Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (uzdiplomat 08.02.2025й): “Йилнинг энг яхши янгилиги” – Президент ташаббуси билан Фаластиндан болалар ва аёлларнинг Ўзбекистонга олиб келиниши бўлди.
Изоҳ: Ўзбекистонда “Йил танлови – 2024” номинацияси доирасида муборак Фаластин заминидан болалар ва аёлларнинг Ўзбекистонга олиб келинганлиги йилнинг энг яхши янгилиги бўлганлиги жуда қувонарли ҳолат. Чунки бу халқимиз онгида мусулмонларнинг ўзаро ака-ука, биродар эканлиги ҳақидаги Исломий тушунчалар анчайин шаклланиб қолганига, шунингдек, муборак Фаластин масаласи нафақат фаластинлик мусулмонлар, балки бутун Ислом Уммати масаласи эканлиги ҳақида ҳам тасаввур борлигига далолат қилади. Бундан ўзбек ҳукумати ибрат олиб, ўзига керакли хулосаларни чиқариши зарур. Яъни агар ҳукумат ўзининг ички ва ташқи сиёсатида Исломга қараб қадам босишни бошласа, бизнинг мусулмон халқимиз бу ишни, албатта, қўллаб-қувватлаб, ишончли ва мустаҳкам суянч бўлишини англаши лозим. Биз буни аввалдан таъкидлаб келяпмиз ва мана шу иш ҳам ўша сўзларимизни яна бир бор тасдиқламоқда. Шунингдек, биз ўзбек ҳукуматини анави лаънати яҳудий вужуди билан ҳар қандай алоқаларни узишга ҳам чақириб келяпмиз. Жумладан, Ўзбекистон бу босқинчи вужудни давлат сифатида тан олмаслигини эълон қилиши кераклиги, унинг элчихонасини, элчиси ва бошқа ходимлари билан бирга қўшиб чиқариб юбориши кераклиги ва ҳоказо. Ҳукумат ҳақиқий ечим бўлмиш ҳарбий сафарбарлик эълон қилишга журъати етмас экан, ҳеч бўлмаганда мана шу чора-тадбирларни кўриши шарт. Зора, шу иши билан мусулмон халқимизнинг фаластинлик мусулмон биродарлари устига келган ва келаётган оғир мусибатлардан қалбида пайдо бўлган қонли ярасига малҳам қўйса! Зора, шу иши билан ушбу мазлумлар борасида Аллоҳга қўлида ҳужжати бўлган ҳолида йўлиқишига бир сабаб топса! Албатта, муборак Фаластин масаласининг Ислом шариати бўйича ўзгаришсиз қолаётган ва бажарилишини кутиб турган тўғри ечимини яна бир бор эслатамиз:
وَأَخۡرِجُوهُم مِّنۡ حَيۡثُ أَخۡرَجُوكُمۡۚ وَٱلۡفِتۡنَةُ أَشَدُّ مِنَ ٱلۡقَتۡلِ
– “Сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз! (Одамларни) алдаб, фитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир”. (Бақара:191)
Хабар (gazeta.uz 10.02.2025й): 2024 йил якунига кўра Ўзбекистон иқтисодиётининг кузатилмайдиган ҳажми 505 трлн сўмдан ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, ушбу 505 трлн сўм ялпи ички маҳсулотнинг 34,8 фоизини ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, 2024 йилнинг декабр ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ўзбек ҳукумати 2025 йилда бюджетга қўшимча 20 трлн сўм жалб қилишни режалаштираётганини айтганди. Бу мақсадда сохта тадбиркорлик, нархларни манипуляция қилиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемалари устидан назорат кучайтирилади. Ушбу хабардан ўзбек ҳукумати давлат бюджетини тўлдиришни баҳона қилиб, меҳнат қилаётган тирик жон борки, барчасини солиққа тортиш учун бел боғлаганлиги кўриниб турибди. Гўё Ўзбекистонда халқдан бошқа молиявий манба йўқдек. Ҳолбуки, табиий бойликларимиз талон-тарож қилиняпти, Россия ва Хитой каби мустамлакачи давлатлар компанияларига қўшқўллаб топшириляпти. Шунингдек, улкан маблағлар бир ҳовуч амалдорлар ва лаганбардор бойлар қўлида тўпланиб қолган… Ўзбек ҳукумати энди ўзининг яширин иқтисодиётга қарши кураш учун қўллаётган самарасиз чора-тадбирлари қаторида Исломий молия, деган нарсани ривожлантиришга ҳам эътибор қаратяпти. Соҳа мутахассиси Искандар Турсуновнинг айтишича, миллиардлаб пулларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти солиқ солинувчи жабҳасига киришини таъминлайдиган институт – исломий молиядир. Чунки мусулмон халқимизнинг давлатга ишончи йўқолганлигидан у билан молиявий-иқтисодий алоқаларга киришишга ҳеч рағбати қолмади. Шунинг учун бугун ноилож қолаётган ўзбек ҳукумати халқимизнинг Исломий туйғуларини эксплуатация қилиб, Исломдан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўляпти. Аслини олганда, яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлиши ва тўхтовсиз ўсиб боришининг асосий сабаби ҳукуматнинг иқтисодий соҳада юритаётган адолатсиз капиталистик сиёсатидир. Ҳукумат ҳар қандай иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган оддий одамларга оғирдан оғир солиқ юклари, турли тўловлар ва тўсиқларни қалаштириб ташлаган. Агар иқтисодимиз Ислом аҳкомлари асосида тартибга солинса, яширин иқтисодиёт ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Зеро, мусулмонлар шариатимиз белгилаб берган закот, хирож, ушр каби ўз молиявий мажбуриятларини хурсандлик ва розилик билан адо қиладилар. Пайғамбаримиз ﷺ бу ҳақда шундай дедилар: “Мусулмоннинг моли мамнуният билан берилсагина ҳалол бўлади”.
Хабар (uzdiplomat 11.02.2025й): Шерзодхон Қудратхўжа болаларга арабча эмас, туркий исмлар қўйишга чақирмоқда.
Изоҳ: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа бунга изоҳ бериб шундай дейди: “Ташвишланадиган жиҳат бор. Бугун ҳамма болаларга арабча исм қўйилаяпти. Арабларни мен камситмаяпман. Алҳамдулиллоҳ ака-укамиз. Лекин улар туркий исм қўймаяптику”. Унинг айтишича, исм қўйишда масъулият бўлиши керак. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда мусулмон халқимиз орасида янги туғилган ўғил-қизларга Исломий исм қўйишдек мақтовга сазовор урф кенг оммалашди. Хусусан, 2024 йилда ўғил-қизларга энг кўп қўйилган исмлар рейтинги бўйича биринчи ўнталикда Исломий исмлар ўрин олганлиги ҳам буни яққол намоён қилиб турибди. Бу – Қудратхўжа айтганидек – ташвишланадиган жиҳат эмас, аксинча айни хурсанд бўладиган ҳолатдир. Албатта, ҳар бир иймон эгаси бундан қувониши керак. Маълумки, динимиз Ислом фарзанд борасида ота-онага қатор масъулиятларни юклаган. Шулардан бири фарзандга яхши исм беришдир. Демакки, халқимиз мазкур масалага эътибор бериб, масъулият билан ёндашаётгани учун Исломий исм қўйиш урфга айланди. Энди нега айнан Исломий исмлар танланаётганига келсак, буни халқимизнинг ўз Исломига қизиқиши ортиб бораётгани, уни ўрганиш ва ҳаётига татбиқ қилишга интилаётганининг бир нишонаси ўлароқ тушунишимиз лозим. Ислом тарихида жуда кўп буюк инсонлар етишиб чиқиб, дунёни юксалиш томон ўзгартириб юборганлари, бутун оламга иймон-эътиқод ва яхшилик ёйганлари ҳаммамизга маълум. Бу ўринда, энг аввало, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺни алоҳида тилга олишимиз вожиб. Сўнг Абу Бакр, Умар, Али, Усмон (Аллоҳ улардан рози бўлсин) каби номлари тилларда фақат яхшилик ва дуолар билан ёдга олинадиган зотлар…. Халқимиз ҳам ўша буюк Исломий шахсиятларга хавас қилиб, фарзандлари ҳам ўшалардек иймонли, тақволи, адолатли ва гўзал ахлоқий сифатлар эгалари бўлиб етишишларини мақсад қилган ҳолда шундай исмларни қўйишмоқда. Хўш, бу қандай қилиб ташвишланарли ҳолат бўлиши мумкин, жаноб Қудратхўжа?! Аслида, сизнинг мана шу гапларингиз хавотир уйғотяпти. Чунки ундан миллатчиликнинг бадбўй ҳиди келяпти. Ҳолбуки, Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Кимда-ким миллатчиликка чақирса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилса, биздан эмас, кимда-ким миллатчилик асосида жанг қилиб ўлса, биздан эмас”. (Абу Довуд ривояти).
Хабар (ozodlik radiosi 12.02.2025й): “Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?
Изоҳ: Озодлик радиоси шундай сарлавҳа остида хабар тарқатди. Айтилишича, Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран қиртишлаб олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ. Озодликка кўра, мазкур антиисломий тадбирлар 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4437м сонли “Мамлакатда диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори асосида уюштирилаётган бўлиши мумкин. Бу қарорнинг махфий эканлиги айтилади. Ўзбек режими расмий ва норасмий равишда халқимизнинг Исломга рағбати ошиб бораётганига қарши курашни кучайтираётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Исломга нисбатан бундай жирканч тоқатсизликнинг асл сабаби – ҳукумат татбиқ қилаётган бузуқ Ғарб демократик тузуми ва Россия каби мустамлакачи кофир давлатлар таъсири эканлигини мусулмон халқимиз яхшилаб англаб олиши лозим. Масалан, аввалда золим Каримов кетса Исломга қаршиликлар тўхтайди, зулм барҳам топади ва динга эркинлик берилади, деган ўй-хаёллар бор эди. Бироқ Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг ҳам бу борада яхши тарафга ўзгариш бўлмади. Демакки, мавжуд бузуқ тузум турар экан, Мирзиёевдан кейин яна ҳокимият тепасига ким келса ҳам, у қандай инсон бўлишидан қатъий назар, аҳвол ўша-ўшалигича қолаверади, умуман яхшиланмайди. Чунки инсон ўйлаб топган ҳар қандай қонун, энг аввало ўша қонунни ишлаб чиққанлар фойдасига бўсундирилади ва табиийки, адолатга, яъни Исломга қарши курашни ўз ичига олади. Чунки адолат фақат Исломдадир. Шунингдек, Америка ва Россия каби Ислом ва мусулмонлар душманлари ҳам халқимизнинг ўз динига эмин-эркин амал қилишларига, айниқса, Исломнинг ҳокимият тепасига келишига асло йўл қўйишмайди. Шунинг учун азизликка лойиқ бўлган халқимиз, устида татбиқ қилинаётган капиталистик демократия тузумини илдизи билан қўпориб ташлаб, ўрнига Исломий бошқарувни олиб келишга бор эътиборини қаратиши лозим! Бу ҳозирги пайтда нафақат Аллоҳнинг қатъий буйруғи, балки қуллик ботқоғидан қутулишимизнинг ҳаётий зарурати ҳамдир!
Хабар (uza.uz 12.02.2025й): Ёшлар қизиқишларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ: Хабарда, жумладан, шундай дейилади: “Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республикамиз бўйлаб маҳалла ёшлари хатлов жараёнларидан ўтказилмоқда. Унда маҳалла ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари ҳамда муаммолари ўрганилиб, рўйхатга олинади”. Айни шу масалада президент Мирзиёев томонидан 2022 йил 19 январда қарор қабул қилинган эди. Юқоридаги тадбирлар эса ушбу қарорга мувофиқ олиб борилмоқда. Қарорда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига эътибор қаратилган. Яъни миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ривожланишини таъминлаш, шунингдек, ёшлар тўғрисида зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар порталига” киритиб бориш назарда тутилган. Хуллас, қарордан кўзланган мақсад ёш қатламнинг бирортасини ҳам эътиборсиз, янада аниқроғи, назоратсиз қолдирмаслик экани кўриниб турибди. Албатта, ёшлар ҳар бир давлат ва жамиятнинг келажак таянчи ҳисобланади. Ўзбек режими ҳам ёшларга эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Бироқ бу эътибор ёшларни Исломдан узоқлаштиришга қаратилган, десак адашмаймиз. Сабаби, хукумат ёшларнинг динни ўрганиб, унга амал қилишларига у ёки бу шаклда фаол қаршилик қилиб келаётгани барчага маълум. Бироқ интернет ривожланган бугунги даврда, Алҳамдулиллаҳ, эсли-ҳушли ёшларимиз ижтимоий тармоқлардаги Исломий давъватлардан имкон қадар кенгроқ фойдаланишга интилмоқдалар. Бу эса ўзбек режимини, айниқса улар ичидаги исломофоб атеист қатламни хавотирга солаётгани турган гап (Аллоҳ уларни аламлари билан бирга қўшиб ҳалок қилсин!) Юқоридаги президент қарори ва унинг асосида ёшларга нисбатан юргизилаётган сиёсатдан бундан бошқасини тушуниш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бу қарор ўзбек мусулмон ёшлари учун хатарли бўлиб, уларни тўғри Исломий ҳаёт йўлидан чалғитиш ва ҳақдан узоқлаштиришга қаратилган! Огоҳ бўлинг, азиз мусулмонлар! Зеро, Аллоҳ таоло дейди:
وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلَالًا بَعِيدًا
– “Шайтон эса, уларни йўлдан бутунлай адаштиришни истайди”. (Нисо:60)
Хабар (kun.uz 12.02.2025й): Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди.
Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилган. Мирзиёев иқтидорга келганидан бошлаб унинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева сиёсий саҳнада бўй чўза бошлади. У асосан Ғарбга мойиллиги билан кўзга ташланмоқда. Чунки шу пайтгача у Европа Иттифоқи ва айниқса Америка билан қуюқ алоқалар ўрнатишга уриниб келаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Афтидан, Америка бошлиқ Ғарб президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевани тўғридан тўғри Шавкат Мирзиёевга ва пировардида Ўзбекистон сиёсатига таъсир ўтказишдаги муҳим фигуралардан бири сифатида кўрмоқда. Албатта, Мирзиёеванинг гоҳ АҚШ элчиси, гоҳ ЕИ вакиллари билан бундай шубҳали учрашувлари ва улар билан ош-қатиқ бўлиши мусулмон халқимиз манфаатига асло хизмат қилмайди. Балки юртимизда Ғарбнинг сарқит демократиясидан келиб чиққан бузуқ лойиҳалари татбиқ этилишига олиб боради холос. Америка ҳозирда мусулмонларга қарши олиб борилаётган салибчилик юришининг, Ғазодаги қирғинбаротларнинг яловбардори эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Чиндан ҳам Муборак Фаластин замини ва Ғазо бунга ёрқин далилдир. Айниқса, ўзбек ҳукумати хушомад қилаётган Американинг янги маъмурияти раҳбари лаънати Трампнинг Ғазони жаҳаннамга айлантириш, у ердаги мусулмонларни ўз юртларидан мажбурий кўчириш каби шу кунларда ОАВларда тарқалаётган даҳшатли баёнотлари қалбларни ларзага солмоқда. Мана, Трамп лаънати яҳуд вужудига “Бомбалар онаси” дея аталган 11 тонна оғирликдаги бомбаларни етказиб беришга рухсат берди. Аслида, Ўзбекистон ва бошқа барча мусулмон юртлар ҳокимлари куфрбоши Америка дохил кофир мустамлакачи давлатлар билан ҳар қандай дўстона алоқаларни бас қилишлари ва ўз армияларини куфр кучларига қарши жиҳодга сафарбар қилишлари шарт эди. Бироқ улар куч-қудрат, иззат соҳиби Аллоҳ таолога суяниш ва ҳақ йўлида моли-ю жонини фидо қилишга тайёр мусулмон халқига таяниш ўрнига, ўша мустамлакачи кофирларга малайликни, демакки, хорликни ўзларига муносиб кўрмоқдалар. Нақадар аянчли оқибат бу! Бундай раҳбарларни Аллоҳ дунё-ю Охиратда хор ва шарманда қилмасдан қўймайди. Имкон борида огоҳ бўлсалар, ўзларига нақадар яхши бўлар эди-я!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
17.02.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми