| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш масаласи яна кун тартибида

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш масаласи яна кун тартибида

By htadmin
01.06.2025
349
0
Share:

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш масаласи яна кун тартибида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиши мавзусидаги баҳс-мунозаралар шу йил май ойида ташкилотнинг 10 йиллигини нишонлашга яқин вақтда янада кучаймоқда. “РИА Новости” агентлигининг 2025 йил май ойидаги хабарига кўра, Ўзбекистон 2027-2028 йилларда ЕОИИга тўлиқ аъзо бўлиш жараёнини бошлаши мумкин. Хабарда таъкидланишича, мамлакатнинг бир неча тармоқлари иттифоққа қўшилиш орқали турли имтиёз ва манфаатларга эга бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, “Маъно” тадқиқотлар маркази директори Бахтиёр Эргашев ҳам 2025 йил 9 майдаги stanradar.com хабарида Ўзбекистоннинг 2020 йилдан бери ЕОИИда кузатувчи мақомида эканлиги ва 2027-2028 йилларда тўла аъзоликка ўтиш жараёнини бошлаши мумкинлигини билдирди. Эргашев айтишига кўра, мамлакатдаги айрим соҳалар ЕОИИга қўшилиш орқали катта фойда кўриши мумкин, бироқ банк тизими каби баъзи соҳалар рақобатга тайёр эмас. Унинг фикрига кўра, бу қадам стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий интеграция орқали рақобатбардошлигини ошириш имкониятини яратади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши масаласи асосан Россия расмийлари томонидан доимий равишда қўзғатиб келинаётган мавзудир. 2024 йил 26-28 май кунлари Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғидаги матбуот анжуманида ҳам бу мавзуга алоҳида эътибор қаратилди. Путин шундай деди: “Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши иттифоқ учун ҳам, Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам манфаатли бўлади. Аммо энг муҳими, бу қарор суверен давлат – Ўзбекистоннинг ўз ихтиёрига боғлиқ”.

Қалампир.уз портали 2020 йил 29 апрел куни эълон қилган хабарда эса, РФ Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бергани қайд этилган. Бу хабарда, шунингдек, Федерация Кенгашининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Фарит Мухаметшиннинг сўзлари келтирилган: “Тушунишимизча, катта эҳтимол билан, келаси йил Ўзбекистон Евроосиё иттифоқининг биринчи босқичида кузатувчи мақомини олиш масаласи ҳал этилиши мумкин”.

Бироқ Ўзбекистон расмийлари бу масалада анча эҳтиёткорлик қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг баёнотларида ЕОИИга аъзо бўлиш ҳақида аниқ ва қатъий позиция йўқ. Аксинча, у Ўзбекистон ҳозирча кузатувчи мақомида қолишда давом этишини маълум қилди. Масалан, 2020 йил январ ойидаги Олий Мажлис Сенати мажлисида Мирзиёев шундай деган: “Мустақиллигимизни бериб қўяди, деган гаплар – ҳавойи гаплар. Ислоҳотларимизга хайрихоҳ бўлсин, оёққа туриб олайлик. Кузатувчи дегани аъзо дегани эмас. У қараб, томошабин бўлиб туради”. Шу билан бирга, 2021 йилда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам ЕОИИга аъзо бўлиш масаласини тезкор ҳал этишга шошилиш шарт эмаслигини айтиб ўтган. (Қалампир.уз)

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси вице-спикери Акмал Саидов (2024 йил октябр) ЕОИИга аъзолик масаласини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбари сифатида шундай деган: “Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчковлик билан ўрганиб чиқдик ва бугунги кунда ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мақомини сақлаб қолиш Ўзбекистон манфаатларига мос келади, деган хулосага келдик”.

Олий Мажлис депутатлари (2020 йил апрел):

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ЕОИИга аъзолик масаласида хавотирларини билдиришди. “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари, аъзолик мамлакат саноатига 2 миллиард АҚШ долларлик потенциал зарар келтириши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Фарҳод Зайниев 100 мингдан ортиқ иш ўринлари қисқариши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, 2022 ва 2023 йиллардаги интервью ва форумларда ҳам ҳукумат расмийлари мамлакатнинг ҳозирча фақат кузатувчи мақомида қолиши ва иқтисодий таҳлиллар давом этаётганини маълум қилишган.

Бу қарама-қарши баёнотларга диққат билан назар солсак, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишга унчалик хайрихоҳ эмаслигини кўриб оламиз. Балки бу позиция мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишга интилиши билан боғлиқдир. 2020 йилда ЕОИИга аъзолик ҳақидаги гап-сўзлар кўпайганда, Вашингтондаги Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форумида АҚШ савдо котиби Уилбур Росс: “Бозор ислоҳотларининг энг муҳим мақсадларидан бири – Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришидир. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз ва ташқи савдо режими бўйича ЖСТ меморандуми саволларига Ҳукуматнинг жавобини кутамиз. Шу билан бирга, ўзбекистонлик шерикларимизни янги келишувларнинг ЖСТга кириш жараёнига таъсирини жиддий кўриб чиқишга чақирамиз. Масалан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин”, – деган эди.

Бироқ Мирзиёев ҳукумати очиқчасига Россиядан юз ўгириши амримаҳол. Аксинча, ўзбек режими бу ишни дипломатик йўл орқали амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, 2020 йил 14 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов матбуот анжуманида шундай деган эди: “ЕОИИ ёки ЖСТга киришда иккисини бир-бирига солиштиришнинг ҳожати йўқ. Чунки ҳар иккисига ҳам кириш бўйича ҳозирда музокаралар ва ўрганишлар кетмоқда. ЖСТ билан катта гуруҳ ишлаяпти. Бу масала билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари шуғулланмоқда. Биз музокараларни 1994 йилда бошлаганмиз. Астойдил музокаралар эса энди бошланди. Биринчи навбатда Ўзбекистон манфаатларини ҳамма томонлама ҳимоя қилиб, келишганимиздан кейингина аъзо бўламиз. ЕОИИга аъзоликда ҳам худди шундай бўлади”, – деди. (qalampir.uz)

Бугунга келиб, Ўзбекистон икки ташкилотдан фақат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида жиддий ва тизимли ҳаракат қилаётгани очиқ-ойдин кўзга ташланмоқда. Газета.uz’нинг 2025 йил 14 майдаги хабарига кўра, президент Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида йил охиригача қолган тўққиз давлат билан икки томонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳнинг яна икки марта йиғилишини ўтказиш ҳамда унинг якуний ҳисоботи лойиҳасини тайёрлаш бўйича тегишли топшириқ берган.

Эргашев каби таҳлилчиларнинг фикрларига келсак, улар расмий нуқтаи назарни ифода этмаслиги аниқ. Бироқ “Маъно” каби таҳлил марказларидан чиқаётган бундай ахборотлар жамоатчилик онгида “ЕОИИга аъзо бўлиш фойдали” деган тасаввурни шакллантиришга қаратилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ушбу марказ раҳбарининг ЕОИИга нисбатан ижобий баёнотлар бераётганига эътибор қаратсак, “Маъно” тадқиқотлар маркази Россия манфаатларига хизмат қилаётгандек тасаввур уйғотади. Масалан, марказ директори Бахтиёр Эргашев 2024 йил 13 сентябр куни “Спутник Ўзбекистон”га берган интервьюсида Ўзбекистон ва Россия ўртасида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш борасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаган эди…  

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Россиянинг асосий мақсади – Ўзбекистонни ЕОИИга аъзо қилиш орқали минтақада ўзининг мустамлачилик қадамларини янада мустаҳкамлашдир. Мирзиёев ҳукумати эса, Россиянинг ЕОИИга оид баёнотларига қарши бирорта тузук-қуруқ жавоб қайтаришга журъат этолмаётгани кузатилмоқда. Қаердан ҳам журъат этсин, ахир Мирзиёев тахтга ўтиришда Путиннинг “оқ фотиҳа”сисиз ҳеч нарсага эришолмаган бўларди.

Ҳозирги вазиятда, гарчи Ўзбекистон ЕИ ва АҚШ каби давлатлар билан ҳам қуюқ иқтисодий муносабатлар олиб бораётган бўлса-да, у Россиянинг таъсир доирасидан тўлиқ чиқиб кетгани йўқ. Бу ҳолат эса мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатда ҳақиқий мустақил эмаслигидан далолат беради.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки, Ўзбекистон каби мустамлака давлатлар глобал геосиёсий курашлар манзарасида мустамлакачи давлатларнинг ўзаро кураш майдонига айланиб қолган. Бу курашлар ортидаги асосий мақсад – юртларимизнинг табиий бойликларига эгалик қилиш ва халқларимизни ўз юртида яшаб туриб ҳам бошқаларга хизматкорга айлантиришдир. Энг муҳими, улар халқларимиз қалбида уйғонаётган сиёсий Ислом руҳини барбод этишга интилади. Шу боис, юртларимизни ҳар томонлама назорат остида ушлашга ҳаракат қилади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Яқин кунларда умматлар сизларга худди оч қолган бўри ўз ўлжасига ташлангандек, ташланадилар”. (Абу Довуд ривояти)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

01.06.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsаъзо бўлишЕОИИ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон санкциялар даврида Россия учун тирқиш ўрнида кўрилмоқдами?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шайха Ҳасина Ҳиндистоннинг Бангладеш ва унинг аҳли устидаги ҳукмронлигини мустаҳкамламоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған ҳақ сўзга йўл қўймаслик учун Ҳизб ут-Таҳрирга қарши овозни бўғиш сиёсатини қўллаяпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/