Россия президентининг АҚШга Ўзбекистон номидан берган жавоби “мустақиллик байрами” арафасида ўзбек ҳукумати юзига тарсаки бўлиб тушди
Россия президентининг АҚШга Ўзбекистон номидан берган жавоби “мустақиллик байрами” арафасида ўзбек ҳукумати юзига тарсаки бўлиб тушди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
20 август куни “Озодлик” радиоси “WSJ: АҚШнинг Ўзбекистонда ўз аксилтеррор кучларини жойлаштириш сўровига Путин розилик бермади” сарлавҳаси остида хабар тарқатди. Унда жумладан шундай дейилади:
“АҚШ қўшинлари чиқиши ортидан Афғонистоннинг минтақани беқарорлаштирувчи ҳудудга айланиши олдини олиш мақсадида Вашингтон қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистонда ўз аксилтеррор кучлари ва дрон базасини жойлаштиришни таклиф қилган. Аммо Тошкентга қилинган бу таклифга рад жавобни Москва – Россия президенти Владимир Путин берган. Бу ҳақда АҚШ ва Россия ҳукумати расмийларига таяниб Wall Street Journal нашри 19 август куни хабар берди”.
Яқинда, яъни 1 сентябрда Ўзбекистонда “мустақиллик куни” байрами нишонланади. Бундан 30 йил олдин Ўзбекистонга сунъий мустақиллик берилган эди. Бироқ 1991 йилда эълон қилинган “мустақиллик”ни кўпчилик одамлар “ҳа, мустақил бўлибмиз-да” қабилида қарши олгандилар. Чунки Собиқ Иттифоқ давлатининг парчаланиши шундай ҳам аён бўлиб турган бир вақтда бундай “мустақиллик”ка Ўзбекистон халқи ё хурсанд бўлишни билмади ё хафа бўлишни. Бунинг сабаби шуки, инсоният тарихига назар солсак, ҳақиқий мустақиллик тортиқ қилинмаслиги, балки унга қурбонликлар бериб эришилиши ойдек равшан эканлиги тушунилади. Ўзбекистонга эса, “мустақиллик” томдан тараша тушгандек “тортиқ қилинди”. Шунинг учун ҳам бу куннинг халқ орасида деярли аҳамияти йўқ. Давлат тарафидан байрам тадбирлари уюштирилишини айтмаса, халқ ўзи бу “байрам”ни чин юракдан, хурсандчилик билан байрам қилмайди.
Бироқ энг қизиқ тарафи шуки, халқ орасида Ўзбекистонни мустақил давлат, деб биладиган одамлар ҳали ҳам бор. Улар мустақиллик аслида қандай бўлишини тушуна олмайдиган содда одамлардир. Улар ҳатто мустақил, деган сўзнинг маъносини ҳам тушунмайдилар. Умрларида бирон марта бўлса ҳам “Ўзбекистон мустақил давлат” деган фикрни воқелик билан солиштириб, бу фикр тўғрими ё нотўғрими, шу ҳақида ҳеч фикрлаб кўрмаганлар. Кимлардир шу гапни айтса, уни текширмасдан қабул қилиб олганлар. Бундай одамларнинг ичида “зиёлилар”нинг борлиги, улар Ўзбекистоннинг мустақил эканлигига ҳали ҳам ишонаётганлари одамни ажаблантиради. Балки юқоридаги хабарда келтирилган Россия президентининг бутун бошли Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ўрнига ўзи жавоб бериб қўйганлиги бу тоифадаги одамларнинг кўзларини очишига сабаб бўлар. Ёки бундан олдин неча марталаб кўзи очилиши мумкин бўлган ишларга эътибор бермаганларидек, бунга ҳам эътибор беришмас. Ҳарқалай, фикр юритувчи одам учун буни тушуниш қийин иш эмас.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон ўзининг мустақил қарорига эга эмаслигини Россия яна бир тарсакиси билан эслатиб қўйди. Агар буни ўзбек ҳукумати шармандалик эканлигини ҳис қилганда эди, ҳеч бўлмаганда иззат-нафси учун бир нима деган бўларди, ҳали иззат-нафси қолган бўлса албатта. Бироқ биз ўзбек ҳукуматидан бундай реакцияни кутмаймиз ҳам, чунки бу ҳукумат қулликка ўрганиб қолган. Ҳатто қуллик қилишда бир-бири билан ким ўзарга мусобақа ҳам қилишади. Агар ҳукумат тепасидагилар ақли расо одамлар бўлганида эди, Америка ё Россияга қул бўлиб яшагандан, тик туриб ўлган афзал, деган бўлардилар. Мана шу ҳақиқий марднинг иши бўлган бўларди. Худди аввалда Рум ва Форс империяларига қарши қўшин тортиб борган мўминларни Ислом тузуми тарбиялаганидек, бундай мард ва фақат Аллоҳдан қўрқадиган эр кишиларни Ислом тузуми татбиқи етиштириб чиқаради. Бугунги тузум эса, фақат қўрқоқ ва ён беришдан бошқасини билмайдиган, ўз халқи зарарига ва душманнинг фойдасига қарор чиқарадиган муросасоз кадрларни етиштиряпти.
Сўзим якунида шуни алоҳида таъкидлайманки, юқоридаги мулоҳазалар билан мен Ўзбекистонни алоҳида чегараларга эга бўлган бир давлат бўлиши керак, деган фикрни илгари сурмоқчи эмасман. Чунки мусулмонларнинг алоҳида давлатларда, турли байроқлар остида, ўрталарида чегаралар бўлгани ҳолида яшашлари шаръан ҳаромдир. Ушбу мулоҳазаларнинг маъноси шуки, мусулмонлар бугунги картон давлатчаларнинг заиф ҳукмдорлари зулми остида эмас, балки ўзининг мустақил қарорига эга бўлган, ҳукмдорлари фақат Аллоҳдан қўрқадиган, душманлари юрагига қўрқув соладиган, битта байроқ, битта халифа соясида яшашлари лозим. Ана шунда, биз мусулмонлар азиз ва қудратли, душманларимиз хор ва заиф аҳволда бўладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
27.08.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми