МУЛККА ЭГА БЎЛИШ САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШ
САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ
Меҳнат
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Мулкка эга бўлиш сабабларининг биринчиси меҳнат ҳақида батафсил маълумот беришда давом этамиз. Бу мақоламизда рукннинг энг сўнгги мавзуси ишчи ёллаш ҳақида маълумот берамиз.
Ишчи ёллаш
Ислом ишлайдиган ишчилар ёллашга рухсат берди. Аллоҳ Таоло айтади:
أَهُمْ يَقْسِمُونَ رَحْمَةَ رَبِّكَ نَحْنُ قَسَمْنَا بَيْنَهُمْ مَعِيشَتَهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَرَفَعْنَا بَعْضَهُمْ فَوْقَ بَعْضٍ دَرَجَاتٍ لِيَتَّخِذَ بَعْضُهُمْ بَعْضًا سُخْرِيًّا
– “(Эй Муҳаммад) Парвардигорингизнинг раҳмати (пайғамбарлик)ни ўшалар тақсимлайдиларми?! Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўзларида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз ва баъзилари баъзиларини қўл остига олиб (ишлатиши) учун айримларини айримларидан баланд даража-мартабаларга кўтариб қўйганмиз“. (Оли Имрон.32)
Ибн Шиҳоб ривоят қилиб деди: Менга Урва ибн Зубайр мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлигини хабар берди:
اِسْتَأْجَرَ رَسُولُ اللهِ وَأَبُو بَكْرٍ رَجُلاً مِنْ بَنِى الدَّيْلِ هَادِيًا خِرِّيتًا وَهُوَ عَلَى دَيْنِ كُفَّارِ قُرَيْشٍ فَدَفَعَا إِلَيْهِ رَاحِلَتَيْهِمَا، وَوَاعَدَاهُ غَارَ ثَوْرٍ بَعْدَ ثَلاَثِ لَيَالٍ بِرَاحِلَتَيْهِمَا صُبْحَ ثَلاَثٍ
“Расулуллоҳ с.а.в. ва Абу Бакр бани Дайл қабиласидан бир моҳир йўл бошловчини ёлладилар. Ваҳоланки, бу йўл бошловчи ўша пайтда қурайш кофирлари динида эди. Икковлари унга уловларини топшириб, уч кундан кейин Савр ғорида тонгда учрашишни ваъдалашдилар”.
Аллоҳ Таоло айтади:
فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ
– “Агар сизлар учун эмизсалар, у ҳолда уларнинг ҳақларини беринглар”. (Талоқ.6)
Бухорий Абу Ҳурайрадан Росулуллоҳ с.а.в.нинг:
قَالَ اللهُ ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ وَلَمْ يُعْطِهِ أَجْرَهُ
“Аллоҳ Таоло: Уч киши бор, қиёмат куни мен уларнинг рақибиман: Мени номим билан эҳсон бериб, кейин хиёнат қилган киши, озод одамни қулликка сотиб, пулини еган киши, ишчи ёллаб, ишини битиргандан сўнг ҳақини бермаган киши, деди”, – деганларини ривоят қилганлар.
Ёллаш – ёлланувчи томонидан ёлловчига фойда келтириш, ёлловчи томонидан ёлланувчига мол (пул) беришдир. Демак, ёллаш бадал эвазига фойдага келишиб шартнома тузишдир. Ишчи ёллашдаги шартнома шу ишчи бажарадиган меҳнат келтирадиган фойдага ёки ишчининг ўзи келтирадиган фойдага тузилади. Агар шартнома меҳнат келтирадиган фойдага тузилган бўлса, келишув меҳнатдан келадиган фойда устида бўлган бўлади. Муайян ишларга ҳунарманд ва касб эгаларини ёллаш каби. Масалан, дурадгор, темирчи ва бўёқчиларни ёллаш каби. Энди агар шартнома шахс келтирадиган фойда устида тузилган бўлса, бу ҳолда шу шахс келтирадиган фойда инобатга олиниб, шартнома тузилган бўлади. Бунга мисол қилиб хизматкор ва ишчилар ёллашни келтириш мумкин. Бундай ёлланувчи одам ё фақат бир шахс фойдасига маълум муддат меҳнат қилади, бунга дала, боғ ва ишхоналарда маълум ҳақ эвазига меҳнат қиладиган кишиларни ёки ҳукумат муассасаларида ишловчи давлат хизматчиларини мисол қилиш мумкин. Ёки ёлланувчи маълум ҳақ эвазига ҳамма одамлар учун маълум бир меҳнатни қилиб беради, бунга дурадгор, тикувчи, косиб ва шунга ўхшаш касб эгаларини мисол қилиш мумкин. Биринчи тоифадагиси махсус ёлланувчилар (яъни фақат бир одамнинг ишини қилиб бериш учун ёлланган ишчи), иккинчиси эса муштарак ёки умумий (яъни ҳамма одамлар ишини қилиб бериш учун ёлланган) ишчи ҳисобланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
27.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ