| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

By htadmin
18.04.2026
227
0
Share:

Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган янги қарор мамлакат иқтисодий ҳаётида «инқилобий» ўзгариш сифатида тақдим этилмоқда. Расмий хабарларга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб икки йиллик тажриба тариқасида «бондовий омборлар» тизими жорий этилади. Ушбу тизимга кўра, четдан олиб кирилаётган смартфонлар, ноутбуклар, планшетлар ва турли маиший техника воситалари чакана сотув вақтида 5 фоизлик, кийим-кечак ва бошқа халқ истеъмоли моллари эса 3 фоизлик фиксация қилинган божхона тўловига тортилади.

Ҳукумат бу чораларни «савдони замонавийлаштириш» ва «ноқонуний айланмага чек қўйиш» деб баҳолаётган бўлса-да, вазиятга чуқурроқ назар ташланса, бунинг ортида мутлақо бошқа, очиғини айтганда, халқ учун зарарли мақсадлар ётганини кўриш мумкин. Ушбу қарорни диққат билан ўрганган киши учун капиталистик демократия тузумининг энг очкўз қирралари намоён бўлади. Биринчидан, бу қарор билан халқнинг йиллар давомида фойдаланиб келган энг кичик имтиёзи — шахсий эҳтиёжлар учун божсиз товар олиб кириш нормаси амалда бекор қилинади. Илгари оддий фуқаро маълум миқдорда товарни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга эди. Энди эса ҳатто битта смартфон ёки дазмол учун ҳам давлат ўз «улушини» талаб қилмоқда. Бу — давлатнинг ўз фуқаросига нисбатан ҳар қадамда солиққа тортиш истагининг ифодасидир.

Ҳукумат ушбу «бондовий омбор» ва фискал назорат моделини, асосан, Европа Иттифоқининг (ЕИ) 2021 йилда жорий қилган электрон тижорат қоидаларидан кўчириб олган кўринади. Европанинг бу борадаги «тажрибаси» аслида капиталистик демократиянинг моҳиятини очиб беради. У ерда ҳам халқ фаровонлигини эмас, балки йирик корпорацияларнинг бозордаги ҳукмронлигини таъминлаш ва ҳар бир сотилган товардан улуш ундириш мақсад қилинган. Европа Иттифоқи қиймати 22 еврогача бўлган кичик жўнатмалар учун божсиз лимитларни бекор қилиб, улардан қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ундиришни бошлаганда, буни «тенг рақобат шароити яратиш» деб хаспўшлаганди. Аслида эса, бу чора оддий инсонларнинг арзонроқ маҳсулот сотиб олиш имкониятини чеклаш, ҳар бир кичик почта жўнатмасидан ҳам давлат улуш олишини таъминлаш ва бозорни тўлиқ назорат остига олишга қаратилган капиталистик очкўзликнинг бир кўриниши эди. Ўзбек ҳукуматининг буни кўр-кўрона кўчириши — халқнинг даромади Европаники билан мутлақо солиштириб бўлмайдиган даражада пастлигини умуман эътиборга олмаслик ҳамда Ғарбнинг золимона фискал тизимига мутеликдир. Европа капитализми ваъда қиладиган «иқтисодий эркинлик», аслида, фақат йирик капитал эгаларига хизмат қилади, оддий халқ эса доимий солиқ юки остидаги мажбуриятлар билан занжирбанд қилинади.

Рақамларга кўра, мамлакатимизга йилига ўртача 1,5 миллиондан ортиқ смартфон олиб кирилади. Ҳар бир смартфоннинг ўртача чакана нархи 3,5 миллион сўм деб олинса, 5 фоизлик бож ҳар бир қурилмадан 175 минг сўм, умумий ҳисобда эса йилига 260 миллиард сўмдан ортиқ маблағ халқ чўнтагидан давлат ғазнасига оқишини англатади. Бу фақат биргина смартфондан холос. Иккинчидан, «бондовий омбор» тизими божхона назоратини бевосита истеъмолчининг остонасига олиб келади. Тўловнинг товар сотилиш лаҳзасида ечиб олиниши давлат учун кафолатланган ва автоматлаштирилган даромад манбаини яратади. Бу ерда тадбиркорнинг манфаати ёки халқнинг сотиб олиш қобилияти инобатга олинмаган. Аксинча, агар маҳсулот таннархидан арзонроқ сотилса ҳам, давлат божни ўзи белгилаган юқорироқ «божхона қиймати»дан ҳисоблаб олаверади. Учинчидан, Солиқ ва Божхона қўмиталари томонидан жорий этилаётган «товарлар оқимини кузатиш тизими», аслида, халқ устидан ўрнатилган рақамли кузатувдир. Ҳукумат ким, қачон ва қанча маҳсулот олаётганини кузатиш орқали кичик тадбиркорларга «спекулянт» тамғасини ёпиштириб, уларни бозордан сиқиб чиқармоқда. Бу ерда ҳукумат қарорининг мантиқсизлиги шундаки, капиталистик тузум тилида «тадбиркорлик» деб аталган фаолиятни, оддий халқ шуғулланса «жиноий спекуляция» деб атамоқда. Аслида, капитализмнинг ўзи «арзон сотиб олиб, фойда билан сотиш» тамойили устига қурилган бўлса-да, ўзбек ҳукумати бу имкониятни фақат йирик маркетплейслар ва давлатга яқин монополистларга қолдириб, оддий фуқаро кичикроқ бўлса-да фойда олмоқчи бўлса, уни «ноқонуний» демоқда. Бу – майдонни фақат «танланганлар» учун бўшатиб беришдир.

Президент Мирзиёевнинг «камбағалликни қисқартириш» ва «тадбиркорларга эркинлик бериш» ҳақидаги баландпарвоз нутқлари бу қарор фонида нақадар юзаки экани кўриниб қолмоқда. Фарғонада камбағалларга берилган ерларнинг қарз қопқонига айлангани каби техника ва кийим-кечак савдосидаги бу «янгилик» ҳам халқнинг ҳаётини енгиллаштирмайди, балки уни давлатнинг молиявий қулига айлантиради. Ҳар бир сотиб олинган буюмдан давлатнинг «улуш» олиши — халқнинг чўнтагига бевосита қўл солишдир.

Хулоса қилиб айтганда, ҳукуматнинг техника ва кийим-кечак савдоси устидан ўрнатаётган «қаттиқ назорати» халққа фақатгина қимматчилик, ишсизлик ва тотал кузатувни ваъда қилмоқда. Халқимиз баландпарвоз ваъдалар ортидаги ҳақиқий мақсадни англаб етиши ва ўз келажагини бу чириган тузум қўлига топширмаслиги зарур.

Ҳақиқий адолат эса, инсонни моддий манфаатлар қурбонига айлантирмайдиган, балки унинг мулкини ҳимоя қиладиган Ислом низомининг ҳаётга қайтиши билан бўлади. Зеро, Исломда давлат чегарасидан ўтаётган товарлар учун тўлов олиш (макс), деб аталади ва у қатъиян ман этилади. Пайғамбаримиз ﷺ: “Макс (ноҳақ бож) олувчи жаннатга кирмайди”, деб марҳамат қилганлар. Ислом давлатида савдо эркин бўлади, чунки товарнинг арзон бўлиши ва аҳолига етиб бориши давлатнинг асосий мақсадидир. Бугунги тузум каби ҳар бир телефон ёки кийимдан «улуш» олиш Исломда адолатсизлик ва одамларнинг молини ноҳақ ейиш деб баҳоланади. Шунингдек, Исломда ҳар бир фуқаро хоҳлаган миқдорда маҳсулот олиб келиб сотиш ҳуқуқига эга бўлиб, давлат уни «спекулянт» деб таъқиб қилмайди. Исломда давлат даромади халқнинг олди-сотдисидан ечиб олинмайди. Аксинча, фақат бойлиги маълум миқдорга етганлардан закот олиниб, шариат белгилаган ўринларга сарф қилинади.

Шайх Тақийюддин Набаҳоний раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳизбий уюшма” китобида айтилганидек, биз ўз ақлимизни Ғарбдан келган капиталистик тушунчалар ва мустамлакачилик омиллари билан эмас, балки Ислом мабда-мафкураси билан тўлдиришимиз керак. Агар биз ўзимизни «миллий чегара» ичидаги солиқ тўловчи фуқаро эмас, балки буюк бир Умматнинг аъзоси деб билсак, бундай золимона низомларга чек қўямиз иншаАллоҳ.

 

Салоҳиддин

19.04.2026й

 

 

Tagsмолиявий қопқонЎзбек режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими саҳифасини тинимсиз ёпиб қўймоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин ҳақиқий шаръий ечим билан сохта ечимлар ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қатъият карвони Миср режимининг хоинлиги ва армиясининг ҳаракатга келишининг вожиблиги ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/