Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир
Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир
10-қисм (якуний қисм)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Дўст тутиш – садоқат бир муносабат (позиция) бўлса, душман тутиш – безор бўлиш ҳам бир муносабатдир. Зеро, булар амалий ҳолатдир, демак, у сиёсий иш бўлиб, ўз соҳибининг иймонига, мана шу иймон сабабли нафсининг хотиржамлигига ва Аллоҳ ўзи билан бирга эканлигига далолатдир.
Саҳиҳ Бухорийда келадики, Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинишича, у шундай деди: «Набий (с.а.в.) бир куни одамлар олдига чиққанларида у кишининг олдига Жибрил а.с. келди ва иймон нима? деди. Пайғамбар (с.а.в.) деди: «Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, У билан учрашишга, Пайғамбарларига иймон келтирмоқлигингиз, қайта тирилишга иймон келтирмоқлигингиз». Жибрил а.с. деди: Ислом нима? Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: «Ислом – Аллоҳга ибодат қилмоқлигингиз ва Унга бирон нарсани шерик қилмаслигингиз, намозни адо этишингиз, фарз бўлган закотни беришингиз ва рамазон рўзасини тутишингиздир». Жибрил а.с. деди: Эҳсон нима? Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингиздек ибодат қилмоғингиздир, чунки сиз Уни кўрмасангиз ҳам, У сизни кўриб туради»».
Мана шундай иймон ва эҳсон билан мўминга дунё мусибатлари ва юз бераётган ёки юз бериши кутилаётган қўрқинчли ҳолатлар арзимас нарса бўлиб туюлади, дунёнинг катта нарсалари кичик, кучлилари заиф, неъматлари ва қимматбаҳо нарсалари жуда арзимас бўлиб қолади. Кўзлари ёш тўкади ва Аллоҳ билан учрашишга ошиқади, Аллоҳни кўриб турганини қалбан ҳис қилиши уни тарк этмайди ва Унга яқин банда бўлиш учун имтиҳон ва синов фурсатини ғанимат билади, шунинг учун жонини ҳам, молини ҳам қурбон қилиш унга осон бўлади ва агар ўзининг орқасида қоладиган фарзандлари ва ожиз кишиларининг ҳолидан хавотир олиб қўрқса ҳам жасурлиги, сабот-матонати яна ҳам ортади. Чунки Аллоҳ ўзларининг Дўсти ва Мавло Ҳожаси эканлигини жуда яхши билади:
وَلْيَخْشَ الَّذِينَ لَوْ تَرَكُواْ مِنْ خَلْفِهِمْ ذُرِّيَّةً ضِعَافاً خَافُواْ عَلَيْهِمْ فَلْيَتَّقُوا اللّهَ وَلْيَقُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً |
Аммо куфрга, унинг қонунларига ва ҳокимларига ёрдам бериш ҳамда уларни дўст тутиш ва Аллоҳдан кўра кўпроқ улардан қўрқишига келсак, бу шундай ҳолатки, бу ҳолдаги киши мўмин ҳисобланмайди, шариат аҳкомларини бузиб кўрсатиш эса, гарчи бу нарса катта уламолар деб аталмиш кимсалар томонидан содир бўлган тақдирда ҳам гуноҳи кабираларнинг энг каттаси ҳисобланади. Шунинг учун бундай ҳолатлар ҳақ йўлдан тойган ва қалбларида мараз (касал-иллат) бўлган, Аллоҳни унутган, Аллоҳ ҳам уларга ўзларини унуттириб қўйган ва қалбларини кўр қилиб қўйган кимсаларнинг ҳолатларидир:
لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ
– “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур”. (Хаж:46)
Аллоҳ Таоло деди:
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ
– “Энди қалбларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи-нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ (тушуниш қийин бўлган) оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон:7)
Энг Буюк сўз айтувчи Зот шундай деди:
فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٌ فَعَسَى اللّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُواْ عَلَى مَا أَسَرُّواْ فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ
– “Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: “Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз”, деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки Ўз хузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар”. (Моида:52)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
04.08.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми