Мусулмон киши демократ бўлиши мумкинми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Мусулмон киши демократ бўлиши мумкинми?
Мусулмонлар орасида ўзларини демократ санайдиганлар бор. Бундай мусулмонлар орасида зиёли ҳисобланадиган мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилади. Шу ердан юқорида ўртага ташланаётган савол келиб чиқади. Ўзи мусулмон одамнинг демократ бўлиши тўғрими? Бу саволга сиз нима деб жавоб берасиз? Бу саволга тўғри жавобни топиш учун демократиянинг ва Ислом динининг асл моҳиятини тушуниб олиш зарур. Бу тўғрида қатор мақолаларимизда етарлича тушунча берилгани учун бу мавзуга қисқача тўхталиб ўтамиз. Демократия капитализмнинг таркибий қисми бўлганлиги учун капитализм ақидасининг мазмун-моҳиятини идрок қилиш лозим. Маълумки, капитализм динни ҳаётдан ажратишга асосланади. У Яратувчининг борлигини зимдан эътироф этса-да, бироқ Яратувчининг бор ёки йўқлигини баҳс мавзуси қилмайди. У дин инсон ҳаётига аралашмаслигини, инсон ҳаётини ўзи тартиблаштириши лозимлигини эътироф қилади. Динни эса, фақат ибодат масалаларига чеклайди, уни шу жиҳатга чегаралайди.
Ислом ақидаси эса, барча нарсаларни Яратувчиси борлигини, У Аллоҳ Таоло эканлигини ва инсон ўз ҳаётини Аллоҳ берган қонун-қоида асосида тартиблаштириши лозимлигини эътироф қилади. Яъни Ислом дини ҳаётга аралашади, фақат ибодат масалаларига чекланмайди, балки у инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасига ўз ечимларини берган мукаммал тузумдир.
Капиталистик ақида инсон мутлақ эркин бўлиши ҳамда ўзининг ғариза ва узвий эҳтиёжларини ўз хоҳишига кўра қондириши лозимлигини эътироф этади. Ислом эса, инсон эркинлиги муайян кайфият билан чекланишини ҳамда ғариза ва узвий эҳтиёжларини ҳалол-ҳаром асосида қондириши лозимлигини таъкидлади.
Шуларни билишнинг ўзи юқоридаги саволга тўғри жавоб топиш учун кифоя қилади. Чунки улар бу икки ақиданинг асосий принциплари ҳисобланади. Булардан кўриниб турибдики, Ислом ва капитализм бир-бирига тамоман зид бўлган ақидалардир. Уларни ҳеч ҳам бир жойга жамлаб бўлмайди, муфовиқлаштириб ёки мослаб ҳам бўлмайди. Инсон бу икки ақидадан бирига эътиқод қилиши лозим, яъни бу ақидалардан бирига эътиқод қилиши мумкин холос. Инсон ё демократ бўлади ё мусулмон бўлади. Агар мусулмон одам ўзини демократ, деб ҳисобласа, демак, у иккала ақидани асл моҳиятини тушунмас экан, улардан умуман бехабар экан.
Агар шуларга қарамай мусулмон ўзини демократ ҳисоблайверадиган бўлса, унда у – қўпол бўлса ҳам айтамиз – худди хунасага ўхшаш бир кимсадир. Битта танада ҳам аёллик, ҳам эркаклик белгилари бор одам хунаса бўлса, ўзини демократ ҳисоблайдиган мусулмон ҳам маълум маънода хунасадир. Қандай қилиб битта танада бир-бирига тамоман зид бўлган икки ақида яшаши мумкин? Ёки тасаввур қилинг, бир косага ҳам шўрва, ҳам палов солинса нима бўлади? Буни на шўрва ва на палов, деб бўлади. Шу сингари мусулмон ҳам Ислом ақидасига эътиқод қиляптими, демак, бошқа ақидага эътиқод қилиш тугул, унинг биронта фикрини қабул қилиши мумкин эмас. Бошқа ақидага ҳам эътиқод қилиш эса, мусулмонни диндан чиқаради, бундан Аллоҳ сақласин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси.Фаррух
05.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ