Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергиясидан 20 миллион доллар қарз бўлиб қолган
Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергиясидан 20 миллион доллар қарз бўлиб қолган
"Ўзбекэнерго" давлат акционерлик ширкати, Қозоғистон энергетика компаниясидан (KEGOC) 20 млн доллар қарздор бўлиб қолган, деб ҳабар берди, РИА Новостига Ўзбекистон ҳукуматидаги манба. "Қарз муддати ўтиб кетган, Ўзбекистон томони қарзини ярмини 30-сентябргача узушликни ваъда қилган эди, бироқ буни уддалай олмаган", деб ҳабар беради. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келишувга биноан қарзни барчасини 2012 йил 30-октябргача узуши керак.
Изоҳ: Собиқ Шўро ҳукумати даврида ўз мустамлакаси бўлган республикаларни бир-бирига боғлиқ қилиб қўйиб, ўз измида ушлаб турган. Шундай боғлиқликлардан бири, Марказий Осиёдаги уч республика Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни бирлаштирган ягона энерготармоқдир. Совет Иттифоқи парчаланиб кетганига 21 йилдан кўп вақт ўтган бўлишига қарамасдан собиқ мустамлакалар ҳануз унинг асоратидан қутула олмаяптилар. Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонни энерготармоқдаги электр энергиясини бир неча йилдан бери ноқонуний ўзлаштираётганликда айблаб бу тармоқдан чиқишлигини билдирган эди. Бу муаммони ҳал қилишлик учун, томонлар ягона энерготармоқ масаласида бир қатор музокаралар ўтказишган. Бу музокараларни дастлабкиси сентябр ойида Қозоғистон пойтахти Остонада, кейингиси эса Тошкентда бўлиб ўтган эди. Бу музокараларда бу уч республика ҳеч қандай келишувга эриша олмаган эди.
Агар Қозоғистон энерготармоқдан чиқадиган бўлса Қирғизистон шимолидаги бир қанча вилоятлар электр энергияси таъминотидан маҳрум бўлади. Совет Иттифоқидан сўнг, ўзини унинг меросхўри сифатида кўрган Россия ҳам мана шу боғлиқликлардан фойдаланиб бу давлатлар устидан ўз назоратини ва таъсирини ушлаб қолишликка ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Қирғизистондаги Қамбарота1 ва Юқори Норин ГЭСлари каскадларини қуриб беришлик билан бу дарёларни қуйи оқимида жойлашган ва иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига қаратилган Ўзбекистонни ва бундан ташқари Қозоғистонни ўз таъсири доирасида ушлаб туришлик учун сувдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Бу қарам давлатлар рахбарлари эса, ақл билан иш юритиб, унинг бу таъсиридан ва ҳийласидан қутулиш йўлини излаш ўрнига бир-бирларига тиш қайраб, душманликлари янада зиёда бўлмоқда. Аслида ҳам бу мустамлакачи давлатни мақсади шу бўлиб, бу республикалар бирлашмай алоҳида-алоҳида бўлсалар уларни бошқариш ва ўз измида ушлаб турушлик осон бўлади. Тарихдан бир элат, бир Уммат вакиллари бўлган бу ҳалқларни бўлиб ташлаб, ўрталарига сунъий чегараларни тортишликдан ҳам мақсад шу бўлган. Мусулмонлар ўзликларини англаб, яна қайтадан бир Уммат бўлиб бирлашмагунларича мустамлакачи давлатлар қўлида мана шундай ўйинчоқ бўлиб қолаверадилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ