«Қуддус Халифалик давлати пойтахтидир» дея номланган форум бўлиб ўтди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир: Ғазо секторидаги марказий минтақада Қуддусни қўллаб-қувватлаш учун «Қуддус Халифалик давлати пойтахтидир» дея номланган форум бўлиб ўтди
2017 йил 23 декабр шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир Ғазо секторидаги марказий минтақада «Қуддус Халифалик давлати пойтахтидир» дея номланган фикрий сиёсий форум ўтказди. Диққатга сазовор сондаги одамлар қатнашган бу форумда шайх Ториқ Абу Арибон Фаластин масаласи ва унинг бугунги аҳволи ҳақида сўзлади. Иштирокчилар диққатини икки ҳафта бурун жинояткор АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея чиқарган қарори ортидан пайдо бўлган воқеалар ривожига қаратди.
Шунингдек, бу қарорга нисбатан арабу ажам ҳукмдорларнинг омадсиз позицияларини очиқлаб, уларни ён беришда, Фаластин билан Қуддус устида тил бириктирганликда ҳамда Американинг бундай мутакаббирлигига қарши жавоб бериш учун керакли чоралар қабул қилмаганликда айблади.
Фаластин масаласининг ечими ҳақида сўзлар экан, шайх Абу Арибон Ислом Умматидан – айни масала исломий масала бўлгани жиҳатидан – Фаластинга ёрдам беришни талаб қилди, уларга ҳукмдорларнинг айни масалага нисбатан хиёнатлари ва тил бириктирувлари яққол фош бўлганидан сўнг, энди уларга итоат қилмаслик кераклигини билдирди. Ечим исломий армияларни ҳаракатга келтиришдан иборат эканини алоҳида урғулади. Фаластин масаласини сиёсий минбарларга чеклаш ва БМТ сингари халқаро ташкилотлардан нажот сўраш, уларнинг қарорларига ишониш, шубҳасиз, айни масалани йўққа чиқаради ва энергиямизни беҳуда кетказади, деди.
Форум қатнашчилари ажойиб ҳамфикрлик намойиш этдилар, бу уларнинг изоҳлари ва саволларидан яққол намоён бўлди. Ўз изоҳларида улар Фаластинни қисман эмас, тўла ҳамма ерини қўллаб-қувватлашларини, Фаластин масаласини бирор оқлов ёки баҳона остида йўққа чиқарувчи ҳар қандай ечимни рад этишларини билдирдилар.
Роя газетасининг 2017 йил 27 декабр чоршанба кунги 162-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ