Исломий ҳамкорлик ташкилоти олий саммити хиёнат саммити ва гуноҳ устидаги ҳамкорликдир!!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Исломий ҳамкорлик ташкилоти олий саммити хиёнат саммити ва гуноҳ устидаги ҳамкорликдир!!
Мусъаб Абу Арқуб қаламига мансуб
2017 йил 13 декабр Туркияда Эрдоган ташаббуси билан исломий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Унда Америка президенти Трамп Қуддус шаҳрини яҳуд вужудининг пойтахти деб тан олиши ортидан пайдо бўлган воқеалар муҳокама қилинди. Саммит ўзининг якуний баёнотида Трампнинг қарори минтақадаги тинчлик уринишига путур етказади ҳамда экстремизм ва терроризмни янада кучайтиради деб таъкидлади. Саммитга йиғилганлар иккита давлат тикланиши асосидаги тўла ва одил тинчлик тарафдори эканликларини таъкидлашди. Шунингдек, халқаро манбаларга ва 2002 йилги Араб давлатлари лигаси ташаббусига мувофиқ Шарқий Қуддусни Фаластиннинг пойтахти деб тан олиш тарафдори эканликларини таъкидлашди. Мазкур ташаббусни 2005 йил Маккаи Мукаррамада ўтказилган исломий саммит «стратегик танлов» ўрнида тан олган эди.
Истамбулда ўтказилган исломий ҳамкорлик ташкилоти яҳуд вужуди учун Трамп ўз қарори орқали берган нарсадан кўпроқ нарсани берди. Чунки Қуддуснинг Шарқий қисмини қоғоздаги давлатчанинг пойтахти деб олиниши бу шаҳарнинг ғарбий қисмини исломий муҳр билан яҳуд вужудини пойтахти деб тан олинишини англатади. Агар Трамп қарорининг ҳеч қандай қиймати бўлмаса-да, лекин Қуддус бизники деб даъво қилаётганлар мусулмонлар томонидан Қуддус шаҳрининг ғарбий қисмини яҳуд вужудиники деб тан олиниши уларга қонунийлик тусини беради. Шунингдек бу уларга Қуддусни олтиндан бўлган идишда тортиқ қилади. У шундай идишки, унда Қуддуснинг ғарбий қисми яҳуд вужудига топширилади ва Фаластин муборак заминининг 78 %дан кўпроқ қисмига яҳудийлар ҳақли экани тан олинади. Шунинг учун Исломий Ҳамкорлик ташкилоти саммити муборак ердан чекиниш ва хиёнатга кўмаклашиш саммити бўлди. Шунингдек яҳуд вужуди билан уришиш эмас, келишиш зарур деб биладиган Араб давлатлари лигаси ташаббусига кўндириш орқали яҳуд вужуди асосларини мустаҳкамлаш бўлди. Чунки араб давлатлари халқаро қонун ва қарорларга ёпишиб олишган, улар учун яҳуд вужуди ёнида Фаластин номли кичкина давлатча тикланса шунинг ўзи кифоядир!!
Аслида, мана шу халқаро қонун ва қарорлар туфайли муборак заминнинг катта қисми яҳуд вужудига бериб юборилди ва унга Исломий Уммат марказида қонуний тус берилди. Шунингдек, бу вужудни Уммат кўксига санчилган заҳарли ханжар қилинди. Бундан ташқари халқаро қонунларни ишлаб чиққан ҳамда яҳуд вужуди хавфсизлигини сақлаган ва Умматнинг уйғониш ва бирлашишини олдини олиш учун унинг асосларини сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ёрдамлар билан мустаҳкамлаган Ғарб мустамлакаси учун илғор базага айланди.
Мустамлакачи Ғарб низомларига тобелик, хоин ҳокимларнинг хиёнат йўлида юриши ва муборак замин борасида эътиборсизлик қилишни муқаддас иш деб биладиган исломий ҳамкорлик ташкилотида яхлитлик бўлмади. Шунингдек, араб давлатлари парламенти раисларининг позицияларида ҳам яхлитлик бўлмади. Улар Истамбул саммитидан олдин ўтказилган йиғилишида «Қуддуси шарифнинг сиёсий, қонуний ва тарихий ўрни ҳақида сўз очмаслик» ҳақида таъкидлашган эди. Уларнинг фикрича Қуддуснинг аҳамиятини халқаро қонунлар яъни Ғарб мустамлакачилари белгилайди. Шунинг учун улар Трампнинг қарорига нисбатан юзаки қаршиликларининг сабаби уни халқаро қонунларга очиқ қарши чиқиш деб баҳолашлари эканини баён қилишди.
Режимлар ва уларнинг парламент раисларидан иборат мулозимлари назарида халқаро қонунчилик ва халқаро қонун муборак замин масаласини ҳимоя қилади. Улар муборак замин масаласини ечишда халқаро қонунларни асос қилиб олишгани учун Умматнинг исломий сақофатидан воз кечишади. Бизнинг юртларимиз борасида тамахўр мустамлакачи Ғарб чиқарган халқаро қонунларни Фаластин масаласига асос қилиб олиш муборак заминнинг катта қисмини яҳуд вужуди фойдасига бой бериш деганидир. Чунки халқаро қонунчилик ва унинг қонунлари яҳуд вужудига муборак заминнинг катта қисмини эгаллаши ҳамда тинч ва мустаҳкам ҳудудда яшашини кафолатлаб берди. Бу муборак заминга, унинг Қуддус шаҳри ва Ақсо масжидига мустамлакачи халқаро қонунларни ҳукмрон қилиб қўйишдан кўра каттароқ гуноҳ ва хиёнат йўқ.
Бу муборак заминнинг ҳақиқий эгаси Исломий Умматдир. Исломий Уммат бу заминнинг ҳақиқий эгаси экани, бу замин унинг мулки экани ва бу борада Умматнинг ўрни баланд эканини шаръий ҳукмлар белгилаб берган. Шаръий ҳукмлар яна бу ерни Исломий Уммат учун хирожий ер қилди. Исро сурасида бу ерга хос ўрин ажратди. Пайғамбаримиз САВ Масжидул Ҳарамдан атрофлари баракотли қилиб қўйилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирилиши боғланиш риштасини берди.
Бу шундай баракотки, ушбу муборак заминдаги ҳар қандай хиёнатни ва ҳар қандай жасоратни фош қилади. Росулуллоҳ САВ сайр қилдирилган даргоҳ халқаро қонунга амал қилиш, Қуддуснинг шарқий қисмини қоғоздаги кичкина давлатнинг пойтахти деб тан олиш, ҳайфсан эълон қилиш, маъқулламаслик, саммит ўтказиш ва парламентлар аро йиғилиш билан озод бўлмайди. Балки Умматнинг муқаддас ерларини босқинчидан озод қилиш учун армияни ишга солиш лозим. Чунки шариат Исломий Умматга бу босқичини илдизи билан қўпориб ташлашни вожиб қилган.
Салоҳиддин ва Музаффар Қутз каби Уммат қаҳрамонлари босқинчини шундай қўпориб ташлаган эди. Роббисини ёлғиз деб билган ҳар бир мусулмон бу йўлни Фаластин муаммосининг ягона ечими сифатида қабул қилиши лозим. Ечимки оқ ва қорани ажрата оладиган ҳамда саммит ва парламентларда йиғилганларнинг хиёнати, чекиниши ва эътиборсизлигини қабул қилмайдиган Уммат уни кутмоқда. Шунингдек, аччиқ воқедаги бирор нарсани ўзгартира олмайдиган қуруқ баёнотларга эътибор бермайдиган Уммат уни кутмоқда.
Воқе шундай экан, муборак заминни озод қилиш ҳамда Ақсо ва Пайғамбаримиз САВнинг сайр қилдирилган даргоҳни Исломий Уммат бағрига қайтариш учун зудлик билан армияларни ишга солиш лозим. Чунки Фаластин муаммоси зудлик билан Уммат армиясини ҳаракатга келтиришни талаб қиладиган ҳарбий муаммодир.
Уммат қўшинларини бугунги режимлар ушлаб турибди, чунки улар бу режимларнинг мустамлакачига алоқадор вужудларига хатар туғдирмоқда… Сарой уламолари золимлар тахтига боғланиб қолганидан қўшиндан ўз вазифасини бажаришларини талаб қилмаяптилар.. Ахборот воситалари эса ҳамон жим.
Ёлланма қалам соҳиблари ва малай режимлар қучоғига ўзини отган гуруҳлар ҳақида айтмаса ҳам бўлади… Лекин буларнинг барчасидан қатъий назар, Аллоҳ Таоло Исломий Умматга вожиб қилган ягона шаръий ечим қолмоқда. Мана шу амалий ечим ҳамон Исломий Уммат ёдида ва уни бирор кун унутгани йўқ. Босиб олинган Масжидул Ақсо, Иордания, Тунис, Малайзия, Индонезия, Бангладеш, Покистон, Туркия ва бошқа юртларда мусулмонлар қўшинлардан Қуддус ва Фаластинни озод қилишни талаб қилиб намойишга чиқдилар.
Фаластин бирор кун ҳам Ғарб малайлари томонидан бўлган саммит, баёнот ва ахборот шовқин-суронига ишонмаган. Чунки у ҳақиқий озод қилувчи фотиҳларни кутмоқда. Аллоҳ Таоло яқин кунларда икки қибланинг аввалгиси, муқаддас жойларнинг учинчиси ва Пайғамбаримизнинг сайр қилдирилган даргоҳи бўлмиш Қуддусни озод қилиш шарафига уларни муяссар қилади.
Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми