| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида (2)

Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида (2)

By htadmin
17.08.2018
0
Share:

Аёл ва эркак шаръий бурчлар олдида (2)

Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

بسم الله الرحمن الرحيم

Мақоланинг ўтган сонида Аллоҳ Таолонинг буйруқлари олдида мусулмон эркак ва муслима аёл бир хилда жавобгар эканлари, аёлларга хос буйруқлар алоҳида аёлларга хос буйруқ экани билинган ҳолда келгани, лекин оятлар асл ҳолатда умумий келгани ҳақида сўз юритган эдик. Қуйида ушбу мавзуни ёритишда давом этамиз.

Аввалги мақолада шаръий аҳкомларни ифодаловчи оятлар умумий келгани кўрилган эди. Демак, қачон мазкур ҳуқуқлар, вазифалар ва бу шаръий бурчлар аёл сифатида аёлнинг табиатига, жамоат ва жамиятдаги унинг ўрни табиатига ҳамда эркак сифатида эркакнинг табиатига, жамоат ва жамиятдаги унинг ўрни табиатига тааллуқли бўлсагина, бу ҳуқуқ ва вазифалар, яъни бу бурчлар эркак ва аёл орасида турлича бўлади. Чунки улар мутлақ инсон учун ечим эмас, балки бири иккинчисидан фарқ қиладиган алоҳида инсоний табиатга эга бўлган инсоннинг ушбу нави учун ечим бўлади. Демак, ечим мутлақ инсон учун эмас, балки инсоннинг ушбу нави учун бўлиши шарт. Мана шунинг учун ҳуқуқ ва муомалаларда аёлнинг гувоҳлик бериши каби умумий ҳаёт ва эркаклар жамоатида бўладиган ишларда иккита аёлнинг гувоҳлиги битта эркакнинг гувоҳлиги билан тенг қилиб белгиланди. Аллоҳ дейди:

وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنَ الشُّهَدَاءِ أَنْ تَضِلَّ إِحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا الأُخْرَى

“Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни – бири унутиб адашса, икинчиси унга эслатади – гувоҳ қилинглар!” (2/282)

Аёллар хаммомида содир бўлган жиноят ёки аёлнинг туғишида бўлиши мумкин бўлган ишлар каби фақат аёллар жамоатида содир бўладиган ва у ерда эркаклар бўлмайдиган ишларда фақат аёлларнинг гувоҳлиги қабул қилинади. Бокира, бевалик ва ризоат (эмизиш) каби фақат аёллар хабардор бўладиган ишларда битта аёлнинг гувоҳлиги билан чекланилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ризоат(эмизиш)да битта аёлнинг гувоҳлигини қабул қилганлар. Бухорий Уқба ибн Ҳорис орқали келтиради, у деди: “Мен бир аёлга уйлангандим, бир аёл келиб: «Мен иккалангизни ҳам эмизганман”, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келгандим, у киши:

وكيف وقد قيل؟ دعها عنك, أو نحوه

“Қандай қилиб, шундай гап бўлдими? Унда у аёлни тарк қилгин” дедилар. Бошқа бир ривоятда “Бас, уни у аёл(билан яшаш)дан қайтардилар”, дейилган.

Ислом меросда аёлнинг улушини баъзи ҳолатларда эркак улушининг ярмига тенг қилиб белгилади. Аллоҳ Таоло дейди:

يُوصِيكُمْ اللَّهُ فِي أَوْلاَدِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ

“Аллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур”. (4/11)

Бу – фарзандлар, туғишган ака-укалар ва ота бир ака-укалар каби асабалар (ота томонидан бўлган қариндошлар) хусусида. Чунки ушбу ҳолатда аёлнинг воқелиги шундайки, агар аёл фақир бўлса, гарчи у иш қилишга қодир бўлса ҳам, унинг нафақаси акасининг зиммасига вожибдир. Баъзи ҳолатларда аёлнинг насибасини эркакнинг насибаси каби қилиб белгиланган. Аллоҳ Таоло дейди:

وَإِنْ كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلاَلَةً أَوْ امْرَأَةٌ وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ فَإِنْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ فَهُمْ شُرَكَاءُ فِي الثُّلُثِ

“Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг на ота ва на онаси бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар”. (4/12)

Бу – она бир бўлган ака-укалар хусусида. Чунки “калола” ота-онаси ва фарзандлари йўқ ҳамда туғишган ёки ота бир ака-укалари бўлмаган кишидир. Демак, бу ерда ака-ука ёки опа-сингилдан мақсад она бир бўлганларидир. Бу ҳолатда аёлнинг воқелиги шундайки, унинг нафақаси она бир бўлган акасининг зиммасига вожиб бўлмайди. Чунки у маҳрам бўлса ҳам, лекин унинг зиммасига нафақа вожиб бўладиган кишилардан эмас.

Ислом эркакнинг либоси аёлнинг либосидан фарқли бўлишини буюрганидек, аёлнинг либоси ҳам эркакнинг либосидан фарқли бўлишини буюрди. Ҳамда улардан бирини иккинчисига кийимда ва унинг ўзигагина хос бўлиб, бошқасини ундан ажратиб турадиган нарсаларда (масалан, тананинг баъзи аъзоларини зийнатлашда) ўхшаб қолишдан ман қилди. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

لعن رسول الله صلى الله عليه و سلم الرجل يلبس لبسة المرأة, والمرأة تلبس لبسة الرجل

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг кийимини киядиган эркакни ва эркакнинг кийимини киядиган аёлни лаънатладилар” (Хоким ривояти). Ибн Аби Мулайкадан ривоят қилинади: Оиша розияллоҳу анҳодан эркаклар оёқ кийимини киядиган аёл ҳақида сўралганда:

إن المرأة تلبس النعل؟ فقالت: لعن رسول الله صلى الله عليه و سلم الرجلة من النساء

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг эркакларга тақлид қилганларини лаънатлаганлар” деб жавоб бердилар.

لعن رسول الله صلى الله عليه و سلم المتشبهين من الرجال بالنساء والمتشبهات من النساء بالرجال

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини аёлларга ўхшатган эркакларни ва ўзларини эркакларга ўхшатган аёлларни лаънатладилар”. (Бухорий ривояти).

Ислом аёл учун маҳрни эркакнинг зиммасига юклаб, уни аёлнинг эркак зиммасидаги ҳаққи қилиб қўйди. Ҳолбуки (никоҳдан) баҳраманд бўлиш ёлғиз эркак учун эмас, балки эркак ва аёл учундир. Аллоҳ Таоло дейди:

وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا

“Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз! Агар ўзлари сизлар учун у маҳрдан бирон нарсани ихтиёрий равишда кечсалар, сизлар уни пок ва муборак билиб еяверинглар” (4/4)

“نِحْلَةً – Ниҳла” сўзининг маъноси ҳадядир. Зеро, маҳр – баъзи кишилар ўйлаганидек – аёллик иффатининг бадалига берилган нарса эмас, балки ҳадядир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини уйлантираётиб унга:

هل من شيء تصدقها؟ فالتمس ولم يحبد قال: التمس ولو خاتماً من حديد. فلم يحبد شيئاً. فزوجه إياها بما معه من القرآن

“Унга ҳадя қиладиган бирор нарсанг борми?”, дедилар. Қидириб топа олмади. Шунда: “Қидириб топ, гарчи темир узук бўлса ҳам”, дедилар. У ҳеч нарса топа олмади. Шунда уни ўзидаги Қуръон эвазига (яъни Қуръондан билган оятларини ўргатиб қўйиши эвазига) уйлантириб қўйдилар”. (Бухорий ривояти).

Аллоҳ Таоло мол касб қилишни эркак кишига фарз қилиб, уни аёлга фарз эмас, балки мубоҳ қилди. Агар хоҳласа ишлайди, хоҳламаса ишламайди. Аллоҳ Таоло дейди:

لِيُنفِقْ ذُو سَعَةٍ مِنْ سَعَتِهِ

“Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан нафақа берсин!” (65/7)

Оятдаги “ذُو – зу” сўзи фақат эркак жинсига қўлланилади. Аллоҳ Таоло дейди:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

“Уларни (яъни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир”. (2/223)

Демак, нафақани эркакнинг зиммасига юклаган.

Мақоланинг келгуси сонида ушбу мавзуни ёритишда давом этамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.

18.08.2018й.

TagsАёл ва эркакшаръий бурчлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср кризисдан қандай чиқа олади?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трампнинг Америка президентлигига қайтиши ва бунинг Ғазога қарши яҳудийлар олиб бораётган урушга таъсири

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг Ироқдаги сиёсати аниқ, ҳайрон бўлишга не ҳожат?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/