Фаластин муслималарини қутқариш халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраш билан бўлмайди!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Фаластин муслималарини қутқариш халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраш билан бўлмайди!
Баён Жамол қаламига мансуб
«Ҳеч қачон бугунгичалик йиғламаган эдим, «Аллоҳу Акбар», дея қичқирдим, Мўътасим, Салоҳиддин, Ислом, Роббим, дея ҳайқирдим, бунга зиндон деворларидан бошқа ҳеч ким жавоб қилмади».
Бу қуддуслик муробитлардан бири Хадижа Хувайс хонимнинг яна қамоққа олиниб, рўмол ва ҳижоблари юлиб олинганда айтган сўзлари. У ва унга ўхшаш бошқа қуддуслик муслималарга қарши турли ҳақорат ва қийноқлар қўлланилмоқда.
Бундай қонунбузарликларни, Фаластин Хотин-қизлар вазирлиги, Хотин-қизлар бош федерал бирлашмаси, Қуддуслик Аёллар жамиятининг зўравонликка қарши оилавий Ташкилоти Клуби каби қатор муассасалар томонидан чиқарилган матбуот баёноти тасдиқламоқда. «Маан» ахборот агентлиги томонидан жорий йил 23 ноябрда нашр қилинган бу баёнотда Қуддусдаги аёллар турли зўравонликларни бошдан кечираётганлари айтилади, масалан, уларни қамоққа олиш, оилалари билан уйларидан кўчириб юбориш… каби.
Бу ҳисобот Фаластин аҳли билан яҳудийлар давлати ўртасидаги аҳволни ёритиб бермоқда. Фаластин масаласини қадрсизлантиришди, муносабатларни нормаллаштириш, деган сиёсий ечим зўрлаб тиқиштирилди, яқинда эса, Фатҳ билан Ҳамас ўртасида ярашув имзоланиб, унда яҳудийлар билан музокарага жиддий киришиш ва тинчлик ечимига риоя қилиш, қаршилик ҳаракатининг қуролсизланиши айтилди… Бироқ буларнинг барчасига қарамай, яҳудийлар қутургандан-қутуряпти, Фаластин аҳлига қарши адоват қилишга ўчлик қилишяпти.
Фаластин муслималарининг босқинчилар томонидан дуч келаётган ҳужумларни санаб-изоҳлаб бўлмайди. Мазкур матбуот баёнотида айтилган гаплар, фаластинлик аёллар бошдан кечираётган азоб-уқубатларнинг бир қисми, холос. Бироқ бу босқинчиларнинг жиноятлари ичида биз қоралаётган асосий нарса шуки, уларнинг ваҳшийлигини фақат хотин-қизларга қарши зўравонлик иши доирасига чеклаб, хотин-қизларга нисбатан халқаро кураш кампаниясидагина ифодаланмоқда! Хўш, бу яҳудийлар Фаластинда фақат муслималарга қарши зўравонлик қилишяпти, холосми?! Исро ва Меърож заминидаги барча мусулмонларга қилмаяптими бу адоватини, уларнинг зулмларига аёллар, эркаклар, болалару қариялар, барча-барчаси дучор бўлмаяптими?!
Даҳшатли ери шундаки, матбуот баёноти чиқараётган бу расмий аёллар душманнинг дўстидан ёрдам сўрашяпти. Чунки улар «Бизни яҳудийлар зулмидан қутқаринг», дея кечаю кундуз ёрдам сўраётган кимсалари кеча Фаластинда яҳудийларга давлат қуриб берган, бугун уларни мусулмонларга қарши, хусусан, қуддуслик мусулмонларга қарши маблағ ва қурол билан таъминлаётган ва халқаро сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлов кўрсатаётган кимсалардир. Уларнинг бундай ҳолати, чўпондан қочиб, бўридан ёрдам сўраган қўзилар ҳолати билан баробар!
Дарвоқе, бир пайтлар Фаластин аҳли Араб ҳукмдорларидан ёрдам сўраган эди. Шунингдек, Саддам Ҳусайн, Жамол Абдунносир кабилардан эса, яхшилик кутган эди, Эрдоган ва ўзини «Ақсо васийи» эканини даъво қилган Иордания қиролидан нажот умид қилган эди. Бироқ, уларнинг ҳар бири Фаластин аҳлини ёрдамсиз қолдирди. Зеро улардан бундан бошқа нарсани ҳам кутмаган эдик. Мана, кўриб қўйинг, бугун Бирлашган Араб Амирлиги мудофаа вазири, бошқа араб ҳукмдорларидан фарқсиз ўлароқ, яҳудийлар давлати билан Амирликлар оға-ини тутинишгани, буни катта оғалари (Америка) маслаҳат бергани тўғрисида баёнот берди. Унинг баёноти «Қачон бизга Америка бир-бирингизга қарши жанг қилманг, деса, тамом, ҳаргиз жанг қилмаймиз», деб айтди. Унинг бу сўзларини сўзма-сўз келтирдик. Демак, шу аҳволдаги ҳукуматлардан юртларимизни озод этиш ёки номусларимизни ҳимоя қилишни қандай умид қилишимиз мумкин, ахир?!!
Хотин-қизлар ташкилотлари ёрдам сўраётган халқаро ҳамжамиятга келсак, Бирмада муслима опа-сингилларимиз ор-номусини оёқ ости қилувчи бутпарастлар жиноятларини хаспўшлаётганлар ҳам, Шом, Ироқ ва илгарироқ Босниядаги опа-сингилларимиз номуси топталишига кўз юмган ҳам шу ҳамжамиятдир. Бас, шундай бўлгач, ака-ука ва опа-сингилларимизни қираётганлардан ёрдам сўрашимиз ақлга сиғадими?! Ахир, яҳудийларни олқишлаб, Фаластиндан уларга ҳақ бераётган, болаларимизни қамашига, қийноққа солишига ва ўлдиришига қўйиб бераётган шу халқаро ҳамжамият эмасми?!
Фаластин масаласи халқаро мажлис залларида қабул қилинувчи қарорлар билан ечилмайди. Йўқ, Фаластин масаласи исломий масала бўлиб, бу заминни озод этиш учун армияларни ҳаракатга келтириш талаб қилинади. Ҳаракатга келганда ҳам, яҳудийларни шундай танобини тортадики, исломий юртларнинг қай бирида бўлмасин, бирорта ҳам мусулмонга озор етказиш тўғрисида ҳатто ўйлашга ҳам журъат қилишолмай қолсин. Бу шундай ваъдаки, унга ишонч кўзи билан қарамоқдамиз, чунки у Роббимиз ваъдасидир:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!