Қуръон боғларига саёҳат
Қуръон боғларига саёҳат
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 97 – 101 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.
وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَـكِنَّ الشَّيْاطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُواْ لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاَقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْاْ بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ * وَلَوْ أَنَّهُمْ آمَنُواْ واتَّقَوْا لَمَثُوبَةٌ مِّنْ عِندِ اللَّه خَيْرٌ لَّوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ
“Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар.— Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, аксинча зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни Охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди. Агар улар иймонга келиб Аллоҳдан қўрқсалар, Аллоҳ тарафидан бўладиган савоб албатта яхшироқ бўлишини билсалар эди. (102 – 103)
Тафсир
1-Яҳудлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши боришиб, у киши билан ҳужжатлашишганда Тавротга таянишарди. У кишидан руҳ, Каҳф аҳли, Зулқарнайн ва бошқалар ҳақида сўрашарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ Қуръонда нимани ваҳий қилган бўлса, ўша билан жавоб берардилар. Бундан ташқари уларнинг зино қилганни тошбўрон қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари каби мавзуларни ўзгартириб юборганларини ҳам фош этарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келишлари ўша Тавротдаги хабарнинг тасдиғи эди. Ҳужжатлашишда Тавротга таяниш уларнинг ичидаги мақсадни ҳосил қилмагач, ундан юз ўгириб, уни ортларига отиб юбора қолдилар.
الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ كِتَابَ اللّهِ وَرَاء ظُهُورِهِمْ كَأَنَّهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ
“(Таврот) берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китобини ҳеч нарса билмагандек орқаларига отадилар”.
Яъни, уларни Таврот туфайли отиб юбордилар. Гўё бу иш Тавротга ишонмайдиган, унда келган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ҳақидаги хабардан бехабар бўлган кишилар томонидан содир бўлгандек. Бу уларнинг Тавротда келган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг белгилари ҳақидаги хабардан ортиқ даражада юз ўгирганларини кўрсатади. Бу билиб туриб, онгли тарзда юз ўгиришдир.
Тавротга таяниб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мунозара қилиш муваффақиятсиз чиққач, улар Тавротдан бошқа манбалардаги бошқа масалаларни қидира бошладилар.
2-Аллоҳ Таъоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга Сулаймон алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги ҳақидаги хабарни нозил қилди.
إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِن بَعْدِهِ وَأَوْحَيْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطِ وَعِيسَى وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَارُونَ وَسُلَيْمَانَ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُوراً
“(Эй Муҳаммад), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳи юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик, яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Исо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни бердик”. (Нисо. 143)
Яҳудлар, Сулаймон пайғамбар эмас, сеҳргар бўлган, дейишди ва Сулаймон алайҳиссалом давридаги сеҳргарлар шайтонлар мадади билан ёзган китобларни тўпладилар. Бу китоблар Мадинада уларнинг қўлларида кенг тарқалган эди. Мана, Сулаймон мана шу китоблар билан ҳукм қилган, дейишди. Шундай қилиб бу китобларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мужодала қилишга модда (объект) қилиб олдилар.
وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ
“Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар”.
Яъни, шайтонлар ўқиб, сеҳргарларга пичирлаб айтадиган ва улар ўз китобларига ёзиб борадиган гаплар.
Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, шайтонлар деганда, Аллоҳга осийлик қилган жинлар тушунилиши керак. Чунки Аллоҳ Таъоло шайтонни жиндан бўлганини айтган.
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ
“Фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Лекин Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди”. (Каҳф. 50)
Шайтонлар (яъни исён қилган жинлар) қандай қилиб сеҳргарларга шивирлаши тўғрисида ҳам Аллоҳ Таъоло шундай таъкидлади:
يُوحِي بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ زُخْرُفَ الْقَوْلِ غُرُوراً
“Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар”. (Анъом. 112)
3- ўша сеҳр китобларини икки йўлдан олиб ёзганлар. У йўллар:
Биринчиси: Шайтон уларга васваса қилган сеҳр.
Иккинчиси: Ҳорут ва Морут фаришталари одамларга ўргатган сеҳр илми.
Уларни Аллоҳ Бобилга туширган эди. Улар одамларга сеҳрни ўргатаётиб, унга амал қилишдан огоҳлантирардилар ва ўзларининг фитна (синов)лигини айтиб ўтардилар.
وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ
“Ва ҳоланки у фаришталар: “Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма”, демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар”.
Аллоҳ Ўз бандаларини синаш учун ер юзига яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам нозил қилган.
وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً
“Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам имтиҳон қилурмиз”. (Анбиё. 35)
Мақоланинг келгуси сонида мазкур оятлар тафсирини ўрганишда давом этамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
05.10.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми