Инсон Ислом билангина ҳақиқий маънодаги инсонийликка эришади

بسم الله الرحمن الرحيم
Инсон Ислом билангина ҳақиқий маънодаги инсонийликка эришади
Фикр юритишнинг тўғри йўлини топиб олиш инсоннинг юксалишига сабаб бўлади. Фикр юритишнинг тўғри йўли инсонни нафақат бу ҳаётда, балки кейинги ҳаётдаги азизлигини ҳам кафолатлайди. Фикр юритиш, яъни фикрлашнинг тўғри йўли инсонни қаерга олиб боради? Оддийроқ қилиб айтганда, тўғри фикрлаш орқали инсон нимага эришади? Мана шу саволга жавоб топилгандагина инсон юқорида айтганимиз юксакликка ва бу дунё ҳамда кейинги ҳаётнинг азизлигига эришади. Йўқса инсон бошқаларга нисбатан жуда чуқур ва қанчалар кенг фикрлашга эга бўлмасин азизликка олиб борувчи ҳақиқий маънодаги юксак фикрлашга ва натижада асл юксакликка эриша олмайди. Келинг, мана шу билдирилган фикрлар борасида оддийроқ мулоҳаза юритиб кўрайлик.
Фикрлаш аслида инсонда содир бўладиган бир жараён (ҳодиса, воқеа). Фикрлаш учун ҳам ақл учун зарур бўлган омиллар керак бўлади. Яъни воқелик, сезгилар, соғлом мия ва собиқ маълумот. Буларни кўплаб маротаба ёритиб ўтганмиз. Шунинг учун фикрлаш борасида бошлаганимизни давом эттирсак бўлаверади.
Фикрлаш қачон инсонни юксалиш йўлига олиб чиқади, деган савол устида мулоҳаза юритиб кўриш керак. Қачонки инсон ўз ҳаёти ва шу ҳаётини сарф қиладиган макон, яъни дунё борасида фикр юритишни бошлар экан, у юксаклик сари қадам ташлаётган бўлади. Агар бу фикрлаш холислик билан ва натижа томон кучли интилиш билан олиб борилса, ҳақиқий юксалиш йўлига олиб чиқади. (Натижа – тўғри ақидани топиш, яъни бу ақидани тушуниб унга иймон келтириш). Ҳали натижага эришилмасдан у юксаклик сари қадам ташлайди. Чунки унинг тубанликдаги жоҳилона ҳаётига сабаб аслида ўз ҳаёти ва шу ҳаётини сарф қиладиган макон борасида фикрламаётганлиги эди. Юқорида айтганимиздек, фикрлашни бошлаши билан у мана шу тубанликдан қутулиш йўлига ўтди. Тўғри, у ҳали тубанликдан қутулиб кетмади, лекин қутулиш учун юксакликка интилмоқда, яъни жоҳилият тубанлигидан чиқиш учун қадам ташлашни бошлади. Демак, кўзланган мақсад шу жоҳилият ботқоғидан чиқиш. Юқорида айтилганидек, натижа ақидани топиш ва унга иймон келтириш бўлиб шу натижага эришилгандагина инсон тубан ҳаётдан чиқиб олади.
Инсон айтиб ўтилган натижага, яъни тўғри ақидани топишга эришиш билан аслида нимани қўлга киритиши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши жуда муҳимдир. Агар унда шундай тасаввур бўлмаса, яъни натижадан сўнг у ўзи эришадиган нарса борасида тасаввурга эга бўлмаса, бу натижа (қайтарамиз: тўғри ақидани топиш) унинг учун ўз ҳақиқати каби аҳамиятли бўла олмайди. Чунки тўғри ақидани топишдан нимага эга бўлиниши англанилмаганлиги унинг моҳияти идрок қилинмаганлигини билдиради. Яъни оддий қилиб айтганда, тўғри ақидани излаш инсонни тубан ҳаётдан чиқаради, лекин унинг вазифаси шу билангина ниҳоясига етмайди. Аслида инсонни тубан ҳаётдан чиқишга ва тўғри ақидага интилтирган нарса ҳам аслида шу ақида тўлиқ маънода берадиган нарса эди. Агар инсон шу нарсага интилмаса бу инсон тўғри ақидага интилмасди. Шунинг учун агар тўғри ақидага эришилганидан кейин бу тўғри ақида унга, қолаверса бутун инсониятга тақдим этиши мумкин бўлган нарсани англамаган бўлса, демак, у бу тўғри ақиданинг асл моҳиятини англамабди. Чунки аслида бу инсонни тубан ҳаётдан чиқишга чорлаган нарса у яшаб турган зулмга ботган ҳаётдан, тўғри, адолатли, ёруғ ҳаётга чиқиш эди. Ва бу интилиш аслида шу тўғри ақидага эришилганидан кейин ҳам тўхтаб қолмайди, аксинча у ўз топган тўғри ақидасининг кўрсатмаси билан тўғри ва адолатли ҳаётни яшашни бошлайди ҳамда шундай яшашни бошқаларга ҳам раво кўриб, уларни ҳам бу тўғри ва адолатли ҳаётга чақиради. Аслида тўғри ақида инсониятга берадиган нарса ҳам шу тўғри ҳаётдир.
Агар инсон мана шу нарсани англаса, у тўғри ақиданинг асл моҳиятини англайди, агар инсон мана шу нарсани тасаввур қила олса, тушунса, демак, у тўғри ақиданинг асл ҳақиқатини тасаввур қила олади, яъни тушунган бўлади. Инсоннинг асл маънодаги инсонийликка эришиши ҳам мана шунда. Чунки инсон бу дунё ҳаётида ўз ҳаётини сарф қилишнинг тўғри йўлига эришмас экан, у бу дунёдаги яшаш деган нарсанинг асл моҳиятига эриша олмабди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ.
06.08.2018й.


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ