Ислом Уммати вужуди қуч-қувват эгаларига муҳтож
بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом Уммати вужуди қуч-қувват эгаларига муҳтож
Аутоиммун касалликлар ҳақида эшитганмисиз? Аутоиммун касалликлар – бу касалликларнинг катта гуруҳи бўлиб, уларни бир-бирига боғлаб турган нарса уларни келтириб чиқарадиган сабабдир. Бу сабаб шуки, инсон организми иммун системасининг ўзи ҳимоя қилаётган шу организмга нисбатан тажовузкор кайфиятда бўлишидир. Бундай ҳолатга кўпроқ сабаб бўладиган нарса организмга “айёр душман” нинг ташқаридан киритилиши ҳисобланади. Улар инсон организмидаги ҳужайраларга жуда ўхшаш бўлган, лекин касал ҳужайралар. Лимфоцит-санитарлар (иммун системасининг асосий ҳужайралари) уларни, яъни соғ ҳужайралар билан соғ ҳужайраларга ўхшаш бўлган касал ҳужайраларни бир-биридан ажрата олмай қолади, натижада уларнинг иккаласига қарши курашни бошлайди. Оқибатда иммун системаси соғ ва касал ҳужайраларни бараварига йўқ қилишни бошлайди, ҳатто бу соғ ҳужайралар ҳаёт учун зарур бўлган органлар ҳужайралари бўлса ҳам. Бунинг ҳалокатли томони шундаки, “душман” организмни тарк қилганидан кейин ҳам бу жараён тўхтамайди, чунки у ўзини ҳалок қилиш механизмини ишга тушириб бўлди ва энди уни организмда қолишига эҳтиёж қолмади.
Шундан сўнг, соғ ҳужайралар симптомлар орқали ўз норозиликларини, иммун системаси ишдан чиққанини, у энди “ўзиникилар” ни ўлдираётганини билдирадилар. Лекин иммун системасига энди барибир, у ўзи мавжуд бўлиб турган организм ҳаётини таъминлаётган ҳужайраларни ўлдираётганини тушунмайди, худди ўзи ўтирган шохни арралаётган одам сингари.
Ислом Уммати вужудида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз бермоқда. Уммат вужудига суқилиб кирган душман, яъни кофирлар ҳамда уларнинг бузуқ ва заҳарли сақофати мусулмонлар онгига ўта салбий таъсир кўрсатди. Бу таъсир, биринчи навбатда, шу Умматни ҳимоя қилиши керак бўлганларга, бошқача айтганда, Уммат вужудининг “иммунитети” га қаратилди. Мусулмонлар ҳокимлари, армиялари, куч органлари ва шу вужудни ҳимоя қилишга қодир бўлган кимса борки, барчаси Ислом Уммати вужудининг “иммун системаси” дир. Бу системага, юқорида айтилганидек, ташқаридан вирус – Ислом сақофатига ёт бўлган куфр сақофати – киритилди. Оқибатда, заҳарланган “иммун системаси” шу вужудни қайта тиклаб, оёққа тургазишга ҳаракат қилаётган тақволи ва шижоатли барча мусулмонларни турли услуб ва воситалар билан йўқ қилмоқда. Ваҳоланки, уларнинг ўзи ҳам шу вужуднинг бир қисми, шу вужуд ўлса улар ҳам омон қолмайдилар. Лекин улар буни тушунмаяптилар, худди иммунитет соғ ва касал ҳужайраларни ажрата олмаётгани каби улар ҳам дўст билан душманни фарқига бормаяптилар.
Аслида бу глобал лойиҳа бўлиб, бу лойиҳа бундан бир неча асрлар олдин кофирлар томонидан ишлаб чиқилган. Бу узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли лойиҳадир, уни амалга ошириш учун кофирлар жуда катта куч сарфладилар ҳамда қўл остиларида мавжуд бўлган барча услуб ва воситалардан максимал даражада фойдаландилар. Мақсад эса, Халифалик давлатини қулатиш орқали Ислом Уммати вужуди ҳайбатини йўқ қилиш, уни худди касал одамга ўхшаб заиф аҳволга тушириш эди. Улар бунга эришдилар ҳам, бунга эришишларида, юқорида айтилганидек, Умматнинг “иммун системаси” ни фалаж аҳволга солишни энг асосий вазифалардан бири, деб белгилашди.
Бугун Ислом Уммати вужуди ҳар қачонгидан ҳам ҳимоя ва ғамхўрликка муҳтож бўлиб турибди. У ўзини мустақил равишда, яъни куч-қувват эгалари ёрдамисиз ҳимоя қила олмайди. Шундай экан, мусулмонлар ҳокимлари, армиялари ва бошқалар кўзларини очиб, дўст билан душманни ажратиб олишлари зарур ҳамда Ислом буюрганидек, ўзларининг диндош биродарларига ёрдамга шошилишлари вожиб.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
28.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми