўлланма бўлиши зарур.
Шундан маълум бўладики, Ислом ақида ва ҳаёт қонунларидан иборатдир. Ислом мабдаси эса фикрат ва айни шу фикратнинг жинсидан келиб чиқадиган тариқатдан иборат. Яъни фикрат – ақида ва шу ақидадан келиб чиқадиган муаммолар ечимларидир. Тариқатнинг фикратдаги ақидага асосланган бўлиши унинг шу фикрат жинсидан келиб чиққанлигини англатади. Ислом мабдасининг ҳаётни бошқариб турадиган қонуни ўз ақидасидан келиб чиқади. Исломнинг ҳазорати-дунёқараши ҳаётда муайян турмуш тарзи сифатида гавдаланади. Даъватни ёйиш борасида Исломнинг ўзига хос йўли бор: у давлат тарафидан татбиқ қилинади ва бутун оламга мафкура сифатида олиб чиқилади. Бу эса Ислом тузумини тушуниш ва унга амал қилиш жараёнида асос вазифасини бажаради. Ислом низоми ҳукумат даражасида татбиқ қилинаётган жамоада Исломнинг барча қонунларига амал қилиниши Ислом даъватини ёйиш ҳисобланади. Ислом тузумини мусулмон бўлмаган халқларга татбиқ қилиниши даъватнинг амалий тариқати деб эътибор қилинади. Кенг қулоч ёйган Ислом оламининг вужудга келишида мазкур татбиқнинг жуда катта таъсири бўлган.
Хулоса шуки, бутун дунёда мавжуд мабдалар учтадир: капитализм, социализм (шу жумладан коммунизм) ва учинчи мабда – Ислом. Бу мабдаларнинг ҳар бири ўз ақидасига ва ақидасидан келиб чиқадиган тузумига эга. Уларнинг ҳар бири инсоннинг ҳаётдаги амалларини қиёслайдиган муайян ўлчовга, жамиятга нисбатан ўзига хос нуқтаи назарга ва тузумни ижро қилишнинг тариқатига эга.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
24.06.2017й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми