Россия билан ҳарбий алоқаларни ривожлантириш шаръан ножоиз бўлиб, қарамликни кучайишига олиб боради

Россия билан ҳарбий алоқаларни ривожлантириш шаръан ножоиз бўлиб, қарамликни кучайишига олиб боради
بسم الله الرحمن الرحيم
22 январ куни Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга келди. Белоусов сафари давомида Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов билан музокара ўтказди, томонлар ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик ҳарбий ҳамкорлик битими имзоланди. Унинг доирасида 50 та қўшма тадбир ўтказилиши белгиланган. Россия Федерацияси мудофаа вазири шахсан Мирзиёев қабулида бўлди. Учрашувда, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Шавкат Мирзиёев қабул қилинган дастурий ва режа ҳужжатларига мувофиқ икки мамлакат мудофаа идоралари ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлигини қайд этган.
Ҳар қандай замонда давлат мустақиллиги, халқининг тинч ва фаровон ҳаёти уларни ички ва ташқи хатарлардан ҳимоя қила оладиган кучли армияга эгалигига боғлиқдир. Усмоний Халифалик давлати қулатилиши ортидан юзага келган халқаро низом тартиботига кўра, Россия дохил 5 та мустамлакачи давлат ҳарбий саноатга эга бўлиш ҳуқуқини ўзларига монополлаштириб олди. Улар Америка, Англия, Франция, Россия ва Хитой давлатлари эди. Мана шу адолатсиз низом Ўзбекистон каби давлатларни қуролли можаролар ва ҳарбий хуружлар қаршисида Россия ёки Хитой каби мустамлакачи давлатларга мурожаат қилишга ва ҳисоб беришга мажбур этиб келади. Ўзбекистон ҳозирда минтақанинг энг кучли армиясига эгалиги ва мамлакат давлатчилигига нисбатан реал хавф асосан Россия томонидан эканлигига қарамай, у билан стратегик шериклик битимини имзоламоқда. Бу эса ўрисга нафақат сиёсий-иқтисодий, балки ҳарбий жиҳатдан ҳам қарамликда янада чуқур кетишдан бошқа нарса эмас! Таъкидлаб ўтиш лозим, дунёдаги етакчи марказлар томонидан Совет иттифоқи йиқитилганидан кейин Россияга Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида Исломий уйғонишнинг олдини олиш, постсовет ҳудудида ядро арсеналларини назорат қилиш ва бунга етарли ҳарбий қудрат касб этиш каби бир қатор стратегик аҳамиятга молик вазифа ва имкониятлар берилган эди… Россия ўзидаги бу салоҳият ва ҳарбий имкониятларни ишга солиб, Марказий Осиё давлатлари ўзаро, айниқса Ўзбекистон билан яқинлашувини олдини олиш учун тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда. Буни биз Россия томони Ўзбекистонни КХШТга аъзо бўлишга тинимсиз чорлаб келаётганидан ҳам билиб олсак бўлади. Чунки Ўзбекистон МОда ҳар томонлама ва геосиёсий жиҳатдан етакчи давлат ҳисобланади…
2018 йилнинг 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашган Шавкат Мирзиёев, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида беш йилга мўлжалланган илк ҳарбий режани амалга оширишни келишиб олган эди. Шундан сўнг, ўша йилнинг 22 май куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу келди. Ўша куннинг ўзида Мирзиёев билан учрашган Шойгу ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳарбий кадрларни касбий тайёрлаш масалаларидан ташқари, халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам муҳокамалар олиб борди. Энди Белоусовнинг Тошкентга ташрифи эса Мирзиёев иккинчи маротаба Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилгани ва унинг инаугурациясини бир қатор ўзбек мулозимлари Америка элчихонасида тик оёқда туриб томоша қилган бир пайтга тўғри келмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорликни назарда тутувчи мазкур битим тафсилотлари очиқланмади. Россия томонининг маълум қилишича, делегация ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилган. Айрим манбалар бу стратегик шериклик иттифоқдош давлат армияси сафида урушда қатнашишни назарда тутмайди, демоқда. Дарвоқе, Россия Шимолий Корея билан имзолаган ҳарбий ҳамкорлик битими ортидан корейс аскарлари Украинага урушга юборилган эди. Шуҳрат Холмуҳаммедов имзолаган битим шартлари худди Россия билан тузилган энергетик шартномалар каби очиқланмаётган экан, ўзбекистонлик аскарлар Украинадаги урушга жалб қилинмаслигига қандай кафолат бор?! Зеро, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик келишувлари жараёнида ва дастурларни жорий қилиш масаласида ҳеч қандай муаммо чиқмаётган экан, албатта, бу Мирзиёев ҳукумати Москванинг аксар шартларини қабул қилаётганини кўрсатади. Шунингдек, мусулмон армия бўлмиш Ўзбекистон қуролли кучларининг таркиби, уруш ҳолатида қўллайдиган жанговар тактикалари, ҳарбий тайёргарлик даражаси, арсеналидаги қурол-аслаҳалари сони ва сифати бўйича махфий маълумотлар ҳам Россиянинг қўлига ўтиб кетмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Бундан ташқари, ўрис армияси билан шу давргача ўтказиб келинаётган ҳарбий-тактик ўқув машғулотлари ҳам шаръан асло жоиз эмас. Буларнинг барчаси Халифалик давлат дастурида тўлиқ ўз аксини топган. Мусулмонлар мана шу давлат дастури билан танишиб, уни ҳаёт майдонига олиб келиш билангина бугунги хорлик ҳаётидан қутулади. Мазкур идеологиядан бошқа ҳар қандай тузум ва доктриналар мусулмонларни қарамликка маҳкум этади холос!!!
Энди мусулмонлар ҳарбий жиҳатдан мустақил бўлишлари вожиблигига келсак, Исломий бошқарувда бунга алоҳида эътибор қаратилади. Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ
– “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган-Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар”. (Анфол:60)
Ушбу оятга кўра, душманни қўрқитиш учун ҳарбий тайёргарлик, қурол-аслаҳа, бир сўз билан айтганда, ҳарбий куч, ҳарбий жанговарликни ҳозирлаш ва ошириб бориш керак бўлади. Бунинг учун, биринчи навбатда, оғир саноатни йўлга қўйиш талаб қилинади. Ана шундагина ҳарбий саноат барпо қилиш имконияти пайдо бўлади. Акс ҳолда бусиз битта ўқ ҳам ишлаб чиқариш имконсизлигича қолаверади. Бугунги кунда нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиёда, балки барча мусулмон мамлакатларида оғир саноат мавжуд эмас. Мусулмонлар ушбу муаммони Исломий асосдан келиб чиқиб тўғри ҳал қилиш ўрнига, қурол-аслаҳани кофир мустамлакачи давлатлардан сотиб олиб, ўз ҳарбий салоҳиятларини уларнинг режалари бўйича шакллантирар эканлар, ҳарбий қарамликдан ҳеч қачон қутулолмайдилар! Чунки мустамлакачилар ўзларига рақобатчи бўладиган, ўз мустақил ҳарбий саноатига эга давлатлар пайдо бўлишини ҳеч қачон хоҳлашмайди. Айниқса, агар бу давлат мусулмон юрт бўлса. Шунга кўра, ҳарбий жиҳатдан мустақил бўлишнинг ягона йўли – Исломни давлат даражасида татбиқ қилишдир. Мусулмонлар мана шу давлат дастури билан танишиб, уни ҳаёт майдонига олиб келиш билангина бугунги хорлик ҳаётидан қутуладилар. Мазкур идеологиядан бошқа ҳар қандай тузум мусулмонларни қарамликка маҳкум этади. Шунинг учун барча мусулмонларга, жумладан, Ўзбекистон мусулмон халқига ҳам айтадиганимиз шуки, ҳозирги режимлар ва улар татбиқ қилаётган капиталистик демократия қонунларидан бутунлай воз кечиб, унинг ўрнига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлган Исломий қонунларни бошқарувга олиб келиш, яъни Халифалик давлати орқали тўлиқ татбиқ қилиш зарур. Ва бундан бошқа азизлик ва нажот йўли йўқдир. Агар халқимиз ана шу эзгу ғоя йўлида тиним билмай ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига ёрдам бериб, тўғри фронт чизиғида бирлашадиган бўлсалар, албатта, Аллоҳ ўз ёрдамини беради ва ҳақ томонидаги мусулмон бандаларини ғолиб қилади. Аллоҳ таоло дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни ҳақ йўлида курашсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва (кураш майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
31.01.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми