| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Африкани мустамлака қилиш давом этмоқда

Африкани мустамлака қилиш давом этмоқда

By htadmin
22.07.2020
1031
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Африкани мустамлака қилиш давом этмоқда

Фотима Мусъаб хоним

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси

2019 йил Италия Вазирлар маҳкамасининг собиқ раис ўринбосари, ҳозирги Италия ташқи ишлар вазири Луижи ди Майо бундай баёнот берган эди: «Франция Африканинг 14 давлати учун пул босиб чиқариш орқали уларнинг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилаётган ҳамда одамларнинг ўз уйларини тарк этиб қочқинга айланишига ҳисса қўшаётган давлатларнинг биридир. Ўз уйларини тарк этиб чиққан бу қочқинлар ё денгизда чўкиб ўляпти ёки бизнинг соҳилларимизга етиб келяпти». Бундай кескин танқид Африка франкига қаратилган эди.

Африка франки 1945 йил муомалага киритилган бўлиб, у икки валютанинг номидир. Бири Ғарбий Африкадаги саккиз давлатда муомалада бўлган Ғарбий Африка франки, иккинчиси Марказий Африкадаги олтита давлатда муомалада бўлган Марказий Африка франкидир. Ҳар иккала валюта ҳам Франция Ғазначилик бошқармаси томонидан таъминланган. Бунинг натижаси ўлароқ, Франция марказий банки Африкадаги ўн тўртта давлатнинг миллий валютасини ўзида сақлаб қолди ва ўзининг мустамлака қарзлари тўлови сифатида Фаранция ғазнасига йилига 500 миллиард доллардан ҳисса қўшишга ҳамда ўз ташқи захираларининг 85 %ини Франция молия вазирининг назорати остига киритишга бу давлатларни мажбур қилди.

2019 йил декабрда Франция Ғарбий Африка Иқтисодий ва Валюта иттифоқига қарашли саккизта Африка давлатининг ўзларидаги Африка франкини «эко», номига ўзгартирганини билдирди. Бу қадам валюта ислоҳоти эканлиги, шу орқали Франциянинг Африка устидаги назоратига чек қўйилаётганлиги, энди бу давлатлар ўз захираларининг ярмини Францияда сақламайдиган бўлишгани айтилди. Аммо вазият бунчалик жўн эмас, чунки бу қадам минтақани Франция ҳукмронлиги остидан чиқармайди.

«Уолл-Стрит жорнэл» газетасида бундай дейилди: «Ушбу қадам шуни намоён этмоқдаки, Франция Ғарбий Африкадаги халқлар босими сабабли Африка франки номининг бекор этилишига ва валюта иттифоқига бўлган босимини енгиллатишга рози бўлди, айни дамда Париж Африкадаги ўзининг мустамлакалари билан муносабатларни қайта тиклашга уринмоқда. Шунга қарамай, Франция валютани назорат қилиши орқали ҳамда кенг миқёсда ҳарбий жойлашуви сабабли минтақада йирик кучга эга».

Таъкидлаш лозимки, Африкадаги олти давлат Франция билан тузилган шартнома ва келишувларга ҳамон риоя қилиб келмоқда.

Африка франки:

Франция Африка франки давлатларига бир йилда пулдан атиги 15 %ига эга бўлишга рухсат берган. Агар улар 15 %дан кўпроғига эга бўлишни истасалар, у ҳолда, ушбу қўшимча пулни ўзларининг Франция ғазнасидаги мавжуд пулларининг 65 %идан бозор нархида қарз қилиб олишларига тўғри келади. Франция бу давлатларнинг ўз захираларидан қарз олиши мумкин бўлган пул миқдорига максимал даражада чеклов қўймоқда. У ўтган йили айни максимал даражани давлат даромадининг 20 %и миқдорида қилиб белгилади. Агар бу давлатлар ўз маблағларининг 20 %идан кўпроғини қарзга олишни исташса, Франция вето ҳуқуқидан фойдаланади.

Бундан кўриниб турибдики, демак, ушбу ўн тўртта Африка давлати ҳеч қандай мустақил валюта сиёсатига эга эмас, истаган пайтда ўз иқтисодиётига тўкиши керак бўлган валюта миқдорини белгилашга ва ўз валюта масаласини қайта кўриб чиқишга ҳақлари йўқ, аксинча, уларга валюта сиёсатларига оид барча қарорлар Париждан белгилаб берилади. Шунингдек, бу давлатлар ўзларининг хориждаги захирадан 65 %ини Франция Марказий банкида сақлашга ҳам мажбурдирлар. Бунинг устига, бу пулларига ўз истаклари билан етиша олишмайди. Ушбу 65 %дан 20 %дан кўроқ пулга эҳтиёж сезсалар, буни Франциядан бозор нархида қарз қилиб олишга мажбурдирлар.

Эко:

Евро билан боғланган ушбу эко валютасини ҳануз Франция таъминламоқда. «Уолл-стрит жорнэл» газетасига кўра, бу ишнинг қачон тугаши тафсилоти маълум эмас, аммо бу давлатларнинг Париж билан кунлик маълумотлар алмашишда давом этажаги аниқ. Франция пул-кредит сиёсатида бирор мустақил номзод таклиф қилиши мумкин, аммо бу номзод Франциядан вакил бўлолмайди ҳамда унга хабар етказиш ролини ҳам бажаролмайди. Қачон мазкур давлатлар захиралари муайян даражадан пастга тушиб кетса, ўшанда Франция вакилининг ўз лавозимига қайтарилишини талаб қилиши ҳамда Париж билан кунлик маълумот  алмашишини Эко пул сиёсати қўмитасида давом эттиришини таъкидлаши мумкин.

Саккизта давлат ўз захирасининг ярмини Франция ғазнасига қўйишга мажбур бўлишмайди. Бироқ, шунга қарамай, бошқа шартлардан Франциянинг минтақадаги ҳукмронлигидан ҳануз воз кечмаётгани очиқ кўриниб турибди.

Масала шундаки, Франция ўз мустамлакаларини тарк этса-да, уларни назорат қилишда давом этмоқда.

Валюта мустамлакачилик пактининг бир қисми эди. Африкаликлар мустақиллик талаб қилганларида мустамлакачи французлар уларни айни пактга имзо чекишга чақиришган. Французлар африкаликлар бизга «мустамлака қарзи»ни тўлашлари керак, чунки мустамлакамиз уларга фойда келтирган, деган даъвони қилишади! Бунга яққол мисол, 1958 йилда Гвинея давлати Франция императорлигидан мустақил бўлишга қарор қилганда Шарль де Голль Гвинеядан 4000дан зиёд давлат хизматчилари, судьялар, ўқитувчилар, шифокор ва техник ходимларни чақириб олиб, у ерда қолдирган барча нарсаларини вайрон қилишга буюрган. Улар ўз мулкларига эга чиқиб, мактаблар, ҳамширалар ўқув юртлари, давлат идораси бинолари, машиналар, китоблар, тиббиёт ва тадқиқот институтлари анжомлари каби олиб келишнинг имкони бўлмаган нарсаларни вайрон қилишган. Франция буни бошқа мустамлака қилинган давлатлар учун мустақилликка эришиш оқибатлари нима бўлишини кўрсатиб қўйиш мақсадида қилган.

Шундай ҳисоботлар мавжудки, уларга кўра, ушбу давлатлар ҳукмдорлари қачон мустамлака солиқларини тўлашдан бош тортишса, улар Франциянинг хорижий легиони томонидан суиқасд орқали йўқ қилинган. Шунингдек, бу ҳисоботларда сўнгги эллик йил ичида Африкадаги 26 давлатда ҳаммаси бўлиб 67 марта инқилоб бўлгани, улардан 16 давлат Франциянинг собиқ мустамлакаси бўлгани ҳам айтилади. Бу эса, ушбу инқилоблардан 61 %и французча сўзлашувчи давлатларда бўлганига далолат қилмоқда.

Айтишларича, Франция Африка франкини ҳимоя қилиш учун айни валюта тизимидан чиқишга мойил давлатлар президентларидан ҳеч иккиланмай воз кечди. Масалан, улардан кўпчилиги ё мансабларидан ажралди ёки ўлдирилди, уларнинг ўрнига кўпроқ итоатгўй мансабпараст раҳбарлар келтирилди. Буни Марказий Африка Иқтисодий ҳамжамияти давлатларида ҳамда Того давлатида яққол кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Франция мустамлакачилик пактига оид «мудофаа шартномаси»га эга. Бу пактда Франциянинг Африка давлатларида ҳарбий аралашув олиб боришга қонуний ҳуқуқи борлиги таъкидланган. Худди шунингдек, бу давлатларда ҳарбий базалар ва объектларга доимий равишда қўшинларни олиб кириш бутунлай французлар томонидан бошқарилиши ҳам айтилган. Шунингдек, йиллик баланс ва захира ҳисоботини Францияга юбориш мажбурияти мавжудлиги, ҳисобот бўлмаса, пул ҳам бўлмаслиги айтилган. Булардан қатъий назар, Франция ўзининг собиқ мустамлака давлатларидаги мавжуд табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига биринчи бўлиб эга. Ушбу Африка давлатларига бошқа шериклар қидириш рухсат берилмайди, фақат айни ресурслардан Франция манфаатдор бўлмаган тақдирдагина рухсат берилади.

Ушбу далилларга назар солинса, айни мустамлакачилик пакти Африка манфаатига эмас, французлар манфаатига қаратилганини яққол кўриш мумкин.

2008 йил март ойида Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак «Африка давлатлари бўлмаса, Франция учинчи давлатлар қаторига сирғаниб тушади», деган эди. Африка франкининг пайдо бўлишига, «Франциянинг ўз бошқаруви остидаги мустамлака давлатлари ўртасида иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлашга, бинобарин, уларнинг ресурслари, иқтисодий структуралари ва сиёсий тизимлари устидан назоратини кучайтиришга эҳтиёжи бор»лиги сабаб бўлди. Бунга далил, Франция ушбу мустамлака қилган давлатларнинг мустақилликни талаб қилаётганларидан ўзида маъюслик намоён қилмоқда.

Ушбу далилларга кўра, гарчи Африкадаги расмий элита вариантлардан фойдаланиб, Африка франки минтақасини қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, бироқ у ердаги миллат ва халқлар бунга қаршидирлар. Дарҳақиқат, мустамлакачилик пактига имзо чеккан 14 давлат «инсон тараққиёти паст» ва иқтисодий жиҳатдан заиф давлатлар сирасига киради.

Африка франки минтақаси тарафдорлари бу валюта пул барқарорлигини таъминлайди деган фикрга келишган бўлса-да, бироқ бошқалари Франция захираси томонидан тақдим этиладиган кафолатлардан фарқли ўлароқ, Африка давлатлари Францияга ёрдам олишидан кўра кўпроқ пул юборишаётганини таъкидламоқдалар. Ушбу давлатлар иқтисодий жиҳатдан ривожланмоғи учун аввало мана шу валюта (Африка франки)дан воз кечмоқлари даркор. Брукингс институтига кўра, «Африка франки саноатлашишга ва таркибий тараққиётга тўсқинлик қилади, айни валюта билан муомала қилувчи давлатлар ўртасидаги савдо интеграциясини рағбатлантирмайди ва шунингдек, уларнинг иқтисоди учун банк кредитларини мустаҳкамламайди» ҳамда капиталнинг катта оқимининг хорижга чиқиб кетишини таъминлайди.

Ҳақиқатдан ҳам, мустамлакачилик тугаган бўлса-да, аммо воқеликда бундай бўлмади. Зотан, бутун Ғарб тизимини ўзгартирилмагунча ўзгариш асло бўлмайди.

Ғарб давлатлари мустамлакачилик асри тугаганини, колониал давлатлардан фойдаланиш мозийга айланганини таъкидлашяпти. Бироқ юқоридаги фактлар бунинг ҳақиқатдан батамом узоқлигини кўрсатмоқда. Тўғри, Франция энди расман мустамлакачи давлат саналмайди, аммо у ўзининг Африка давлатларини назорат қилиш ва уларнинг халқлари ҳисобига даромад қилиш имкониятларини сақлаб қолган.

Қонунларни ўзгартириш, ҳукмдорларни ағдариб, демократик давлатларида исломий судлар ташкил этиш ҳаргиз вазиятни ўзгартирмайди. Чунки мудом капиталистик тузум мавжуд экан, кучли давлатлар ва у ерлардаги расмий элиталар сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий тузумларни ўз манфаатлари йўлида ўйнатишда давом этаверадилар.

Бундай вазиятни ўзгартирмоқ учун тузумни ўзгартиришимиз керак. Бу эса, биздан капиталистик системани бошқарув мавқеидан йиқитиб, ўрнига Ислом системасини ўрнатишни талаб қилади.

﴿اللّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُواْ يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّوُرِ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ أَوْلِيَآؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ أُوْلَـئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾

«Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғликка-нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар»                                        [Бақара 257]

Роя газетасининг 2020 йил 8 июл чоршанба кунги 294-сонидан

TagsАфрикаМустамлакафранкФранция
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Обама: Ислом замонавийлик билан мослаштирилмас экан исломий терроризм муаммосини тубдан ҳал этиб бўлмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳидоят сари

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/