Жанин шаҳри ҳокими ва унинг хавфсизлик ходимлари Исломга ва Фаластин аҳлига қарши жиноят содир этишмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Жанин шаҳри ҳокими ва унинг хавфсизлик ходимлари Исломга ва Фаластин аҳлига қарши жиноят содир этишмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими манбаларининг билдиришича, Ҳизб томонидан белгиланган намойиш вақти яқинлашар экан, Жаниндаги Фаластин режими 2018 йил 14 апрел шанба куни эрталабдан бошлаб, шаҳарга киравериш ерларга постлар ўрнатиб, намойишда қатнашади, дея гумон қилган ҳар бир кишини қамоққа ола бошлади. Жанин шаҳридаги катта масжид олдида ҳам намойишда қатнашиши гумон қилинган одамларни ҳибсга олишга киришди. Айни хабарни ёзаётганимиз соатга қадар ҳибсга олинган одамлар сони юзга етиб қолган эди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳ Жаниндаги ҳокимият содир этган бу жиноят Ҳизбнинг ўз қонуний ва сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланишига тўсқинлик қилолмаслигини, аксинча, Фаластин режимининг ўзи Халифалик ва Ислом лойиҳасига қарши курашиб, Ислом душманлари сафига ўтиш билан зиёнга юз тутаётганини таъкидлади. У шунингдек, шаҳардаги хавфсизлик хизмати содир этаётган жиноят шундоқ ҳам режимдан тўйиб кетган одамлар нафратини янада қўзғаб юборганини, оқибатда одамлар кўчаларда Фаластин режими ва у ердаги раҳбарларни лаънатлай бошлаганини билдирди.
Боҳир Солиҳ табиий саволларни ўртага ташлади: Фаластин аҳли Ислом Уммати ва армияларидан Қуддусни озод этишни талаб қилар экан, бунга тўсқинлик қилишдан ким манфаатдор?! Ҳизбнинг Жаниндаги йигитлари ва тарафдорлари дохил юзлаб инсонлар қандай жиноятлари учун ҳибсга олиндилар?! Хавфсизлик ходимлари болаларни қамоққа олиш, кўчалардаги ва масжид дарвозалари олдидаги мусулмонларни калтаклаш билан нега бунчалик жазавага тушишяпти?!
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Боҳир Солиҳ – намойиш қонуний бўлган ва барча керакли чора-тадбирлар кўрилган, шу боис агар бу режим ҳалол-тоза бўлганда эди, намойишга адоват қилганларни айни жиноятлари учун албатта маҳкамага тортган бўларди, деди.
Роя газетасининг 2018 йил 18 апрел чоршанба кунги 178-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ