Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Сизларни Тўловлар баланси натижасида келиб чиққан кризисни муолажа қилиш мавзуси билан таништиришда давом этамиз. Аввалги мавзуимизда қарздорлик ортиб бориши ва қарздор давлатлар ўз иқтисодини жонлантириш ҳамда қарздорликдан қутулиш учун олиб бораётган ҳаракатларига нисбатан қўйилаётган сунъий тўсиқлар ҳақида маълумотларни тақдим қилдик. Жумладан, Париж клуби, деб аталмиш кредитор давлатлар гуруҳи ҳамда Лондон клуби, деб аталмиш кредитор тижорат банклар гуруҳи халқаро валюта фондидан оқловчи характеристика олиб келишни талаб қилади. Халқаро валюта фонди эса бундай характеристика бериш учун бу давлатларга ислоҳот программаларини амалга оширишни шарт қилиб қўяди, яъни маҳаллий валюта қийматини пасайтириш, асосий ва зарурий товарларни қўллаб-қувватлашни бекор қилиш, иш ҳақларини музлатиб қўйиш, ҳукумат тарафидан маблағ ётқизишни камайтириш, энергия, умумий хизматлар ва товарлар нархларини умумий шаклда ошириш, жамғармаларни кўпайтириш ва сармояларни жалб қилиш учун процент ставкаларини ошириб қўйиш, ташқи савдони чекловлардан озод қилиш ёки улардан чекловларни енгиллатиш каби. Бу эса қарздорлик муаммосини янада кучайтириб юборади. Жаҳон банкининг роли эса, қарз бериш масаласида валюта фондининг ролини янада такомиллаштириб беришдан иборат. Яъни халқаро валюта фонди ўз низомига кўра, олган қарзини қайтариб бериши вақти келган давлатларга яна қайта қарз беришга қодир эмас. Одатда, бу қарзлардан кўзланган мақсад муайян бир лойиҳалар ишлаб чиқиб, айни лойиҳада мана шу қарздор давлатларнинг ривожланишларига тўсиқ қўйиш ва уларнинг иқтисодини хорижий ёрдам маблағларига қарам қилиб қўйиш мўлжалга олинган бўлади. Валюта фонди ва жаҳон банки тарафидан олиб борилган бундай сиёсат қарздор давлатларни улар ўйлаган мақсадларига олиб бормади. Аксинча, валюта фонди кўрсатмасига биноан, ҳал этиш мўлжалланган бу давлатларнинг қарздорликлари тобора ортиб, мураккаблашиб кетди.
Мен бузуқ ечимлар натижасида мазкур давлатларга етган иқтисодий мусибат кўламини тушуниб олиш учун қуйида уларнинг қарздорлик миқдори қанчалигини кўрсатиб ўтмоқчиман. Айни бузуқ ечимлар эса, халқаро валюта фонди, жаҳон банки ва инсон табиати ва ақлига зид келувчи тузумлар тарафидан таклиф қилинган:
Биринчи: Ривожланаётган давлатлар қарзи.
Умумий қарз 1972 йили 91 миллиард доллар эди. 1986 йилда бу ҳажм бир триллион доллардан ошиб кетди. Бу қарзларнинг 22%и Исломий юртлар елкасига тушган. Саксонинчи йиллар охирларида бу қарзларнинг 200 миллиардга яқини араб юртлари елкасига тушди. Саксонинчи йиллар охирларида уларнинг 15%и учинчи олам давлатлари елкасига тушди.
Иккинчи: Ривожланаётган давлатлар қарзларининг йиллик устама проценти 1972 йили 7,3 миллиард доллардан 1986 йил охирида 95,8 миллиард долларга кўтарилди. Исломий юртлар қарзларининг проценти эса 1972 йилдаги 1,56 миллиард доллар 1986 йил охирига бориб, 23,5 миллиардга етди.
Учинчи: Қарздор араб давлатлари ичида энг биринчи ўринда Миср туради. Унинг қарзлари 1986 йилга бориб 40 миллиард долларга етди. Бу маблағ 1980-1985 йилларда ратификация қилинган қарзларни ташкил қилади. Бу қарзларнинг процентлари ва 1987 йил январидан 1988 йил июнигача тўланиши кечикиб кетган қисмлари ўн миллиардлаб доллардан ошиб кетди.
Тўртинчи: Иордания. Бу давлатнинг шартномадаги қарзлари етмишинчи йилларнинг иккинчи ярмидан саксонинчи йилларнинг бошлари орасида улкан рақамларга сакраб кетди. Бу қарзлар 1972-1988 йиллар ўртасида юз бараварга ошиб кетди ва 1988 йил охирида шартнома бўйича олинган қарзлар 12 миллиардга етди. Улардан тўланганларидан ташқари нақд маблағ эса беш миллиард долларга яқинлашиб қолди ва 1989 йилнинг охирига бориб бу 8 миллиардга етди. Унинг устама проценти эса 3 миллиард бўлди. Охир бориб, 1988 йил октябрда Иордания ҳукумати динорнинг айрибошлаш курсини қалқитиб туришга ва тижорий банкларни керакли хорижий валюта билан таъминлашдан тўхтаб қолишга мажбур бўлди. Бунга сабаб мамлакат бюджети паст даражага тушиб кетиб, 1988 йили четга чиқариладиган валютаси 14%дан ошмай қолди. Ҳатто импорт товарларга тўланадиган маблағ бюджетда икки хафтага етгудек қолди холос. Оқибатда 1988 йил охирига бориб, ҳукумат ташқи қарзларини тўлашдан бутунлай имконсиз бўлиб қолди.
Бешинчи: Ривожланаётган давлатларнинг 1980 йилдаги 28%ни ташкил қилувчи ички маҳсулотга нисбатан қарзлари 1986 йилга бориб 48%га ошди. Исломий юртларнинг ички маҳсулотга нисбатан ялпи қарзи эса 1986 йили 59%ни ташкил қилди. Улар орасида биринчи ўринни эгаллаган Мисрнинг қарзи 1982 йил 89% ва 1986 йил 74% ўртасида бўлди. Иорданияга келсак, унинг ички маҳсулоти кам бўлгани учун ҳамма қарздор давлатлардан ўтиб кетди ва 1988 йили унинг ички маҳсулотларга нисбатан қарзи 300%га яқинлашиб қолди.
Ушбу айтиб ўтилган айрим маълумотларнинг ўзи қарздорлик кризиси тез суръатда кучайиб кетганлигини очиқ таъкидлаб турибди. Қарздорлик кризиси асосан Мексика ўз қарзлари процентини тўлолмай қолиб, бутунлай вайрон бўлган вақтдан бошланиб, ҳануз давом этяпти. Бунинг сабаби эса, бугунги оламий иқтисод низоми билан халқаро банк ва валюта фондининг нотўғри ечимларидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
14.02.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ