МУСЛИМА АЁЛ ЮЗИНИ ЁПИШИ МАВЗУСИДА

بسم الله الرحمن الرحيم
МУСЛИМА АЁЛ ЮЗИНИ ЁПИШИ МАВЗУСИДА
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
Мақоланинг ўтган сонида муслима аёл умумий ҳаётда юзини ёпиши вожиб эмаслиги ҳақида сўз юритган эдик. Ушбу мақолада муслима аёллар юзини ёпишлари лозимлигини айтувчи мужтаҳидлар далил қилиб келтирувчи баъзи оят ва ҳадислар тафсилотини кўриб чиқамиз.
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَدْخُلُوا بُيُوتَ النَّبِيِّ إِلاَّ أَنْ يُؤْذَنَ لَكُمْ إِلَى طَعَامٍ غَيْرَ نَاظِرِينَ إِنَاهُ وَلَكِنْ إِذَا دُعِيتُمْ فَادْخُلُوا فَإِذَا طَعِمْتُمْ فَانْتَشِرُوا وَلاَ مُسْتَأْنِسِينَ لِحَدِيثٍ إِنَّ ذَلِكُمْ كَانَ يُؤْذِي النَّبِيَّ فَيَسْتَحْيِ مِنْكُمْ وَاللَّهُ لاَ يَسْتَحْيِ مِنَ الْحَقِّ وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ ذَلِكُمْ أَطْهَرُ لِقُلُوبِكُمْ وَقُلُوبِهِنَّ وَمَا كَانَ لَكُمْ أَنْ تُؤْذُوا رَسُولَ اللَّهِ وَلاَ أَنْ تَنْكِحُوا أَزْوَاجَهُ مِنْ بَعْدِهِ أَبَدًاإِنَّ ذَلِكُمْ كَانَ عِنْدَ اللَّهِ عَظِيمًا
“Эй мўъминлар, пайғамбарнинг уйларига фақат сизлар бирон таомга чақирилсангизгина киринглар. (Ўшанда ҳам) унинг пишишига кўз тутиб тургувчи бўлманглар, балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач, тарқалинглар ва бирон гапга берилган ҳолингизда (у ерда қолиб кетманглар)! Чунки бу (ишларингиз) пайғамбарга озор берур, у эса сизлардан (яъни сизларни чиқариб юборишдан) тортинар. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) тортинмас. Қачон сизлар улардан (яъни, пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар, парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир. Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва унинг ортидан аёлларига уйланишингиз ҳеч қачон дуруст эмасдир. Чунки бу (ишларингиз) Аллоҳ наздида катта (гуноҳ) бўлган ишдир”. (Нур. 33)
Агар оятлар тўлиқ ўқиб чиқилса, улар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг жуфтларига хос экани маълум бўлади. Улар бир-бирига лафзда ҳам, маънода ҳам боғланган битта оятдир.
Ушбу оят пайғамбарнинг жуфтлари хусусидаги нусус бўлиб, уларга хосдир. Бу оятни мусулмонларларнинг аёлларига алоқаси йўқ. Расулуллоҳнинг жуфтларидан бошқа бирор аёлга алоқаси йўқ. Бу оятнинг Расул соллалоҳу алайҳи ва саллам жуфтларига хос эканини Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ривояти ҳам таъкидлайди:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ёғоч товоқда (хурмо, ёғ ва пишлоқдан иборат овқат) таом еб ўтирган эдик, Умар ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақирдилар. У келиб таомдан еди. Шунда унинг бармоқлари бармоқларимга тегиб кетди Умар: “Эй воҳ, агар сизлар ҳақингизда менга итоат қилинганда эди, бирор кўз сизларни кўрмасди”, деди. Шундан кейин ҳижоб ояти нозил бўлди. Бухорий ривояти.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: “Эй Расулаллоҳ, ҳузурингизга яхши ҳам, ёмон ҳам киради. Шунинг учун уммул мўъмининлар (Пайғамбар алайҳиссаломнинг хотинлари) ҳижобланганларида эди”, дедим. Шундан кейин Аллоҳ Таъоло ҳижоб оятини нозил қилди. Бухорий ривояти.
Яна ривоят қилинади: “Умар Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва салламнинг жуфтлари бошқа аёллар билан масжидда турган пайтларида улар олдидан ўтиб қолди ва “Қани энди ҳижоб ўраганингизда эди. Зеро, сизларнинг эрингиз бошқа эркаклардан афзал бўлгани каби сизлар ҳам бошқа аёллардан афзалсизлар”, деди. Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Эй ибн Хаттоб, бизга рашкингиз келяпти. Ваҳоланки, ваҳий бизнинг уйимизда нозил бўлади-ку”, деди. Ҳеч қанча вақт ўтмай оят нозил бўлди”. Табароний ривояти.
Оят матни ва ушбу ҳадислар ҳижоб ояти Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуфтлари ҳақида нозил бўлганига, улардан бошқа аёллар ҳақида нозил бўлмаганига қатъий далолат қилади.
وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ
“Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар” ояти ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфтларига хосдир. Оятнинг тўлиқ матни қуйидагича:
يَا نِسَاءَ النَّبِيِّ مَنْ يَأْتِ مِنْكُنَّ بِفَاحِشَةٍ مُبَيِّنَةٍ يُضَاعَفْ لَهَا الْعَذَابُ ضِعْفَيْنِ وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا وَمَنْ يَقْنُتْ مِنْكُنَّ لِلَّهِ وَرَسُولِهِ وَتَعْمَلْ صَالِحًا نُؤْتِهَا أَجْرَهَا مَرَّتَيْنِ وَأَعْتَدْنَا لَهَا رِزْقًا كَرِيمًا يَا نِسَاءَ النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِنْ النِّسَاءِ إِنْ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَعْرُوفًا وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى وَأَقِمْنَ الصَّلَاةَ وَآتِينَ الزَّكَاةَ وَأَطِعْنَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمْ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا
“Эй пайғамбар аёллари, сизлар агар тақводор бўлсангизлар, аёллардан бирортаси каби эмасдирсизлар (яъни, бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолади. Яхши-тўғри сўзни сўзланглар. Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар) , аммо бирор ҳожат учун чиққанларингизда эса, илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар. Намозни тўкис адо қилинглар, закотни (ҳақдорларга) ато этинглар ҳамда (барча ишларда) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар. (Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос”. (Нур. 30-33)
Оятнинг бошидан бу оят пайғамбар аёллари ҳақида нозил бўлиб, уларга хос экани очиқ кўриниб турибди. Чунки хитоб пайғамбар аёлларига қаратилган бўлиб, уларни хослаб қўйган:
يَا نِسَاءَ النَّبِيِّ لَسْتُنَّ كَأَحَدٍ مِنِ النِّسَاءِ
“Эй пайғамбар аёллари, сизлар агар тақводор бўлсангизлар аёллардан бирортаси каби эмасдирсизлар (яъни, бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас)”.
Мана шу матн мазкур оят пайғамбар аёллари ҳақида нозил бўлиб, уларга хос эканига етук тарзда далолат қилади. Дарҳақиқат, бу маънони ушбу оятнинг охиридаги Аллоҳ Таъолонинг: “Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар”, деган каломи ҳам таъкидлайди. Бу ҳам ушбу сифат пайғамбар аёлларига хос эканини кўрсатади ва улар пайғамбар хонадонининг аҳли бўлганликлари туфайли Аллоҳ Таъоло улардан гуноҳни кетказиш ва уларни поклаш учун шу ишларга буюрганини билдиради. Бу маънони ундан кейинги оят ҳам таъкидлайди. Зеро, Аллоҳ Таъоло:
“وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا – Ва сизларни бутунлай поклашни (истайди)” деганидан сўнг шундай деди:
“وَاذْكُرْنَ مَا يُتْلَى فِي بُيُوتِكُنَّ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ وَالْحِكْمَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ لَطِيفًا خَبِيرًا – Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар! Албатта, Аллоҳ меҳрибон ва огоҳ бўлган зотдир”. (Нур. 34)
Бу оятда Аллоҳ уларга уларнинг уйлари ваҳий тушадиган жой эканини эслатиб, Қуръондан тиловат қилинадиган нарсаларни унутмасликларини буюради.
Бу икки оят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари учун нозил бўлгани ва Пайғамбар аёлларига хос экани очиқ кўриниб турибди. Уларнинг бирортасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бошқа аёлларга ҳам ҳукм бор эканлигига ҳеч қандай ишора йўқ. Шунингдек, Қуръонда Пайғамбар аёлларига хос бўлган бошқа оятлар ҳам бор. Масалан, Аллоҳнинг қуйидаги ояти:
وَلاَ أَنْ تَنْكِحُوا أَزْوَاجَهُ مِنْ بَعْدِهِ أَبَدًا
“Ва унинг ортидан (яъни Муҳаммад алайҳиссалом вафотидан кейин, у кишининг) аёлларига уйланишингиз ҳеч қачон дуруст эмасдир”. (Нур. 35)
Бу оятга кўра, Пайғамбар аёлларига у зотдан кейин турмуш қуриш мумкин эмас. Бунга хилоф ўлароқ, муслима аёллар ўз эрларидан сўнг турмушга чиқаверадилар. Демак, бу ҳижоб ҳақидаги икки оят ҳам пайғамбардан сўнг аёллари турмуш қуришлари ҳаром қилинган оят каби ул зотнинг аёлларига хосдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
22.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ