Абяз аҳолиси Халифалик қулатилиши хотирлаш билан, куфр режимлари ҳаловатини бузмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти
Абяз аҳолиси Халифалик қулатилиши хотирлаш билан, куфр режимлари ҳаловатини бузмоқда
Арус Римол (Абяз) шаҳри аҳолиси ҳижрий 1439 йил 20 ражаб, милодий 2018 йил 7 апрел шанба куни, аср намозидан сўнг Халифалик қулатилганини хотирлаш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш вожиблигини Умматга эслатиш мақсадида марказий катта масжид олдида йиғин ўтказди. Унда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон (Абу Халил) маъруза қилиб, мўминларни Ислом асосидаги сиёсий ва ақидавий курашга тарғиб қилди. У Ислом бошқаруви йўқлиги жавобгарлигини ҳамда инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга лойиқ бўлмаган ушбу бузуқ воқеликни ўзгартириш йўлида жиддий ҳаракат қилишнинг вожиблигини йиғилганлар зиммасига юклади. Шайх Абу Халил маърузаси одамлар имони, ва садоқатини қўзғаб юборди. Бу нарса уларнинг шайх маърузасини такбиру таҳлиллар ҳамда Умматнинг Халифаликни барпо этишга бўлган завфшавқини ифодаловчи шиорлар билан қарши олганликларидан яққол кўриниб турди.
Кейин устоз Аҳмад Вадоа маъруза қилди. Унинг сўзлари ҳам аввалги нотиқ сўзлари каби, йиғилганлар ғайратини қўзғаб, фарзларнинг тожи бўлган энг муҳим масалага диққатни қаратди. Натижада одамлар ҳаётнинг барча соҳаларида чуқур илдиз отган Судандаги куфр тузумларига нисбатан ўз норозиликларини ифода қилдилар. Улар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш ва Умматни бирлаштиришни талаб қилиб ҳайқирдилар… Ғарбга малайлик қилиб, унинг юртимиздаги манфаатларини қўриқлаётган кимсалар эса, Ислом калимасига чидаб туролмай, тадбирни охирига етказишга йўл қўймаслик учун ўзларининг золим кучларини, яъни хавфсизлик хизмати ва миллий разведкани ҳаракатга келтиришди. Улар овоз кучайтиргичларни ҳамда Ислом шиорларидан ўзга нарса ёзилмаган плакатларни тортиб олишди.
Кейин марказий масжид имомхатиби, Ихвонул МуслиминМаржиъия етакчиси шайх Холид Ҳусайн саҳобалар ва солиҳинларнинг тафти уфуриб турган ушбу муҳитдан илҳомланиб, нотиқларга шерик бўлди. У киши «Ислом ҳалигача татбиқ этилмади. Халифаликни барпо этиш орқали Исломни татбиқ этишга ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир… Бу ҳақиқий эр кишиларнинг ҳаракати ва бу сизларга фарз қилинган, эй мусулмонлар», деди. У ўзининг бу сўзларини айтиб улгурмасидан хавфсизлик кучлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг ўн уч нафар аъзосини олиб кетиш учун машинага мажбурлаб ўтқазишга уринишаётган эди… Шунда йигитлар саф тортиб, Уммат билан биргаликда машина томон такбирлар айтиб, юриш бошлади… Зеро, бу манзара ғоят маҳобатли эди. Улар ҳибсни табассум билан қарши олса, Умматнинг айрим холис фарзандларида ғазаб-норозилик кўз ёшлари зоҳир бўлди… Чунки улар Ҳизб ут-Таҳрир Умматга ўз улуғлиги ва кучқудратини қайта тикламоғи лозимлигини эслатиши учун, Уммат билан Ҳизб ўртасига тўсқинлик қилмасликни Судан режимидан талаб қилардилар.
Роя газетасининг 2018 йил 4 апрел чоршанба кунги 176-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли