Ҳалол ва ҳаром амалларимиз ўлчови бўлсин

بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳалол ва ҳаром амалларимиз ўлчови бўлсин
Ҳар бир инсон ўзи иймон келтирган ақида бўйича амал қилиши оддий ҳол ҳисобланади. Лекин агар инсон ўз эътиқодига зид равишда амал қилса, унда шу эътиқоддаги бошқа инсонлар эмас, ҳатто бошқа эътиқоддаги инсонлар ҳам таажжубга тушади.
Афсуски, бугунги кундаги мусулмонларнинг кўплари ана шундай таажжубга сабаб бўладиган тарзда ҳаёт кечирмоқда. Шу ўринда табиий савол туғилади, нега айнан мусулмонларнинг аксари шундай бўлиб кетди?!
Ислом шариатининг ҳаётимиздан узоқлашгани айнан амалларимизда ҳис қилинади. Исломнинг ҳаётимизда мавжудлиги ҳам худди шундай. Демак, аввало ақидамизни тушуниб иймон келтирганимиздан кейин шу ақидага мувофиқ амал қилишимиз керак бўлади. Бунинг учун эса, амалларимизга шу ақида талаби бўйича ўлчов белгилаб олишимиз шарт. Йўқса ҳаётдаги амалларимиз, умумий қилиб айтганда, ҳаётимиз ўзимиз эътиқод қиладиган ақидага мос бўлмай қолади.
Ҳаёт тарзини (тўғри ёки нотўғри бўлса-да) шакллантиришга яроқли бўлган ақидаларнинг амаллар учун ўлчови мавжуд. Шу нарсага эътибор қаратилмаса, мусулмон инсон ҳам бошқа ақиданинг амаллар ўлчовига мос равишда амал қилиб яшаш хавфи туғилади. Мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, бугунги воқелигимизда кўп учрайдиган фойда ва зарар бўйича амал қиладиган мусулмонлар ўзлари амал қилаётган ўлчовнинг Ислом ақидасига зид эканлигини тушунмайдилар. Фойда ва зарар капиталистик ақиданинг амаллар ўлчови бўлиб, Исломга умуман алоқаси йўқ. Бу каби ҳаётимизга кириб кетган куфрий унсурлар кўплаб топилади. Шунинг учун тезлик билан ақидамизни тушунишга ҳаракат қилайлик ва ақидамизни тушунган ҳолда унга махкам ёпишиб олайлик. Ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига Ислом ақидасидан келиб чиққан тўлиқ ва мукаммал ечимларни татбиқ қилайлик.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
11.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб