| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломда иқтисодий сиёсат

Исломда иқтисодий сиёсат

By htadmin
26.12.2017
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Иқтисод

Исломда иқтисодий сиёсат

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)

Биз аввалги мавзуларимизда Исломда иқтисодий низом асоси ва Исломнинг иқтисод ҳақидаги нуқтаи назари билан танишдик. Бугунги мавзуимиз орқали сизларни Исломдаги иқтисодий сиёсат билан таништирамиз.

Иқтисодий сиёсат инсонлар ишларини режалаштиришни муолажа қиладиган ҳукмлардан кўзланган мақсаддир. Исломдаги иқтисодий сиёсат ҳар бир шахснинг барча асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондирилишини кафолатлаш ҳамда шахсларга камолий эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш имконини беришдан иборат. Ислом инсонга муайян жамиятда ҳаёт кечирувчи, ўзига хос яшаш тарзига эга бўлган шахс, деб қарайди ҳамда мамлакатда яшайдиган кишилар жамоасига эмас, балки ҳар бир шахснинг айнан ўзига эътиборни қаратади. Ислом унга, аввало, асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш керак бўлган инсон деган эътиборда қарайди, сўнгра камолий эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш имконини бериш керак бўлган алоҳида шахс, деб билади. Айни вақтда, Ислом инсонни бошқалар билан ўзига хос тарзда ўрнатилган алоқалар орқали боғланган, деб эътибор қилади. Шунга кўра, Исломдаги иқтисодий сиёсат ҳар бир шахснинг ўз ҳаётидан фойдаланиши (оддий яшаш тарзи) кафолатланиши инобатга олинмаган ҳолда фақат мамлакатнинг умумий тарздаги турмуш даражасини кўтаришни назарда тутадиган эмас, ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир шахснинг яшаш ҳуқуқи кафолатланмаган ҳолда инсонларга фаровонлик яратиш ва имкониятларига қараб яратилган фаровонликдан фойдаланишда эркин ташлаб қўйилиши ҳам эмас, балки у муайян алоқаларга мувофиқ яшаётган инсон, деган нуқтаи назарда ҳар бир шахснинг асосий муаммоларини ҳал қилиш ҳамда унга турмуш даражасини кўтариш ва яшаш тарзига хос фаровонликка эришиши учун имконият яратиб беришдир. Шу жиҳати билан у бошқа иқтисодий сиёсатлардан фарқ қилади.

Ислом инсон учун иқтисод ҳукмларини қонунлаштираётганда, аввало, шахс манфаатини эътиборга олди. Яшаш ҳуқуқини ва фаровонликка эришиш имконини кафолатлашда эса бу ишни ўзига хос яшаш тарзига эга бўлган муайян жамиятда амалга ошадиган қилиб қўйди. Ислом турмуш ҳамда фаровонлик имконини кафолатлашга эътиборини қаратар экан, жамиятнинг қандай бўлиши кераклигини ҳам эътиборсиз қолдирмади. Аксинча, жамиятнинг қандай бўлиши лозимлиги тўғрисидаги қарашини турмуш ва фаровонликка бўлган қарашига асос қилиб олди. Шунинг учун шаръий ҳукмлар Исломий давлат фуқароларидан ҳар бирининг еб-ичиши, кийиниши ва турар жойдан иборат барча зарурий эҳтиёжларини тўлиқ қондиришни кафолатлаган. Ислом бу масалани ечишда ўзининг ва оила аъзоларининг зарурий эҳтиёжларини қондириши учун қодир кишига меҳнат қилишни буюради. Агарда ишлашга қодир бўлмаса, унинг нафақасини фарзандига ва меросхўрига юклади. Унга нафақа қилувчилар бўлмаса, унинг таъминотини байтулмолга юклади. Бу билан Ислом ҳар бир шахснинг еб-ичиш, кийим-кечак ва турар жойдан иборат эҳтиёжларининг қондирилишини кафолатлади. Сўнг инсонни 
имконига яраша покиза нарсалардан баҳраманд бўлишга, дунё зийнатларини қўлга киритишга ундади, давлатга шахснинг эҳтиёжидан ортмайдиган молидан солиқлар олишни ман қилди.   Фақат эҳтиёждан ортганигагина солиқ солди. Бу билан у ҳар бир шахснинг яшаш ҳуқуқини кафолатлади ва ҳаётда фаровонликка эришиш имконини берди. Шу вақтнинг ўзида Ислом шахсга ўз зарурий ва камолий эҳтиёжларини қондириш учун бойлик орттиришнинг муайян йўлларини белгилаб берди ва шахснинг алоқа-муносабатларини ўзига хос тарзда йўлга қўйди. Масалан, ҳар бир мусулмон учун хамр (маст қилувчи нарсалар)ни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ҳаром қилди ва уни мусулмон учун даромад манбаи, деб ҳисобламади. Исломий давлатнинг ҳар бир фуқаросига рибо ейиш ва судхўрликни ҳаром қилди ҳамда уни мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар, даромад манбаи, деб билмади. Бойликдан фойдаланиш чоғида жамият риоя қилиши лозим бўлган ҳолатга алоҳида эътибор берди.

Булардан кўринадики, Ислом шахсни унинг инсонлигидан ва инсон сифатида шахслигидан ажратмади. Жамият қандай бўлиши лозимлигини эса ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини ва камолий эҳтиёжларини қондириш имкониятини кафолатлашдан ажратмади, балки уларни бир-бирига боғлиқ иш қилиб қўйди, лекин “жамият қандай бўлиши лозимлиги”ни эҳтиёжларни қондириш учун асос деб белгилади. Барча зарурий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш ва камолий эҳтиёжларни қондириш имконини бериш учун одамларга даромад манбаи мўл бўлиши керак, токи эҳтиёжларни қондира олсинлар. Бу иш уларнинг касб қилишлари билангина амалга ошади. Шунинг учун Ислом касб-корга, ризқ излашга ундади ҳамда ризқ топиш учун ҳаракат қилишни фарз қилди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ

– Бас у (ер)нинг ҳар томонидан (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар.  (Мулк.15)

Бироқ бунинг маъноси бойлик ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқаришни ривожлантириш кайфияти ва маҳсулотнинг миқдорига Ислом аралашади, дегани эмас. Ислом меҳнат қилишга ва бойлик орттиришга ундади, холос. Бойлик орттиришга ундаб келган кўпгина ҳадислар ҳам ривоят қилинган. Уларнинг бирида

أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَافَحَ سَعْدَ بْنَ مُعَاذٍ فَإِذَا يَدَاهُ قَدْ اكْتَبَتَا فَسَأَلَهُ النَّبِىُّ عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ: أَضْرِبُ بِالْبَرِّ وَالْمِسْحَاةِ لِأُنْفِقَ عَلَى عِيَالِى. فَقَبَّلَ يَدَهُ وَقَالَ: كَفَّانِ يَحِبُّهُمَا اللهُ تَعَالَى  

“Пайғамбар с.а.в. Саъд ибн Муоз билан қўл бериб кўришдилар ва унинг қўллари қавариб кетганини кўрдилар. Ундан бунинг сабабини сўрадилар, у: Оилам нафақаси учун белкурак ва кетмонда тирикчилик қиламан, деди. Шунда Пайғамбар с.а.в унинг қўлини ўпиб: Бу икки қўлни Аллоҳ Таъоло яхши кўради”, дедилар. Бу ҳадисни Сарахсий “ал-Мабсут” китобида зикр қилди. Бошқа бир ҳадисда Бухорий ал-Миқдом орқали Набий с.а.в.нинг шундай деганларини ривоят қилди:

 مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا قَطُّ خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ

“Ҳар бирингиз еган энг яхши таом ўз қўли билан ишлаб топган таомидир”, дедилар. Ривоят қилинишича, ҳазрати Умар қорилар жамоаси олдидан ўтдилар ва уларнинг бошларини эгиб ўтирганларини кўриб, анавилар кимлар? – деб сўрадилар. Таваккул қилгувчилар, дейишди. Шунда Умар: Асло унақа эмас, улар одамларнинг молларидан еювчи текинхўрлардир. Сизларга таваккул қилувчиларнинг кимлигини айтайми? – деган эди, у кишига: Ҳа, – дейишгач, дедилар: У шундай кишики, ерга уруғ сепади-да, сўнг Роббисига таваккул қилади. Буни ҳам Сарахсий “ал-Мабсут” китобида зикр қилди.

Шундай қилиб, биз ризқ талаб қилиш ва бойлик орттириш учун ҳаракат қилишга, шунингдек, шу бойликлардан баҳраманд бўлишга ва покиза нарсалардан ейишга ундовчи кўплаб оят ва ҳадисларни учратамиз. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:                      

قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ

– Айтинг (эй Муҳаммад): Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!   (Аъроф.32)

وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ هُوَ خَيْرًا لَهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَابَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ  

– Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак! (Оли Имрон.180)

كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُم

– Сизларни баҳраманд қилган пок нарсаларимиздан енглар. (Бақара. 172)

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الأَرْضِ

– Эй мўъминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинг! (Бақара. 267)

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ

– Эй мўъминлар, Аллоҳ Сизлар учун ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром деманглар!  (Моида.87)

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلاَلاً طَيِّبًا

– Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол, пок нарсалардан енглар. (Моида.88)

Шу ва шунга ўхшаш оятларнинг очиқ кўрсатишича, иқтисодга тааллуқли шаръий ҳукмлар мулк орттиришга ва покиза нарсалардан баҳраманд бўлишга қаратилгандир.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

27.12.2017й.

TagsИсломиқтисодсиёсат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Идлиб вилоятида «конституциямиз Қуръондир» номли халқ намойишлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бошқага…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқибатларни ёдга олиш ҳамда сабаблар ва ечимларни яшириш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/