| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Де Мистура принципларини қабул қилиш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир

Де Мистура принципларини қабул қилиш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир

By htadmin
22.11.2016
1787
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Де Мистура принципларини қабул қилиш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир

                                                                    Абдуллоҳ Маҳмуд қаламига мансуб

БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стефан де Мистура Женева-3 музокараларининг биринчи босқичини 2016 йил 24 мартдаги матбуот конференцияси билан якунлади. У матбуот конференциясида ҳар икки музокарачилар делегациясига ҳам муштарак келишув пунктлари кўрсатилган ҳужжатни тақдим қилганини маълум қилди. Ушбу ҳужжат «Сурияда сиёсий ечимга эришишнинг асосий принциплари» номи остида ўн икки бандни ўз ичига олади. Тахмин қилиш мумкинки, ушбу ҳужжат – де Мистура ва унинг ёрдамчиси кузатуви остида – ҳар икки делегация вакилларининг муштарак розилиги билан қабул қилинган пунктларни ўз ичига олган. Зеро, ҳужжат муқаддимасида қуйидаги сўзлар келади: «… Махсус вакил сўзлашувлар жараёнида Сурия келажаги қандай бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги қарашларда томонлар ўртасида бир-бирига мос пунктлар (қарашлар) борлигини кузатган. Музокараларнинг келгуси босқичига ҳозирлик кўришда ёрдам бўлиши учун махсус вакил сўзлашувларнинг муштарак элементларини тўплаш тўғрисида ўз ёрдамчисига йўлланмалар берди. Музокараларнинг  келгуси босқичида асосий диққат-эътибор сиёсий ўтиш даври масаласига қаратилиши кутилмоқда».

Мухолафат делегациясининг де Мистура ҳужжатига нисбатан дастлабки реакцияси, ушбу делегация матбуот маслаҳатчиси Аҳмад Комил айтиб ўтганидек, қуйидагича бўлди: «Де Мистура мухолафатга тақдим этган ҳужжатда Сурияда сиёсий ўтиш даврига етиб боришга оид ўз қарашларини ифодалаган. Комилнинг таъбирича: «Агар айни ҳужжат татбиқ этиладиган бўлса, у сиёсий ўтиш даврига олиб боради». Комил «Арабий Явм», араб телевизион тармоғида – де Мистура тақдим этган ҳужжат билан мухолафат тақдим қилган ҳужжат ўртасида деярли фарқ йўқлигини ва бу борада оддий мулоҳазалар мавжудлигини қўшимча қилди». «У – бу ҳужжат мухолафат тақдим қилган ҳужжатдан унчалик йироқ эмаслигини таъкидлади». (Араб телевизион тармоғи 2016 йил 20 март).

Мухолафат делегацияси аъзоларидан бири Бассма Кодмани ҳам бундай баёнот берди: «Мана шу икки ҳафтани шундай бир шуур билан тугатмоқдамизки, биз келгуси босқичга тамал тошини қўйдик, десак ҳам бўлади». Кейин «Биз бундай муҳим музокаралар ўтказган эмасдик», дея қўшимча қилди. У ушбу ҳужжатни барча томонлар ўртасида ўзаро яқинликни пайдо қилувчи пунктларга оид де Мистура қарашларини ўз ичига олувчи «конструктив» ҳужжат, дея баҳолади. (Араб саҳифаси 2016 йил 25 март). Музокаралар олий ҳайъати аъзоси Риёз Аға бундай деди: «Ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат борки, барча сурияликлар бу борада ихтилоф қилмайдилар. Энди, Де Мистура тақдим этган диалоглар мажмуаси ҳам мана шу барча иттифоқ қилган, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатлар жумласидандир. (Исламул Явм 2016 йил 25 март). Бундай реакцияларнинг барчаси мухолафат делегациясининг де Мистура ҳужжатида айтилган нарсаларга аввалдан рози бўлганига ҳамда ҳужжатда келган нарсалар – асосан, келгуси босқичдаги сўзлашувларга оид нарсалар – шу делегация учун маъқул келганига далолат қилади. Мухолафат реакцияси Асад режимининг реакциясидан бир озгина фарқ қилади, холос. Яъни режим ҳужжатларни «келгуси музокаралар босқичидан олдин Дамашқда қайта кўриб чиқилиши»ни айтиб ўтди.

Ҳужжат оммавий ахборот воситаларида тафсилотлари билан тарқатилиб, ундаги яширинган хиёнат ошкор бўлгач, мухолафат делегацияси ўз позициясини бир оз ўзгартира бошлади ва аввалги реакциясидан қочишга уринди… Музокаралар олий ҳайъати аъзоси Фуад Алико мухолафатга Де Мистура томонидан ҳужжат тақдим этилганини айтиб бундай деди: («Биз ҳам ҳужжатга мулоҳазаларимизни қўшдик», бироқ унга имзо чекмадик, ёки розилигимизни билдирмадик. Айниқса, ўтиш даври бошқарув ҳайъати билан боғлиқ масалаларда хиралик топдик. Биз ҳайъатда ижроий салоҳиятлар, жумладан, президент салоҳиятлари тўлиқ бўлиши керак, бинобарин, Асад кетиши керак, деган гапимизда қаттиқ турибмиз». (Шарқул Авсат 2016 йил 27 март). Муҳаммад Аллуш ижтимоий сайтларда чиққан ўзининг аудио баёнотида «Женевада ўртага ташланган ташаббусдаги сўнгги сўз эгаси жангчи гуруҳ қўмондонлари, қўзғолончилар ва сурияликлардир, чунки қарор эгалари улардир, деди. Кейин эса бу ҳужжат БМТнинг Суриядаги вакили Стефан де Мистурага хос ҳужжат эканини, уни де Мистуранинг ўзи тузганини, икки томоннинг розилиги асосида тузилмаганини алоҳида урғулади. Сўнг ҳужжатга розилик ёки имзо чекиш амалга ошмаганини таъкидлади». (Росд Сурия (Сурия мониторинг) тармоғи 2016 йил 27 март).

Аввалги ва кейинги баёнотларни диққат билан кузатилса, шу нарса аён бўладики, Музокаралар олий ҳайъати дея аталаётган делегация ҳужжатда келган нарсаларни инкор этмади, балки инкор этишини ўтиш даври бошқаруви пайтида ҳайъатга бериладиган салоҳиятлар ва Асад тақдирига қаратди, холос. Яъни ҳужжатда муфассал келтирилмаган пунктларни инкор этди. Аммо ҳужжат матнида айтилган ва муфассал келтирилган пунктларни эса қабул қилиб, олқишлади, уларга мухолафатнинг талаблари, дея баҳо берди. Ҳатто Аға – де Мистура тақдим қилган нарсаларни «ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат», деди!

Шу ўринда музокаралар олий ҳайъати томонидан де Мистура ҳужжатида келган нарсаларни «ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат», дея баҳо берилганига бир назар ташласак, яхши бўлар эди. Гап шундаки, Суриядаги сиёсий ечимнинг дастлабки принциплари бўйича, босиб олинган Жўлон тепалиги фақат тинч йўл билан қайтариб олиниши айтилди. Масалан де Мистура ҳужжатида бундай дейилган: «Сурия суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги… ҳурмат қилинади. Сурия халқи босиб олинган Жўлон тепаликларини тинч йўллар билан қайтариб олишга риоя қилиб келмоқда». Қизиқ! Бу олий ҳайъатдагилардан бирортаси режим билан бўлган музокараларида нега Жўлон масаласи кўтарилиб қолганини айтиб бера олармикинлар?! Шом аҳлининг ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқати «яҳудийлар давлати» билан тинчлик ўрнатиш, Сурия асосланадиган дастлабки принциплар эса яҳудийларга тиз чўкиш эканда?!

Де Мистура принципларидан яна бири, давлатнинг илмонийлигидир. Бу ҳақда ҳужжатда бундай дейилган: «Сурия тоифачиликдан йироқ демократик давлат бўлиб, ватанпарварлик ва сиёсий плюрализмга ҳамда Сурия жамиятининг барча таркибий қисмларини тамсил қилишга асосланган…». Демократик давлат назарияси шуки, унда бошқарув ва қонунчилик халқнинг қўлида бўлади. Аммо барча мусулмонлардаги ҳеч қандай исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эса қонунчилик фақат Аллоҳнинг қўлида бўлишидир. Ўзларини билимдон санайдиган баъзи бир ночор кимсалар эса – демократия воситасида исломий бошқарувга етиб бормоқчимиз, чунки Сурия аҳли сайлов қутилари орқали Исломни ихтиёр қиладилар, деган фикрни тарқатиб юришибди. Улар бу билан қонунчилик ҳуқуқини Аллоҳни қўйиб ўзларига бериб қўйишмоқда. Ҳолбуки, бунинг ҳаромлигига очиқ далиллар келган, Аллоҳнинг ўрнига қонун чиқариш ҳеч кимга рухсат берилмагани тўғрисида қатъий нусуслар бор. Мана, де Мистура принциплари пайдо бўлиб, ана шу ночор кимсалар олдида барча эшикларни ёпиб қўйди. Ушбу принципларда уларга қарата: Сурия сиёсий плюрализмга асосланган демократик давлат, дея хитоб қилинмоқда… Чунки сиёсий плюрализм (Political pluralism), деган сўз алоҳида маънога эга истилоҳ бўлиб, шериклик асосидаги бошқарувни англатади. Унда давлат сиёсати бир тўп жамоанинг истаклари ва эҳтиёжларига қараб белгиланади, кўпчилик, деган нарса бўлмайди. Зеро, жамиятдаги ҳар бир шахс истаклари ва эҳтиёжларини қондиришга ишонч ҳосил қилиш учун эса ҳукуматнинг асосий фикрлари шахслар ва жамоалар фикрларини ўзида гавдалантирмоғи лозим. Плюралистик демократия кўпчилик бошқарувига асосланган демократияга мос келади. Бундан шу нарса аён бўляптики, Сурия аҳлининг кўпчилиги агар Исломни танласа ҳам, бунга ҳаргиз рухсат берилмайди, чунки давлат плюрализмга асосланган.

Бир оёғини музокараларга, яна бир оёғини қўзғолонга қўйган кимсалардан баъзилари де Мистура ҳужжатини инкор қилар экан, бу ҳужжатни бутунлай инкор қилмаганлиги эътиборни тортади. Ҳолбуки у онгли равишда: Сурияда Ислом бошқаруви ва Ислом шариатидан бошқаси учун ҳеч бир ўрин йўқ, деб айтиши керак эди. Лекин унинг инкори бундай бўлмади. Аксинча инкор қилиши «чунки бу ҳужжат халқ талабларини оёқ ости қилади ва режимни қайта тиклайди» деган мазмунда мужмал бўлди. Ҳолбуки бундай инкор қилиш ва қоралаб қўйиш жавобгарликдан озод қилмайди. Аксинча бу масалада жавобгарликдан озод қиладиган нарса Америка бошқараётган барча музокараларни рад этиш, режим билан музокара олиб бораётган кимсаларни рад этиш ва Сурия ҳеч қачон куфр ва унинг ҳукмлари учун қароргоҳ бўлмайди, Сурия Набий САВ «Ислом диёрининг маркази» деб номлагандек ўлка бўлади деб баралла эълон қилишдир. Ана шунда де Мистура ўз принциплари «натижаси»га эришиб, Шом қўзғолони борасидаги ташвиши янада ортади.

Шуни таъкидлаш жоизки, де Мистура томонидан ушбу принциплар ҳужжати ҳамда музокараларнинг иккинчи босқичи эълон қилиниши Керрининг Москвага сафар қилиши билан бир вақтга тўғри келди. У Путин ҳамда Лавров билан учрашди. Керри билан  Путин ўртасидаги суҳбат тўрт соат давом этди. Кейин Керрининг «Биз бунинг вақтини, Август ойида дастур лойиҳаси бўлиши зарурлигига келишиб олдик», дея қисқача эълони ҳам чиқди. Керри «Россия-24» телеканалига берган интервьюсида ўзининг Москва сафари натижалари ҳақида сўзлар экан, «Биз аслини олганда, Москванинг экстремизм борасидаги хавотирларидан ҳамда Давлат ташкилоти ва бошқа экстремистларга қарши жанг қилишни хоҳлаётганидан мамнунмиз», деди. У яна айтдики: «Президент Путин ва Россия ҳамкорликда қандай фаолият қилишимиз билан боғлиқ бир неча муҳим қарорларни қабул қилмоғи лозим». Керрига кўра, Сурияда сулҳга эришиш йўлидаги Америка-Россия қўшма саъй-ҳаракатлари ижобий натижаларни берган. Шунингдек, бу нарса ҳар икки мамлакатга ҳам аввалги даврга нисбатан янада самарали ҳамкорликка қайтиш имкониятини берган. У сўзини давом эттириб, «Ўрта Шарқда жанг олиб бораётган ташкилотлар сафида минглаб рус фуқароларининг ҳам мавжудлигини эътиборга олганда, Суриядага ҳодисалар Россия учун хавфлидир», деди. Кейин бундай қўшимча қилди: «Ушбу террористларнинг ўз ватанларига қайтиш эҳтимоли борасидаги президент Путин хавотирларига шерикмиз. Ҳеч ким бундай бўлишини истамайди. Биз айни террористларнинг Брюссел, Париж ва бошқа давлатларга бориб, бегуноҳ инсонларни портлатишларини ҳам истамаймиз». (2016 йил 27 март Арабий-21). Тўғри, бу баёнотдаги огоҳлантирувлар зимнида таҳдидлар ҳам мавжуд. Бироқ афтидан, Керри ўзининг «қизил папка»сида Путинга атаб бир нарса олиб келган кўринади-ю, Путин уни билолмай доғда… У ҳам бўлса, Россиянинг Сурия масаласида Америкага хизмат қилишда давом этиши кафолатидир. Келаси август ойида дастур лойиҳаси бўлиши тўғрисидаги эълон Асаднинг тақдирини ўрганишга ҳали ҳам эрталигини англатади. Яъни Америка эски малайини ўрнини боса оладиган малай тайёрлашни ҳали ҳам тугатгани йўқ.

Аммо Шом қўзғолончилари орасида қўзғолончиларга мансуб бўлмаган, қўзғолончилар ҳам уларга мансуб бўлмаган шундай бир гуруҳ борлиги қайғули ва аламли ҳолатдир. Улар ўз юртларига кофирнинг қайтиб келишига, бу нарса яна қарор топишига тайёр кўприк бўлишяпти. Ҳолбуки, уни қайтиб келмас қилиб бутунлай қувиб солишга бир баҳя қолганди, ҳамма эшик ва деразалар беркитилганди. Улар бўлса куфрга қайта девордан туйнук очиб бермоқчи бўлишяпти. Йўқ, буни қаёқдан ҳам уддалашсин! Шоядки, Аллоҳ Субҳанаҳу бу кимсалар макрини ўзларига қайтариб урса ва тақдир чархпалагини ўзларига тўғрилаб қўйиб, ҳар бир хоин ва малайни фош этса… Натижада, Шом яна поклик ҳолатига қайтиб, ундан фақат Аллоҳга берган ваъдаларида содиқ турувчи ҳақиқий эр кишилари етишиб чиқсалар. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар!

Роя газетасининг 2016 йил 30 март чоршанба кунги 71-сонидан

0
0

Related posts:

Халқаро Хавфсизлик Кенгаши Сурия ечими билан боғлиқ қарорни бир овоздан тасдиқлади Женевадаги Сурия музокаралари вақти эълон қилинди Женева-3 музокаралари нега кечиктирилди Путин: Суриядаги кучларимиз Россия манфаатларини ва у ердаги тинч аҳолини ҳимоя қиляпти!!!
TagsЖенева-3мўминларга хиёнатСурия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи талабаларни янги ўқув йили

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Халқаро конференциялар, Тинмаётган рус бомбардимонлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Касал Уммат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/