| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон фармацевтика сиёсати: аҳоли эмас, бозор ҳимояда

Ўзбекистон фармацевтика сиёсати: аҳоли эмас, бозор ҳимояда

By htadmin
20.10.2025
0
Share:

Ўзбекистон фармацевтика сиёсати: аҳоли эмас, бозор ҳимояда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 14 октябр куни Олий Мажлис қонунчилик палатаси рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳасини кабул қилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Статистик маълумотларга кўра, 2021-2024 йилларда дори воситаларидан заҳарланган шахслар сони 18 000 нафардан ошган. Шундан 177 нафарида ўлим ҳолати кузатилган. 2022-2025 йиллар давомида 18 миллиард сўмлик 285 минг дона дори воситаси ноқонуний айланмадан олиб қўйилган. Биргина 2024 йилда бундай ҳолатлар 2022 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайган.

Маълумки, фарма соҳаси лицензия, импорт рухсатлари, сертификатлаш ва давлат тендерлари каби чуқур бюрократик занжирлар орқали ишлайдиган йирик молиявий бозор. Шунинг учун, “рецептсиз савдо” деб аталган муаммонинг илдизи аслида қуйи бўғинда эмас, балки юқорида, қарор қабул қиладиган идоралар ва уларнинг манфаатларида.

Масалан, 2022 йилдаги “Док-1 Макс” фожиаси Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги энг оғир нуқталардан бири бўлди. Ўшанда 70 га яқин бола вафот этди, лекин дори таъминоти ва сертификатлаш орқали юзлаб миллион доллар айланадиган тизимнинг юқори поғоналарида турганлар ҳақида сўз очилмади. Фожиа “техник хатолик” сифатида ёпиб қўйилди. Чунки фармацевтика бозоридаги катта пул айланмаси – давлат тендерлари ва лицензиялар билан боғланган. Жамоатчилик босими орқали бу тизим очилса, катта молиявий манфаатлар хавф остида қолади. Шу сабабдан парламент муҳокамаларида эътибор “илдиз”га эмас, оғриқнинг “симптом” қисмига қаратилади. Натижада тизим ўзини ҳимоя қилади ва жавобгарлик юқорига етиб бормайди. Шунинг учун айтиш мумкинки, қонун лойиҳаси аслида масалани илдизидан узоқлаштириш учундир.

Ҳукуматнинг фарма сиёсатига нисбатан аҳолининг норозилигини “аптекачи ва истеъмолчи” даражасига тушириши муаммоларни “қуйи бўғин”га қаратишга уринишини кўрсатади. Бундай сиёсий манипуляцияда ҳукумат “ислоҳотчи”, фуқаро эса “қоидабузар” сифатида намоён бўлади. Бу эса, ўзбек режимининг анъанага айланган “ёпиқ қозон” ва жавобгарликдан қочиш сиёсатига боғлиқ.

Шунинг учун муаммо аслида ноқонуний фаолиятда эмас, балки қонун билан муҳофаза қилинган тизимнинг ўзида. Агар бу тизим ўзгармаса, “қозон ёпиқ”лигича қолаверса, статистик рақамлар эртага яна кўпаяверади. Демак, “рецептсиз савдо” масаласи орқали ҳукумат жамият норозилигини манипуляция қиляпти.

Аммо бу жараён ортида дори бозори устидан назоратни ким қўлга олиши ҳақидаги катта геосиёсий рақобат ҳам кетмоқда. Сўнгги 10 йилда дори ишлаб чиқариш ва таъминот занжири дунё бўйича стратегик соҳалардан бирига айланди. COVID-19 пандемияси даврида бу нарса яққол намоён бўлди – ким дорини ишлаб чиқара олса, у бошқаларга сиёсий таъсир кўрсата олди. Ҳозирда Ўзбекистон бозоридаги асосий дори маҳсулотлари Ҳиндистон, Россия ва қисман Хитойдан келади.

“Док-1 Макс” фожиасидан кейин Ҳиндистон фарма соҳасига ишонч пасайган, санкциялар сабаб Россиянинг дори таъминоти занжирида узилишлар бўлса-да, лекин Ўзбекистоннинг фарма бозори ҳозирча Ҳиндистон ва Россия қўлида қолмоқда.

Шундай ҳолатда, Ўзбекистон ҳукумати фармацевтика сиёсатида эътиборни дори ишлаб чиқариш ва таъминот занжирини Ғарб томонга йўналтириб, Америка, Британия ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтиряпти. Саида Мирзиёева Лондонда Rothschild & Co вакили Ариэль Малар де Ротшильд билан учрашди. Бу оила фармацевтика ва биотехнология инвестицияларининг Европадаги йирик молия марказларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ЕИнинг Global Gateway ва Британиянинг FCDO дастурлари орқали Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш лойиҳалари ишга туширилмоқда. АҚШ агентликлари эса дори назорати ва сертификатлаш бўйича қўшма лойиҳаларни молиялаштирмоқда.

Давлат 2030 йилгача маҳаллий дори ишлаб чиқариш улушини 70%га етказишни мақсад қилган. Лекин 100 дан ортиқ лицензияланган фармацевтика корхонасининг 80% фаолияти жойда қадоқлаш ва импорт қилинган моддадан қайта ишлаб чиқаришдан иборат.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров дори ишлаб чиқарувчилар учун одамлар саломатлигидан кўра, дориларни сотиш муҳимроқ эканини айтди. Депутат Тоҳир Полвонов эса, рецептли дориларнинг ноқонуний муомаласига қарши жавобгарликни кучайтириш ташаббуси билан чиқди. Ўзбекистон фарма бозори ҳануз Ҳиндистон ва Россия қўлидалиги ҳамда ноқонуний айланмада асосан уларнинг маҳсулотлари эканлиги инобатга олинса, бу икки расмийнинг чиқиши Ўзбекистон фарма бозорида Ғарб моделини жорий этиш бўйича катта иқтисодий келишув фонида, эҳтимол янги шериклик учун ички муҳитни тайёрламоқда.

Шунингдек, Ғарбнинг дори стандартлари ва регуляциясини жорий этишга қарши “маҳаллий консерватив табақа” қандай реакция қилади, шуни ўлчаш механизми бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, ҳукумат фарма бозорида янги геосиёсий йўналишга бурилаётгани ҳолда бу жараённи “рецептсиз савдо”га қарши чоралар  орқали халқ олдида мулойим кўрсатишга уринаётган бўлиши ҳамда Ғарб ҳамкорларига “биз тартиб жорий қиляпмиз, бозор очиқ ва халқаро талабларга мос” деган сигнал юборилаётган бўлиши ҳам мумкин.

Агар ҳукумат Европа ва АҚШ фармацевтик стандартларига яқинлашиб, бозорни Ғарб лицензияларига очса, бу ўз навбатида, Россия ва Ҳиндистон дори ишлаб чиқарувчиларига бўлган талабни қисқартиради.

Бу ҳолда, FDA (АҚШ) ва EMA (ЕИ) стандартларини жорий этиш орқали Россия ва Ҳиндистон дори маҳсулотлари сифат бўйича четлатилиши мумкин. Британия ва Швейцария лабораториялари билан инвестиция шериклиги бозорни Британия молия капитали назоратига олиб ўтади. ЕИ–Ўзбекистон фарма платформаси Global Gateway орқали фарма бозорига киритилади.

Демак, қабул қилинган қонун лойиҳаси амалда “аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш” ёки “ноқонуний савдога барҳам бериш”га эмас, балки фармацевтика бозорини қайта тақсимлаш, Америка ва Европа каби ташқи “ҳамкорлар”га бозор учун эшик очиш ҳамда уларнинг манфаатларини қонуний йўл билан мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Исломда фармацевтика тиббиёт каби соғлиқни сақлаш хизмати ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш бепул бўлиши давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбурияти бўлганидек, беморларни етарли миқдорда хавфсиз дори воситалари билан таъминлаши ҳам мажбурияти ҳисобланади. Дори воситалари ҳаётий зарурат бўлгани сабабли, уларнинг етишмаслиги ёки йўқлиги инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин. Шу сабабли давлат дори ишлаб чиқаришда тўлиқ мустақилликка эришиш учун бор кучини ишга солиши лозим. Бу эса, импортга муҳтож бўлмаслик ва шу орқали мустамлакачи давлатлар томонидан шантаж ёки сиёсий босимга учрамаслик учун зарурдир. Агар бирор нарса рухсат этилган бўлса-да, лекин у инсонга зарар етказадиган бўлса, у ҳолда ўша нарса ман қилинади. Бу қоида Расулуллоҳ ﷺнинг Табук йўлида армиясига Самуд қудуғидан сув ичишни ман қилган ҳадисидан келиб чиққан.

Бироқ манфаат устига қурилган капитализмда соғлиқни сақлаш хизмат эмас, балки бизнесга, беморлар эса, харидорга айланди. Шу сабабли, мустамлакачи кучлар Ўзбекистон каби учинчи олам деб аталувчи мамлакатларни ўзлари учун “харидор” кўпайтирадиган бозорга айлантириб олди ва бу бозорни сифатсиз, фойдасидан зарари кўп бўлган дори маҳсулотлари билан тўлдирди. Улар учун инсон соғлиғи эмас, балки фарма бозоридаги улуш муҳим. Бу кучлар санкциялар, лицензиялар ёки патентлар орқали мамлакатларнинг мустақил дори воситалари ишлаб чиқаришини чеклади ёки умуман йўл қўймади. Шу даражага етдики, фармацевтика корпорациялари давлатларнинг сиёсий қарорларига таъсир ўтказувчи трансмиллий лобби марказларига айланди. Натижада, фарма соҳаси уларнинг қўлидаги сиёсий инструмент бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам жаҳон соғлиқни сақлаш тизими “хизмат” эмас, балки “индустрия” деб аталмоқда.

Афсуски, Ўзбекистон ҳам мана шу жараён билан шаклланяпти. Фармацевтика бозори деярли тўлиқ импортга боғлиқ бўлиб, аҳоли хорижий компанияларнинг “харидор кўпайтирувчи” дориларини сотиб оляпти. Хусусий клиникалар ва дорихоналар сони ортиб борган сари даволаниш нархлари ҳам ошиб, аҳолининг катта қисми арзон, сифатсиз дори излашга мажбур бўляпти.

Шунга кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг зиммасида импортдан бутунлай озод қиладиган мустақил маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда аҳолини хавфсиз дори воситалари ва бепул соғлиқни сақлаш хизмати билан тўлиқ таъминлаш мажбурияти турибди. Бироқ бугунги олиб борилаётган фармацевтика сиёсати мустамлакачи кучларнинг сиёсий ва иқтисодий шантажига йўл очиб, фуқароларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда.

Аслида, барчани бепул тиббий хизмат ва етарли миқдорда хавфсиз дори воситалари билан етарлича ва беминнат таъминлаш Рошид Халифалик давлатида амалга ошади. Чунки ҳукуматнинг ўз фуқаролари олдидаги ушбу мажбуриятини адо қила олиши фақат Ислом тузумини ҳаётнинг барча соҳаларига мукаммал татбиқ қилиш билангина бўлади.

 

Иззатуллоҳ

20.10.2025й

Tagsсиёсатифармацевтика
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳолинг қандай, эй менинг мусулмон қибладошим?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган ва Руҳоний Фаластин хиёнати билан тўлиб тошган ўзларининг жиноятлари рўйхатига навбатдаги шармандалик жиноятини қўшмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания миллий хавфсизлик кенгаши қирол қўлидаги, унинг хавфсизлигини ҳимоя қиладиган ташкилотдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/