| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
12.06.2017
1685
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

 Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 83 – 86 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِن بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءكُمْ رَسُولٌ بِمَا لاَ تَهْوَى أَنفُسُكُمُ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقاً كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقاً تَقْتُلُونَ * وَقَالُواْ قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَل لَّعَنَه ُمُ اللَّه بِكُفْرِهِمْ فَقَلِيلاً مَّا يُؤْمِنُونَ * وَلَمَّا جَاءهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُواْ مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَمَّا جَاءهُم مَّا عَرَفُواْ كَفَرُواْ بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ * بِئْسَمَا اشْتَرَوْاْ بِهِ أَنفُسَهُمْ أَن يَكْفُرُواْ بِمَا أنَزَلَ اللّهُ بَغْياً أَن يُنَزِّلُ اللّهُ مِن فَضْلِهِ عَلَى مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ فَبَآؤُواْ بِغَضَبٍ عَلَى غَضَبٍ وَلِلْكَافِرِينَ عَذَابٌ مُّهِينٌ * وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُواْ بِمَا أَنزَلَ اللّهُ قَالُواْ نُؤْمِنُ بِمَا أُنزِلَ عَلَيْنَا وَيَكْفُرونَ بِمَا وَرَاءهُ وَهُوَ الْحَقُّ مُصَدِّقاً لِّمَا مَعَهُمْ قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنبِيَاءَ اللّهِ مِن قَبْلُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

 “Албатта Биз Мусога китоб ато этдик. Ундан кейин ҳам пайғамбарлар юбордик. Исо ибн Марямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳулқудс (Жаброил) ила қувватлантирдик. Ҳар қачон бир Пайғамбар сизларга ёқмайдиган нарса (оятлар) билан келса, бировини ёлғончи деб, бировини ўлдираверасизларми? “Дилимиз берк”, дедилар. Йўқ, аксинча, куфрлари сабабли уларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас, камдан-камлари иймон келтирадилар. Қачонки уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи китоб келганда — ҳолбуки, илгари кофирларга қарши ўша китобдан ёрдам кутардилар — бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай. Аллоҳ бандаларидан хоҳлаган кишисига ўз фазлу карами билан (ваҳий) юборишига қарши чиқиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар ўзларини энг ярамас нарсага сотдилар. Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир. Қачон уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг”, дейилса, “Биз ўзимизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз”, дейдилар. Ва ундан кейин келган ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи ҳақ(китоб)га кофир бўладилар. Айтинг (Эй Муҳаммад), “Агар мўъмин бўлган бўлсангизлар, нима сабабдан илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?” (Бақара. 87 – 91)

 Тафсир

Ушбу оятларда Аллоҳ Таъоло яҳудийларнинг нохолис ва пасткашликлари, аҳдида турмайдиган бадбахт инсонлар эканини таъкидлашда давом этиб, уларнинг бундай ифлосликларидан тўғри хулоса чиқариб, яхши ибрат олишга чақиради.

  1. Аллоҳ Таъоло Бану Исроилга Ўзининг уларга берган неъматларини ва уларнинг бу неъматларга нисбатан нонкўрлик қилганларини эслатяпти. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга Тавротни нозил қилганди. Ундан кейинги то Ийсо алайҳиссаломнинг замонигача келган пайғамбарлар Мусо алайҳиссаломнинг шариатида бўлганлар. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келаверган. (وَقَفَّيْنَا ) сўзи “ортидан келтирдик, эргаштирдик” маъноларини англатади. Бир кишининг ортидан бошқа бир киши изма-из боргани ифодаланганда ҳам шу сўз қўлланади. Бу ерда ҳам Мусо алайҳиссаломдан то Исо алайҳиссалом замонигача пайғамбарларнинг пайдар-пай келганларини ифодалаш учун шу сўз ишлатиляпти.
  2. Аллоҳ уларга Исо алайҳиссаломни юборганини, у кишини пайғамбарлигига далолат қилувчи ўликни тирилтириш, пес, мохов касалликларини даволаш ҳамда улар тўплаётган нарсанинг нималигини айтиб беришдек очиқ ҳужжатлар билан қўллаб-қувватлаганини эслатади.

أَنِّي أَخْلُقُ لَكُم مِّنَ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْراً بِإِذْنِ اللّهِ وَأُبْرِئُ الأكْمَهَ والأَبْرَصَ وَأُحْيِـي الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللّهِ وَأُنَبِّئُكُم بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

 “Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб беришга қодирман. Агар мўъмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир” дейди. (Оли Имрон. 49)

 Аллоҳ Исо алайҳиссаломни Жаброил алайҳиссалом билан қўллади. Яъни (أَيَّدْنَاهُ ) унга ёрдам бердик, уни қўлладик, қувватладик. Аллоҳ сенга қувват берсин, ибораси айтилганда ҳам шу сўз қўлланади.

 Жаброил алайҳиссалом билан қувватлаганини мана бундай қилиб айтмоқда: (بِرُوحِ الْقُدُسِ). Бу сўз кўп маъноли сўз. У Жаброил алайҳиссалом маъносида ҳам, Исо алайҳиссаломга нозил бўлган китоб Инжил маъносида ҳам ёки Исо алайҳиссалом уни айтиб ўликларни тирилтирадиган ном (исми аъзам) маъносида ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу ерда (الْقُدُسِ ) покиза, (بِرُوحِ الْقُدُسِ  – Руҳул-қудс ила) Жаброил алайҳиссалом маъносида. Бунга далил мана бу оятдир:

إِذْ قَالَ اللّهُ يَا عِيسى ابْنَ مَرْيَمَ اذْكُرْ نِعْمَتِي عَلَيْكَ وَعَلَى وَالِدَتِكَ إِذْ أَيَّدتُّكَ بِرُوحِ الْقُدُسِ تُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلاً وَإِذْ عَلَّمْتُكَ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرَاةَ وَالإِنجِيلَ وَإِذْ تَخْلُقُ مِنَ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ بِإِذْنِي فَتَنفُخُ فِيهَا فَتَكُونُ طَيْراً بِإِذْنِي وَتُبْرِئُ الأَكْمَهَ وَالأَبْرَصَ بِإِذْنِي وَإِذْ تُخْرِجُ الْمَوتَى بِإِذْنِي وَإِذْ كَفَفْتُ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَنكَ إِذْ جِئْتَهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِنْهُمْ إِنْ هَـذَا إِلاَّ سِحْرٌ مُّبِينٌ

 “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ айтган эди: “Эй Ийсо ибн Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсла. Сени муқаддас руҳ билан қўллаганимни, одамларга бешикда ҳам, катталигингда ҳам гапирганингни эсла. Сенга китобни, ҳикматни, Тавротни ва Инжилни ўргатганимни эсла. Менинг изним ила лойдан қуш шаклини ясаганингда ва унга пуфлаганингда, Менинг изним ила қуш бўлганини, Менинг изним ила туғма кўрни ва песни тузатганингни эсла. Менинг изним ила ўликларни чиқарганингни эсла. Бани Исроилга аниқ мўъжизалар келтирганингда, улардан куфр келтирганлари: “Бу очиқ сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас, деганида, сени улардан қутқарганимини эсла”, деганини ёд эт!”” (Моида. 110)

 Бу муборак оят Руҳул-қудсни ҳам, Инжилни ҳам зикр қиляпти. Шунга кўра, Руҳул-қудс Инжилдан бошқа нарсадир. Шунингдек оятдаги Руҳул-қудс сўзи лойдан яратиш, ўликни тирилтириш каби ишлардан олдин зикр қилиняпти. Демак, у Исо алайҳиссалом уни айтиб ўликларни тирилтирадиган ном (исми аъзам) ҳам эмас. Шулардан келиб чиқадиган бўлсак, Руҳул-қудс бу Жаброил алайҳиссалом бўлади.

  1. Кейин Аллоҳ Таъоло уларнинг пасткашликларини, тошюракликларини баён қилди. Қачон бир пайғамбар улар хушламайдиган, уларнинг дунёвий манфаатларига тўғри келмайдиган бир нарсани олиб келса (шаръий аҳкомларни), унга эргашишдан ўзларини катта олдилар. Бу пайғамбарларнинг айримларини ўлдирдилар, айримларини ёлғончига чиқардилар. Ёки истеҳзо билан, бизнинг қалбларимиз қулфланган ҳолида яратилган, дедилар. وَقَالُواْ قُلُوبُنَا غُلْفٌ – ва “бизни қалбларимиз берк” дедилар. Бас, бу қалблар ўша пайғамбарларнинг гапларига очилмайди. Мана шу ёлғончига чиқариш, ўлдириш, дилларнинг қулфланиши каби ишларнинг барчаси уларнинг мутакаббирликлари, ўзларини катта олишлари туфайли юз берган ишлардир.

 Аллоҳ Таъоло оятнинг якунида уларнинг, бизларнинг дилларимиз шундай яратилган, деган гаплари ёлғон эканини билдиряпти. Бу ерда яна шуни ҳам тушунишимиз мумкинки, инсон ҳидоятни топиш учун ўзи ҳаракат қилади, Аллоҳ инсон учун ҳидоят топиш йўлларини кўрсатиб қўяди, Аллоҳ бирон бандасини ҳидоятлана олмайдиган қилиб яратиб қўймайди, балки банда ё ақлини ишлатмаслиги сабабли ҳидоятни топа олмайди ёки мутакаббирлиги сабабли қабул қилмайди. Улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг лаънатига, Аллоҳнинг раҳматидан қувилишга лойиқ кимсалардир. Чунки улар ўз ихтиёрлари билан Аллоҳга куфр келтирдилар. Билиб туриб, пайғамбарларни тан олмадилар. Улар фақат ўзларининг хушларига, кўнгилларига ёқадиган озгина нарсагагина иймон келтирадилар. Яъни, Аллоҳнинг уларга берган тавсифида келганидек, Китобнинг бир жойига иймон келтирсалар, яна бир жойига куфр келтирадилар. Улар истак-хоҳишларига тўғри келмагани учунгина ўзларининг китобларида айтилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгиларини инкор қилдилар.

 Яҳудийларнинг “قُلُوبُنَا غُلْفٌ – дилларимиз берк” деган гапларидан кейин “بَلْ” ни ишлатилиши, ушбу “بَلْ” дан кейин келадиган гап ундан олдинги гапни тескариси бўлишини билдиради (мусбат бўлса манфий, манфий бўлса мусбат). “قُلُوبُنَا غُلْفٌ بَل لَّعَنَهُمُ اللَّه بِكُفْرِهِمْ – дилларимиз берк дедилар. Йўқ, аксинча куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган”, яъни Аллоҳ бу билан уларнинг “дилларимиз берк” деган гаплари ёлғон эканини билдиряпди.

 Бунинг ортидан Аллоҳ “فَقَلِيلاً مَّا يُؤْمِنُونَ – Бас, камдан камлари иймон келтирадилар” деди. Бу ердаги ف – ҳарфи “фо сабабия” сабабни билдирувчи фодир. Бу ҳарф уларнинг лаънатланишлари ва кофирликларининг сабаби улар ўзларига нозил бўлган нарсалардан фақат озгинасигагина иймон келтирганлари эканлигини билдириб келяпти. Бу ердаги (مَّا ) ҳарфи зоида бўлиб, алоҳида маъно ифодаламасдан озлик маъносини таъкидлаяпти. Аллоҳ Таъоло бу билан ақида тармоқларида бўлган тушунчаларнинг озгинасига иймон келтириб, баъзиларига иймон келтирмасликни куфр деяпти. Бундан шундай маъно келиб чиқадики, кимки ўзининг вақтида нозил бўлган нарсаларнинг ҳаммасига иймон келтирмаса, кофир бўлади. Буни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари мисолида кўрадиган бўлсак, Қуръон олиб келган намоз ўқиш ёки закот бериш фарзлигига иймон келтириб, Қуръон олиб келган шариатни ҳаёт муаммоларини ечиш учун қонун қилиб татбиқ қилишга иймон келтирмаслик, яъни “وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ – Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир” (Моида. 44) эканига иймон келтирмаслик куфрдир. Ёки Қуръон олиб келган Ҳаж қилиш фарз эканига иймон келтириб, Қуръонда айтилган “يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ – “Эй иймон келтирганлар, албатта, мушриклар нажасдирлар” (Тавба. 28) эканига иймон келтирмаслик ҳам куфрдир.

  1. Аллоҳ Таъоло уларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлиб юборилишларидан олдин қандай пасткаш, қандай бузғунчи бўлганлари хусусида хабар беради. Улар мушриклар билан урушганларида, яқинда бизга фалон фалон сифатли бир пайғамбар келади, биз унга эргашиб ҳаммангизни енгамиз, деб ўзларининг китобларида битилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини санаб ўтардилар. Лекин худди шу айтган одамлари уларнинг китобларидаги хабарни тасдиқловчи Қуръон билан юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлиб келганларида унга куфр келтирдилар. Ҳолбуки улар худди шу одамдан мадад кутаётган эдилар.

وَلَمَّا جَاءهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُواْ مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَمَّا جَاءهُم مَّا عَرَفُواْ كَفَرُواْ بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ

Қачонки уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи китоб келганда — ҳолбуки, илгари кофирларга қарши ўша китобдан ёрдам кутардилар — бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай.

يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءهُمْ

“Улар уни (Муҳаммад алайҳиссаломни) ҳудди фарзандларини танигандек танийдилар”. (Бақара. 146)

Шунинг учун ҳам улар Аллоҳнинг лаънатига лойиқ кимсаларга айландилар.

فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ

“Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай”

  1. Уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтиришларига сабаб ўзларининг золимликлари ва ҳасадгўйликлари бўлди. Ҳа, улар бу пайғамбар ўзларидан эмас, бошқалардан чиққанига ҳасад қилдилар. Улар Исҳоқ алайҳиссаломнинг наслидан кутаётган эдилар. Лекин у Исмоил алайҳиссаломнинг наслидан чиқиб қолди. Шунинг учун Тавротдаги гапларни ҳам инкор қилишга ўтдилар. Билиб туриб куфр келтириш саркашликнинг, ёвузликнинг энг юқори чўққисидир. Шу билан улар ўзларини ўзлари Аллоҳнинг жазосига тутиб бердилар. Бу жазо ўта қаттиқ жазодир.
  2. Кейин Аллоҳ Таъоло уларнинг ёлғончиликларини, гапларида қарама-қаршилик борлигини баён қилади. Агар уларга нима учун Аллоҳ нозил қилган нарсага яъни, Қуръони Каримга иймон келтирмайсизлар, дейилса, биз фақат ўзимизга нозил қилинган Тавротга иймон кетирамиз, дейишади. Ҳолбуки, улар Қуръон уларнинг китобларидаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлари борасидаги хабарни тасдиқлаб келганини жуда яхши биладилар. Билиб туриб саркашлик билан куфр келтирадилар. Аллоҳ уларга қарши ҳужжат келтириб, уларнинг ёлғончиликларини фош этади.

قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ أَنبِيَاءَ اللّهِ مِن قَبْلُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

 “Айтинг (Эй Муҳаммад), “Агар мўъмин бўлган бўлсангизлар, нима сабабдан илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?””

Бу ерда Аллоҳ Таъоло баён қиляптики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги яҳудлар ўзларининг салафлари ота-боболари изидан бориб, ўзларига нозил қилинган нарсага ҳам, ундан кейин нозил қилинган китобларга (Инжил ва Қуръонга) ҳам иймон келтирмадилар.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

12.06.2017й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунисда миллий бирлик ҳукуматини тузиш учун маслаҳатлар давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Одамларнинг бузганини ўнглайдиган ғарибларга жаннат бўлсин 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/