UNRWA Ғазо секторидаги минг нафарга яқин ходимини ишдан бўшатди

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
UNRWA Ғазо секторидаги минг нафарга яқин ходимини ишдан бўшатди
Ҳижрий 1439 йил 12 зул-қаъда, милодий 2018 йил 25 июл чоршанба куни Олам телеканали веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:
UNRWA (БМТга қарашли Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига ёрдам бериш ва иш билан таъминлаш агентлиги) ўзининг фавқулодда дастурлари доирасида 1000 нафарга яқин ходимини ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди ҳамда айни ходимлар хизмати тамомланганини ифодаловчи расмий ҳужжатларни Ғазо секторига юборди.
Агентликнинг араб мулозимлари иттифоқи раиси Амир Мисҳол «Маан» ахборот агентлигига бундай деди: «UNRWA маъмурияти айни агентликда узоқ йиллардан бери доимий ишлаб келаётган ходимлардан 125 нафарига дарҳол ишдан бўшатилганлик ҳақида ҳамда 20 йилдан бери ярим ставка бўйича ярим иш ҳақи билан ишлаб келаётган ходимлардан 580 нафарига ва кейинги қисмдаги ходимлардан 280 нафарига йил охирида ишдан бўшатилишлари ҳақида ҳужжат тақдим қилди».
Онадўли ахборот агентлиги хабарига кўра, «UNRWA «Фавқулодда», дея танилган йўналиш бўйича ишловчи 113 нафар ходимга уларнинг «вақтинчалик» иш ставка шартномалари янгиланмаслиги тўғрисида хабар етказган. Маълумки, иш ставкалари шартномалари жорий йилнинг июл ойида ниҳоясига етган эди.
Мисҳол яна бундай деди: «UNRWA маъмурияти муаммони ҳар хил воситалар орқали оқилона ҳал этишдан кўз юмиб, ҳукумат ва иттифоқларнинг шунча саъй-ҳаракатларини писанд қилмади. У минг нафар оилани иш жойларидан айриб, уларга уруш очди».
Шунингдек, Мисҳолнинг таъкидлашича, келаси ҳафтада бу 1000 нафарга яқин ишчи яна 13 минг нафар бошқа ишчилар иштирокида очиқ тартибда иш ташлаш акциясини уюштирадилар. Бунга қўшимча, оилалар иштирокида ҳам намойиш ўтказилади. Агар агентлик маъмурияти 21 кун ичида айни кризис ва ҳодисани ҳал этмаса, акция иштирокчилари ихтиёри ўзларида қолади».
Роя газетаси шарҳи:
Шубҳасиз, UNRWAнинг айни қарори сиёсий қарор бўлиб, унга фақатгина молиявий кризис сабаб бўлмаган. Зеро, агентлик ушбу кризисга ўзига ажратилган ҳисса АҚШ томонидан музлатиб қўйилгани сабабли юз тутган эди. Агентлик илгари ҳозиргидан ҳам кучли молиявий кризисни бошдан кечирган бўлиб, уни енгиб ўтишга муваффақ бўлган эди. Ўшанда ходимларини хусусан, юз минг атрофидаги қочқинга ёрдам бериш ва озиқ-овқат карточкаларини тақсимлаш соҳасида ишловчи ходимларни ишдан бўшатмаган эди. Бу шуни англатадики, қарорнинг таъсири минг нафар ходимнинг ишдан бўшатилишидан кўра каттароқдир. Яъни бунинг оқибатлардан шуки, озиқ-овқат ёрдамлари олаётган юз минг қочқин айни қарор сабабли ёрдамсиз қолади. Зотан, бу ходимларни ишдан олиш айни ёрдамларнинг бутунлай якун ясалишига муқаддима бўлиши мумкин… Бу ҳам Фаластин масаласини тугатиш сиёсати бўйича ташланган навбатдаги қадамдир.
Ислом Уммати муборак Фаластин замини олдидаги ўз масъулиятини зиммасига олмоғи даркор. Бу эса, босқинчи яҳудийларни илдизи билан қўпориб, ушбу заминни озод этиш билан бўлади. Инсонлар учун чиқарилган ушбу энг яхши Уммат, Фаластиндаги ўз фарзандларини халқаро ташкилотлар, асосан, БМТ ва унинг муассасалари остонасига ташлаб қўймаслиги керак. Зеро, бу ташкилотлар босқинчи яҳудийларни қўллаб-қувватлайди ҳамда Фаластин аҳли тақдирини ҳам, уларнинг бир бурда нонини ҳам манипуляция қилади.
Роя газетасининг 2018 йил 1 август чоршанба кунги 193-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!