АҚШнинг халқаро майдондаги стратегияси: Тўрт йўналишли қамал ва силкинаётган гегемонлик талвасаси

АҚШнинг халқаро майдондаги стратегияси: Тўрт йўналишли қамал ва силкинаётган гегемонлик талвасаси
Дональд Трамп Оқ уйга қайтиши биланоқ ташқи сиёсатда кескин, баъзан провокацион ва кутилмаган қадамларни ташлай бошлади. Юзаки қараганда тарқоқ ёки импульсивдек туюлган бу хатти-ҳаракатлар аслида АҚШнинг глобал гегемонлигини сақлаб қолиш ва хавфсизлик ҳалқаларини қайта қуришга қаратилган ягона, агрессив геосиёсий доктринанинг кўринишларидир. Мазкур стратегия тўрт асосий геосиёсий йўналишда амалга оширилмоқда:
- Америка қитъаси: Янгиланган Монро доктринаси ва биринчи хавфсизлик белбоғи
АҚШ ўз ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишда энг аввало «биринчи хавфсизлик ҳалқаси» саналмиш Америка қитъасини бегона кучлардан тозалашни мақсад қилди. Узоқ вақт давомида сустлашган Монро доктринаси («Америка — америкаликлар учун») қайта тикланмоқда:
- Панама канали устидан назорат: Жаҳон савдоси ва стратегик транзитнинг муҳим артерияси бўлган Панама канали Хитой ширкатлари таъсиридан тортиб олиниб, тўлиқ Вашингтон назоратига қайтарилди. Бу Пекиннинг лотин ҳудудидаги логистик таъсирига берилган оғир зарба бўлди.
- Лотин Америкасидаги тартиб ва режимлар назорати: Мухолиф режимларга нисбатан очиқ босимлар, ҳарбий-сиёсий фитналар ва давлат тўнтаришлари орқали Оқ уй ўз буйруқларини сўзсиз бажарадиган ҳукуматларни шакллантиришга киришди. Маҳаллий генералитетнинг сотиб олиниши ва қўлланилиши дунё бўйлаб ҳарбий элиталарда катта саросимани келтириб чиқарди ва кўплаб давлатларни армия сафларида шошилинч ротациялар ўтказишга мажбур қилди.
- Британия таъсирини сиқиб чиқариш: Вашингтон Аргентинада очиқчасига Хавьер Милейни қўллаб-қувватлаб, унинг қўли билан Лондон назоратидаги Фолькленд (Мальвин) ороллари масаласини қайта кўтарди. Шунингдек, Канадага нисбатан қўлланилаётган иқтисодий ва сиёсий даъволар шунчаки ҳудудий интилиш эмас, балки Англиянинг ушбу қитъадаги тарихий илдизлари ва институционал таъсирини батамом қувиб чиқаришга қаратилган.
- Чегаралар девори ва ички сиқув: Жанубий чегаралардаги девор ва миграция тақиқлари шунчаки қочқинларга қарши эмас. Бу — АҚШ ичкарисидаги холис мусулмонларни тизимга тўлиқ бўйсундириш, қабул қилмаганларни эса босим, қувғин ёки депортация қилиш сиёсатининг ташкилий қисмидир.
Хулоса шуки: Панамадан Хитойни сиқиб чиқариш, қитъада Россия ва Хитой иқтисодий манфаатларини йўқ қилиш ҳамда Англия таъсирини чеклаш орқали АҚШ ўз қитъасида мутлақ яккаҳукмронликни мустаҳкамламоқда.
- Европа йўналиши: Гегемонликни реинкарнация қилиш ва иккинчи хавфсизлик белбоғи
Хитой сармояси ва технологиясининг Европага чуқур кириб бориши АҚШнинг «кўҳна қитъа»даги яккаҳукмронлигини соя остида қолдира бошлади. Вашингтон ўз гегемонлигини қайта тирилтириш учун кескин воситаларни ишга солди:
- Стратегик қўрқитиш: Гренландия ҳудудига бўлган очиқ даъволар Европа сиёсий доираларини саросимага солди. Бу даъводан асл мақсад ерни эгаллаш эмас, балки Европани шантаж қилиш, уни Россия ва Хитой билан муносабатларини тўлиқ узишга мажбурлаш бўлди.
- Молиявий юкни юклаш: Европани НАТО харажатларини ўз бўйнига олишга мажбурлаш орқали АҚШ «иккинчи хавфсизлик белбоғи»ни ўз ҳисобидан эмас, балки европаликларнинг маблағи эвазига таъминлашга эришмоқда.
- Хитойга қарши сиёсат: Потенциал рақибни қуруқлик ва денгизда бўғиш
АҚШ глобал майдонда ўзининг Иккинчи жаҳон урушидан аввалги иқтисодий ва саноат қудратини эслатувчи Хитойни энг катта моддий рақиб сифатида кўрди ва уни яккалаш амалиётини бошлади:
- Иттифоқларни узиш: Хитой-Россия стратегик шериклигини бузиш учун Россия Украина ботқоғига тортилди ва тинкаси қуритилди. Эртага Тайван орқали Пекинни ҳам худди шундай ботқоққа тортиш кўзланмоқда.
- Таъминот занжирларини кесиш: Хитойнинг жаҳон савдо йўлларига зарба берилди: Панама канали ёпилди, Лотин Америкаси ва Россия-Эрон энергия оқимлари заифлаштирилди. Хитойнинг фақат маълум турдаги хомашёга мослашган қайта ишлаш корхоналарини хомашёсиз қолдириш орқали унинг иқтисодий моторини секинлаштиришга ҳаракат қилинмоқда.
- Ислом оламига қаратилган стратегия: Асл мафкуравий хавфни жиловлаш
Бироқ АҚШ учун энг катта, туб ва тарихий хавф — на Хитой ва на Россиядир. АҚШ мустамлакачи Британиядан халқаро етакчиликни тортиб олгач, Исломга қарши кураш байроғини ҳам ўз зиммасига мерос қилиб олди. Бугунги силкинаётган тахтини сақлаб қолишнинг бош шарти сифатида у Исломнинг ҳаёт ва давлат майдонига қайтишини тўхтатишни кўрмоқда:
- Узлуксиз салиб юришлари: 2001 йил Афғонистон, 2003 йил Ироқ, сўнгра Сомали ва бошқа мусулмон юртларининг вайрон қилиниши Ислом оламининг сиёсий ва моддий қаддини кўтартирмаслик мақсадида амалга оширилди.
- Уйғонишни бўғиш: 2011 йилда бошланган умумий уйғониш («араб баҳори») сохта демократик шиорлар ва алданган ҳаракатлар орқали чалғитилди. Миср, Тунис, Ливия каби ўлкалардаги инқилоблар Ғарб малайлари қўли билан контрреволюцияларга айлантирилди. Сурияда эса мустамлакачиларга итоат қилишдан бош тортган Уммат фарзандлари устига НАТО ва Россиянинг минглаб тонна ракеталари ёғдирилди.
- Глобал репрессияларни рағбатлантириш: АҚШ мусулмонларни синдиришда бошқа давлатларнинг ваҳшийлигига ҳам яшил чироқ ёқиб берди. Хитойда уйғурларнинг геноцид қилиниши, Ҳиндистонда масжидларнинг бузилиши, Мьянмадаги қирғинлар, Россия ва Европадаги тизимли тазйиқлар — буларнинг бари Ислом Умматини ҳар томондан эзиш сиёсатининг бир қисмидир.
- Фаластин қирғини ва сионистик қалқон: Сионистик вужуднинг Фаластиндаги ваҳшийликлари шунчаки «(исроил) хавфсизлиги» учун эмас. Бу — атрофдаги мусулмонларни қаттиқ қўрқитиш, уларнинг ягона Ислом қалқони – Халифалик атрофида бирлашишига йўл қўймаслик ва онгларни синдириш учун Вашингтон бевосита ҳомийлик қилаётган қирғинбаротдир.
- Эрон қартаси ва саҳналаштирилган низо: Фаластин аҳлининг мислсиз саботи бутун дунёда Исломга бўлган ҳайрат ва қизиқишни кучайтириб юборгач, АҚШ жамоатчилик эътиборини чалғитиш учун Эрон масаласини фаоллаштирди. Бу орқали бир томондан Эроннинг нефть ва сув йўлларини назоратга олиб, Хитойни бўғиш, иккинчи томондан эса яҳудий вужудига «Буюк (исроил)» хаёлини сингдирган ҳолда, уни фақат ўз қўғирчоғи сифатида ушлаб туриш режаси илгари сурилмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, АҚШнинг бугунги бесаранжом тажовузкорлиги унинг мутлақ қудратидан эмас, балки глобал бошқарувни қўлдан чиқараётганидан ва тизимининг чуқур инқирозидан далолат беради. Бугун мусулмонлар қаршисида турган муаммо шунчаки бир режимнинг сиёсати эмас, балки Исломнинг қайта қад кўтаришидан даҳшатга тушган бутун капиталистик тизимнинг жон талвасасидир. Бу тўрт тарафлама қамални синдиришнинг ягона йўли — мусулмонларнинг Ғарб чизиб берган чегаралар ва геосиёсий сароблардан воз кечиб, ўзларининг асл қалқони бўлмиш Рошид Халифаликни тиклаш йўлида бирлашишларидир.
Эй Роббимиз! АҚШ ва унинг мустамлака малайларининг ҳалокатини бизларнинг қўлимиз билан амалга оширгин! Зеро, башариятни капитализм зулматидан Ислом нури ва адолатига олиб чиқишга, кофирлар гегемонлигини ер билан яксон қилишга фақатгина пайғамбарлик минҳожи асосидаги буюк Рошид Халифалик давлатигина қодирдир!
Устоз Бадриддин ибн Абдуллоҳ
Роя газетасининг 2026 йил 21 октябр чоршанба кунги 622-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ