Араб давлатлари коалицияси ва Ҳодий ҳукумати БМТ ҳисоботини рад этмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Араб давлатлари коалицияси ва Ҳодий ҳукумати БМТ ҳисоботини рад этмоқда
Доктор Абдуллоҳ Бозайб қаламига мансуб
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти 2018 йил 29 август чоршанба куни Яманда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани билан боғлиқ ҳисобот чоп этди. Ҳисоботда Яман урушидаги икки томон инсон ҳуқуқларини поймол қилаётганликда айбланди, масалан махфий қамоқхоналар ташкил қилиш, у ерларда қийноқлар қўллаш, аҳолига гуманитар ёрдамларни етиб келишини тўхтатиб қўйиш, оддий фуқароларни нишонга олиш… каби. Бироқ – Саудия Ахборот агентлигига кўра – Саудия етовидаги коалиция ўз баёнотида, БМТ ҳисоботида айтилган айбловларни инкор қилди ҳамда аҳолига гуманитар ёрдамларни етиб келишини тўхтатиб қўйиш, деган гап хато келтирилганини, низо сабабларидан, яъни, Ҳусийларнинг Ямандаги қонуний ҳукуматга қарши қўзғолон қилишдек низо сабабидан кўз юмилганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Абдуроббиҳ Ҳодий ҳукумати ҳам БМТнинг инсон ҳуқуқларини бузганликка доир айбловини рад этди. Бу Яман Ахборот вазири Муҳаммад Ирёнийнинг Твиттер ёзишмаларида айтилди. «Ҳадас нет» веб-сайтига кўра, Ахборот вазири уни «ҳалокатли ҳисобот», деб атаган. БМТ ҳисоботи Ҳусийлар раҳбарини жангарилар етакчиси ёки исёнчилар раҳбари, дейиш ўрнига, қўзғолон етакчиси, деб атаган, бизнинг миллий армия билан қаршилик кучларини эса, Ҳодий тарафдори бўлган жангарилар, деб атаган, дейди Ахборот вазири. Сўнг бу ҳисобот Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбининг Ҳусийлар фаолиятини бошқараётганидан, уларни маблағ ва қурол-яроқ билан қўллаб-қувватлаётганидан кўз юмган, дея қўшимча қилди.
Кузатувчилар учун яққол маълумки, БМТ ҳисоботидан Ҳодий ҳукуматига босим ўтказиш кўзланган. Ҳукуматни Ҳусийларнинг Яман бошқарувида иштирок этишлари учун БМТ музокаралари орқали ён беришга ундалган. Музокаралар жорий йилнинг олтинчи сентябр куни Женевада бўлиб ўтади.
Шу нуқтаи назардан, ўтган ҳафта Вашингтон Пост газетасидаги бир мақолада Адандаги масжидлар имомларига қилинган суиқасд жавобгарлиги Ҳодий ҳукуматини қўллаб-қувватловчиси бўлган Бирлашган Араб Амирликлари зиммасига юкланди. Бу ҳам БМТнинг инсон ҳуқуқларига доир мазкур ҳисоботига қўшимча, Ҳодий ҳукумати ва унинг ортида турганларга нисбатан кузир карта бўлиб хизмат қилди, дейиш мумкин. Маълумки, Амирликлар ўзига қарашли кучлар ёрдамида Яманнинг жанубий районларини, шу жумладан, Аданни назорат қилади. Вашингтон Пост мақоласида таъкидланишича, илгари Британия мустамлакаси бўлган Адан, бир нечта хавфсизлик кучлари ҳукмронлиги остида қолган, чунки у ердаги ўзаро кураш Саудия билан Амирликлар ўртасида кетяпти. Зоҳирда эса, иккаласи ҳам Ҳусийларга қарши урушда иттифоқчи бўлиб кўринади. Ҳисоботда Адандаги масжидлар имомларига қилинган суиқасдда Амирликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи ўтиш даври кенгаши жангариларининг ҳам қўли бўлиши мумкинлиги айтилган. Бундан ташқари, Амирликлар бутун исломий сиёсий йўналишларга қарши кураш йўлидан бормоқда.
Ҳа, БМТ ҳисоботи – Ҳусийларга таянувчи Америка бошчилигидаги халқаро кучлар фойдасига хизмат қиладиган бир сиёсий ҳужумдир. Бироқ шундай бўлса-да, бу ҳисобот бир нарсани, яъни, Яманда инсон ҳуқуқлари реал равишда бузилаётганини, ҳатто одамларнинг жони, моли ва ор-номуси топталаётганини фош қилмоқда. Зеро, кимда ким низолашувчи шу икки томонни қўллаб-қувватлаётган Америка билан Британия қўлида ҳалок бўлмаса, барибир ўша икки томоннинг ноқонуний қамоқларида ҳалок бўлади… Ёки юртнинг чор атрофида яна учинчи бор кенг тарқалиши тўғрисида БМТ томонидан огоҳликка чақирилган дифтерия ва холера каби касалликлар эпидемиясидан нобуд бўлади… Ҳали бу ёқда нарх-навонинг кўтарилиши, маҳаллий валютанинг қадрсизланиши ва юртда турли жиноятчиликларнинг ортиши каби кризислар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.
Ямандаги курашаётган томонлар ҳам, уларни қўллаб-қувватловчи регионал ва халқаро давлатлар ҳам урушни тўхтатишдан ёки шу уруш оқибатида келиб чиққан даҳшатли азоб-уқубатлар фожеасига эътибор беришдан манфаатдор эмас. Билъакс, Яманда одамлар очлик ва ғам-ғуссадан кўчаларда ўлаётган бир пайтда, бу етакчиларнинг ғам-ташвиши ҳокимиятда ёғлироқ мансабни қўлга киритишдан бошқа нарса эмас. Улар бу билан кофир Ғарб фойдасига хизмат кўрсатишиб, уларнинг юртимиздаги реал манфаатларини рўёбга чиқаришмоқда!!!
Ямандаги ушбу инқирознинг ечими БМТ минбарларидан топилмайди, зотан, бу ташкилот тарихдан мусулмонлар душмани бўлиб келган. Балки ечим Ислом аҳкомларини татбиқ ўрнига қўйиб, мусулмон ака-укалар ўртасидаги урушни тўхтатиш, мустамлакачи кофирни қувиб чиқариш, юртдан кўзлаган манфаатларига барҳам бериш, бойлик ва ресурсларни ўз аҳли учун сақлаб қолиш, бошқарув, иқтисод, таълим ва барча ҳаётий соҳаларда шариатимиз аҳкомларини барпо этиш билан топилади. Шундай қилинсагина, Аллоҳнинг изни ила, Ислом душманлари ва уларнинг гумашталари зиёнга юз тутади, мусулмонлар қайта кучли-азиз ҳолларига қайтадилар. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Роя газетасининг 2018 йил 5 сентябр чоршанба кунги 198-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ