АХЛОҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

بسم الله الرحمن الرحيم
АХЛОҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?
(2)
Кўриниб турибдики, энг гўзал ахлоқ эгаси бўлган киши ваҳий билан иш юритяпти ва ҳар бир ишни ваҳий талаб қилган ҳукм билан муолажа қиляпти. Юқоридаги ташаббус эгалари эса, муаммо гўзал хулқ эгаси бўлиш билан ечилади дейишмоқда. Қашшоқлик, зулм ва босқинчиликка чек қўйиш учун одамлардан чиройли хулқли бўлиш талаб этилмайди. Бу тушунчаларнинг чалкашлиги ҳамда Ислом ва унинг шариатини тушунмасликдан бошқа нарса эмас. Балки бу Исломни бошқа динлар оқимига буриш учун қилинаётган ҳаракатдир. Исломни бундай саёз тушуниш илмонийликнинг дин ва унинг ҳаётдаги роли ҳақидаги тушунчасига мосдир. Агар иш шундай бўлса Қуръон мана шу битта оятга чекланган ва Элчи юборишдан мақсад одамларни хулқли қилишдан иборат бўлиб қолар эди. Бу эса, Исломнинг асосий ғояси бўлмиш бандаларни бандаларга ибодат қилишдан бандаларни Роббисига ибодат қилишга олиб чиқиш ғоясига зиддир. Янада тушунарлироқ бўлиши учун бир мисол келтирамиз: Маълумки, айрим ривожланган Ғарб давлатларида ёмон ахлоқлар ҳамда гомосексуализм, яқин қариндошлар зиноси, хамр ичиш ва ирқчилик каби бузуқликлар тарқалган бўлса-да, бу давлатлар деярли қашшоқлардан холи. Лекин Судан ва Мавритания каби чиройли хулқли одамлар яшайдиган юртларда қашшоқлик кенг тарқалган. Кўриниб турибдики, ахлоқ жамиятни тиклаш ва унинг юксалиши ёки тубанлашишида асосий роль ўйнамайди. Балки бу ердаги асосий таъсир қилувчи нарса жамоатчилик урфидир. Шунинг учун Британиялик бир сайёҳ Усмонийлар даврида Ҳижоз юртидаги Жидда шаҳрига ташриф буюрар экан, шундай деган эди: “Бу юртда барча инсонлар, шу жумладан ҳоким ва фуқаролар гап сўзлари ва дин ишларида Исломни ҳакам қилишар экан. Шунинг учун шахс барча дин ишларини бир ҳафтада ўрганиб олиши мумкин”. Лекин бугун тамоман бунинг аксини кўрмоқдамиз. Чунки бугунги режимлар на исломий ва на илмоний бўлмаган мавҳум урфни пайдо қилишга, турли воситалар орқали чалкаш тушунчаларни ёйишга ҳаракат қилишмоқда. Ахлоққа чақираётганлар фикр ва яшаш тарзи чалкашиб кетган одамларга ваъз иршод услубида хитоб қилишмоқда. Одамларни ваъз иршод билан эмлашлари уларнинг фикр ва яшаш тарзига таъсир қилмаяпти. Чунки масала ахлоқни тузатиш ва Исломнинг бир жиҳатига чекланишдан каттароқдир. Масала Умматимизнинг рисолат соҳиби бўлиб қолиш ғояси унга боғлиқ бўлган масаладир. Бу ғоя барча фикрлари, низомлари ва туйғулари учун исломий ақидани фикрий қоида қилиб оладиган жамиятни тиклаш билан рўёбга чиқади. Шунинг учун воқенинг барча кўринишлари, хусусан сиёсий жиҳатини тиниқ тушуниш лозим. Чунки моддий ва ахборот воситалари мана шу ташаббус фойдасига ишламоқда. Бу ташаббус эса, ботилга қарши курашмайдиган, балки аксинча унга шаръий тус берадиган даъватдир. Чунки бу ташаббус вакиллари одамларни уларга куфрни татбиқ қилиш орқали турли зулм ва фасод билан таҳқирлаётган режимларга қарши чиққанлари учун маломат қилишмоқда. Одамлар ҳаётнинг барча соҳаларида Ислом ва унинг ақидасига қайтишни талаб қилишлари лозим. Бунинг далили эса, имконият бериш ва халифа қилиш ҳақида келган ҳадислардир. Росулуллоҳ с.а.в. айтади:
تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا: كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّهِ
“Сизлар учун икки нарсани қолдирдим, иккисини маҳкам тутсангиз ҳеч адашмайсиз: Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарининг суннати”. Имом Молик, Хоким ривояти
عَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ
“Менинг суннатим ва тўғри йўл топган рошид халифаларнинг йўлини маҳкам тутинг ва озиқ тишингиз билан тишланг”. Абу Довуд ривояти.
Айрим кишиларнинг айтишича, бугун воқеда кўринмаётган бу ҳукмлар тарихий меросга айланган. Яъни жамиятда Исломнинг замон билан ҳамнафас бўлишга қодирлигига шубҳа пайдо бўлиб, Ислом замондан ортда қолди ва у бошқа альтернативга муҳтож, дея ҳисобланадиган бўлиб қолди. Мана шундай бир пайтда, Исломни тўлалигича кўрсатмаётган, балки уни тор доирага чеклаётган ахлоқий программа эгалари бугун ривожлантирилаётган бегона тушунчаларнинг кириб келишига муносиб муҳит яратишди. Исломга душман ва илмоний оқимлар фурсатни ғанимат билиб, ўз заҳрини сочишга уринишмоқда. Чунки ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш қиёматгача тўхтамайди. Одамларни чиройли хулққа чақириш уларни янада адаштириш ва фасод қанча зўраймасин одамларни ахлоққа чеклашдан бошқа нарса эмас. Шубҳасизки, ислоҳ қилиш учун амалий лойиҳани қабул қилган ва одамларни бир ҳолатдан бошқасига олиб чиқишга ҳаракат қиладиган ислоҳий фикр ўз таъсирига эга бўлиши учун ўша фикрни қабул қилган ва одамларни унга қаноатлантириш учун амалда кўтарган жамоат бўлиши керак. Чунки бу ҳаёт қонунидир. Умматни сиёсий вужуд, деб сифатланса ҳамда жамиятга сиёсий баҳо берилса жамиятни ўзгартириш амалиётини ҳам сиёсий ишга айлантиради. Чунки уюшма сиёсий кўз қарашга эга бўлсагина бошқалар кўтариб чиқа олмаган мукаммал лойиҳани олиб чиқади. Шунингдек, бу уюшма ўша лойиҳа орқали жамиятга алоқадор қонун ва ҳукмларни ўз ичига олган муайян низом билан жамиятни шакллантиришга ҳаракат қилади. Таъкидлаш лозимки, мабдаий ислоҳий фикрат эгалари ҳоким гуруҳ билан тўқнашади. Чунки мақсад мабда жинсидан бўлмаган фикрий ва қонуний низом ҳукмронлик қилаётган жамиятни ўзгартиришдир. Шунинг учун ушбу тузумга қарши ва унга альтернатив тарзда ташланаётган таклиф тўқнашувга сабаб бўлади. Одамлар инқилобий ўзгартириш йўналишидаги сиёсий амални гарчи тўғрилигини билсалар-да ёқтиришмайди. Шунинг учун сиёсий партиялар ҳоким табақа томонидан кўпроқ репрессияга учрайди. Чунки сиёсий партиялар бошқарув ва фуқароларга алоқали барча нарсаларни ўз ичига оладиган альтернатив сиёсий лойиҳани таклиф қилади. Бу эса, режимлар вужудига хатардир. Маданий ва ахлоқий жамият ташкилотлари каби бошқа турли ташкилотлар эса, бунинг зиддидир. Исломий юртлардаги режимлар мана шу асосга кўра ахлоқий ташаббус билан чиқаётганларга рухсат беради, уларни қўллаб-қувватлайди ва майдонни очиб беради. Аксар Уммат фарзандлари президентлар уламоларни яхши қабул қилгани ва улар билан турли учрашувларда иштирок этгани учун уларга ишончи ортади. Лекин бу адаштиришдан бошқа нарса эмас. Ислом бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирига боғланган ҳалқалар мажмуасидир. Шунинг учун уни тўла тарзда татбиқ қилинсагина ўз мевасини беради ва исломий жамият вужудга келади. Бу жамиятда шахс ҳоким татбиқ қиладиган низомлар, туйғулар ва фикрлар орқали вужудга келадиган жамоатчилик урфига риоя қилади. Сўнгги сўзимиз шуки, исломий мабданинг фикрат ва тариқатидан заррача оғиш заифлик ва хорликни пайдо қилади. Чунки Аллоҳнинг суннати шуки, Аллоҳ Таоло мусулмонларга кофирларга имконият берган йўл билан имконият бермайди. Мусулмонлар фақат тўғри йўлда юрсаларгина имконият беради. Чунки Ислом руҳий ва сиёсий ақидадир. Бошқача айтганда, у жамиятдаги барча алоқалар, яъни бошқарув, иқтисод, таълим ва ташқи сиёсатни ақида манбаси билан ушлайдиган фикрий тузумдир. Шунинг учун у тўғри уйғониш орқали рўёбга чиқадиган муайян яшаш тарзига олиб боради.
Лутфий ибн Муҳаммад қаламига мансуб
(“Ал-Ваъй” журналининг 384-сонидан олинди)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ