Кийимга мазий тегиши тўғрисидаги саволга жавоб

بسم الله الرحمن الرحيم
Кийимга мазий тегиши тўғрисидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Musa исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум биродар. Мазийни ҳукми қандай? Нажас ҳисобланадими? Эркак кишида ухлаб турганда ёки бошқа пайтлари ҳам мазий чиқади. Шунда кийимни ҳар сафар ювишга тўғри келаяпти. Базида бир кунда бир неча маротаба чиқади. Шундай ҳолатда нима қилиш керак? Кийимга мазий тегса нима қилиш керак? Ҳар сафар кийимга мазий текканда кийимни алмаштириш керакми ёки миқдори борми?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Мазий – рангсиз шаффоф суюқлик бўлиб, эркак ёки аёлнинг жинсий аъзосидан шаҳват ортидан, лекин отилмасдан, лаззатсиз чиқади. Маний (сперма-уруғ) чиққанда шаҳват билан отилиб, лаззат билан чиқади, мазий эса, шаҳват билан эмас, шаҳватдан кейин лаззат бермасдан чиқади. Маний шаҳват билан, лаззатлантириб, отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Мазий чиққанда эса, ғусл вожиб бўлмайди, лекин таҳоратни синдиради. Бунинг далили:
عن علي قال: كنت رجلاً مذاءً، وكنت أستحي أن أسأل النبي صلى الله عليه وسلم لمكان ابنته، فأمرت المقداد بن الأسود فسأله فقال: يغسل ذكره ويتوضأ
Алий розияллоҳу анҳу айтади: “Менда кўп мазий чиқар эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куёви бўлганим учун сўрашга ҳаё қилар эдим. Ал Миқдод Ибн Ал Асвадга Росулуллоҳдан сўраб беришини айтдим. Ал Миқдодга Росулуллоҳ алайҳиссалом закарни (мазий чиққан жинсий олатни) ювиб, таҳорат қилишни буюрибдилар”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак, ушбу ҳадисдан билиндики, мазий нажосат, у ғусл вожиб қилмайди, аммо таҳоратни кетказади ва уни жинсий аъзодан ювиб ташлаш лозим бўлади.
Энди мазий кийимга тегиши тўғрисида. Кийимга мазий тегса, Шофеъий ва Ҳанафий мазҳаблари мужтаҳидлари раъйига кўра, кийимни бошқа нажосатлар теккандаги каби поклаб ювилади. Бошқа мазҳаблар мужтаҳидлари раъйида эса, шу жумладан менинг раъйимда ҳам, кийимга теккан мазийга сув сепиб қўйилади. Бунинг далили:
سهل بن حنيف قال: كنت ألقى من المذي شدة، وكنت أكثر من الاغتسال، فسألت رسول الله صلى الله عليه وسلم عن ذلك فقال: إنما يجزيك من ذلك الوضوء، قلت: يا رسول الله، فكيف بما يصيب ثوبي منه ؟ قال: يكفيك أن تأخذ كفاً من ماء فتنضح بها من ثوبك حيث ترى أنه أصابه
Саҳл ибн Ҳунайф айтади: “Кўп мазий чиқиб турадиган одам эдим. Кўп ғусл қилардим. Бу ишимни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим. У киши “Бу ҳолатингда сенга таҳорат қилишинг етарли” дедилар. Мен яна бу мазийлар кийимимга тегса, нима қилишни сўрадим. У киши жавоб бердилар: “Бир ховуч сув олиб, кийимингни ўша мазий теккан деб билган жойига сепгин” дедилар””. Термизий, Абу Довуд, Аҳмад ва бошқалар ривояти. Ҳасан.
Демак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазийдан покланиш йўлини шундай тушунтирганлар, яъни мазий теккан деб ҳисобланган жойга қўлда сув олиб сепиб қўйилади ва шу билан кийим пок бўлди, деб ҳисобланади. Мазийдан бошқа нажосатларни поклашда эса, аввалги “Қатрон қилиш тўғрисидаги саволга жавоб” мақоламизда келганидек, кийимдан нажосатнинг асари, яъни ҳиди, ранги ёки таъми келмайдиган даражада покланади. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
20.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ