Юртимизга мустамлакачилар қадамларининг тезлашиб қолганидан огоҳ бўлиш вақти келмадими?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Юртимизга мустамлакачилар қадамларининг тезлашиб қолганидан огоҳ бўлиш вақти келмадими?
Сўнгги кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Америка ва Россиянинг турли даражадаги вакилларининг ташрифи ҳақидаги талай хабарлар пайдо бўлди. Масалан, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод 9 июль куни хориж сафарига йўл олди. У Қатар, Покистон ва Ўзбекистонда бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда 10 июль куни АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.
“Махсус вакил Ҳалилзод Тошкентда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференцияда иштирок этади”, дейилади хабарда. Халилзоднинг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлиқ қўшимча тафсилотлар очиқланмаган.
Қайд этиш керакки, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 9 июль куни ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг 15-16 июль кунлари Тошкентга ишчи сафари билан ташриф буюриши ҳамда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференциясида иштирок этишини айтганди.
Биз мусулмонлар мустамлакачи АҚШ ва Россиянинг юртимизга серқатнов бўлиб бораётгани борасида хушёр бўлишимиз лозим. Чунки ўтган йиллардаги воқеаларга назар ташласак, уларнинг қадами етган Исломий юртлар, жумладан Сурия, Ироқ, Афғонистон каби юртларимиз аҳли устига тонналаб бомба ёғдириб ёш гўдакларни, аёлларни ва қарияларни қираётган жиноятчи-террористлар шулардир. Ҳар куни содир этилаётган қирғинларнинг, қамалларнинг, қолаверса турар-жойлар, экинзорларни вайрон қилишларнинг ортида турганлар ҳам, ўша оддий инсонийлигини унутганлар ҳам, шаҳарларнинг ушбу қирғинлардан жони омонда қолиб, майиб-мажруҳ ҳолида касалхоналарда ётган мазлум аҳлига бомба ёғдирганлар ҳам шулардир.
Буларнинг барчасига қарамай, малай иш бошчиларимизнинг ушбу кимсаларни очиқ чеҳра билан кутиб олиш учун кўраётган тайёргарликларини қандай тушуниш мумкин? Ўрта Осиё раҳбарлари улар билан ҳамкорлик қилишни ўзлари учун шараф, деб ҳисобламоқдалар. Ваҳоланки, бу икки мустамлакачининг қадами етган юртларда на тинчлик-омонлик ва на тўкин-сочинлик бўлган. Бироқ бугунги ҳукумат раҳбарлари азизликни шу босқинчилардан умид қилмоқдалар. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ
– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”. (Мунофиқун:8)
Мусулмонлар бир умматдир, уларнинг дунёқарашлари ҳам, тинчлиги ҳам, ҳаётларидаги ўлчовлари ҳам биттадир. Кофирлар мусулмонлар учун душманлиги ҳақида Роббимиз Ўз каломида шундай дейди:
إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّا مُبِينًا
– “Кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир”. (Нисо:101)
Яна айтади:
هُمْ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ
– “Улар душманлардир, бас улардан эҳтиёт бўлинг”. (Мунофиқун:4)
Дунёнинг барча ерларида уруш, камбағаллик, вайронагарчилик, бузуқликларни келтириб чиқараётган ушбу мустамлакачилардир. Бас, шундай экан, юртларимизга тинчлик-хотиржамлик олиб келишни улардан қандай қилиб кутиш мумкин? Мусулмонларнинг муаммоларини тўғри муолажа қиладиган Аллоҳнинг Китоби ва Расули ﷺ нинг суннати қўлимизда турган бир пайтда Америка ва Россияни қиблагоҳ қилиб олиб, улар сари юзланишимиз тўғри бўладими? Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ
– “Эй мўминлар ўзларингизни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар”. (Оли Имрон:118)
Юртларимизга кўз олайтираётган барча мустамлакачи давлатларни ўз ишларимизга аралашишдан ман қилишимиз, уларни элчихоналарини ҳам қолдирмай чиқариб юборишимиз вожиб ишдир. Бу иш Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги катта қадамлардан бири бўлади. Зеро, бу мустамлакачилар жуда заифдир. Ташқаридан улкан кўринганлари билан ичларидан чириб битганлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми