Россия генерали ўлдирилишида нега Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда?

Россия генерали ўлдирилишида нега Ўзбекистон фуқароси айбланмоқда?
بسم الله الرحمن الرحيم
Москванинг Басманний суди генерал Игор Кирилловни ўлдиришда гумонланаётган Аҳмад Қурбоновни икки ой муддатга ҳибсга юборди. Унга нисбатан “терроризм ва қуролнинг қонунга хилоф муомаласи” моддалари бўйича расмий айбловлар қўйилди. Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганди.
18 декабр куни Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб қўлга олди. У сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган. Рус генералини портлатиб юборишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниши ортидан Россия Киевни “терроризм”да айблаб чиқди.
“Террорчилик ҳужумини ташкиллаштиришда иштирок этган Украина махсус хизмати ходимлари топилади ва муносиб жазосини олади”, – дейилади Федерал хавфсизлик хизмати эълон қилган баёнотда.
Ҳодиса ортидан Вашингтон Игорь Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор эмаслигини эълон қилди. “Менда бу портлаш ҳақида ҳеч қандай баҳо йўқ. Айтишим мумкинки, АҚШ бу ҳақда олдиндан билмаган ва унда иштирок этмаган”, – дейди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер. Шу билан бирга, Миллер Кириллов “бир қатор ваҳшийликларда иштирок этганини” қўшимча қилди. “У Украина ҳарбийларига қарши кимёвий қурол қўллашда иштирок этган, унинг қўмондонлиги остидаги рус ҳарбийлари халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда жанг майдонида кимёвий жанговар воситалардан фойдаланган”, – деди Давлат департаменти вакили.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова бунга жавобан “Киевга ҳомийлик қилган, пул бериб, назоратсиз қурол етказиб берганлар ўзларининг алоқадор эмаслигини қандай эълон қилишларини тинглаш кулгили” эканини айтди. Захарованинг даъво қилишича, Москва АҚШ баёнотларини рад этувчи “аниқ далиллар”га эга.
“Reuters”нинг Украина Хавфсизлик хизматидаги манбаси Игорь Кириллов Украина махсус хизматининг махсус операцияси натижасида ўлдирилганини айтди. Шу билан бирга, Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев террорчилик усулларидан фойдаланмаслигини ва “у ёки бу генералга оид қарорлар жанг майдонида қабул қилинишини” айтди.
Юқори рутбали ҳарбийнинг йўқ қилиниши оддий ҳодиса эмас. Бундай операция узоқ муддатли профессионал тайёргарликни талаб қилади. Бундай ишни режалаган гуруҳ суиқасдни уюштирганларнинг қўлга тушмаслиги йўлларини ҳам ҳисобга олишади. Аммо бу ҳодисада мантиққа зид равишда гумонланувчи Россияни тарк этмаган ва бир куннинг ўзида қўлга олинди. Терактда гумонланаётган шахснинг сўроқ қилинаётганидаги ҳолати ҳам инсонни беихтиёр таажжубга солади. Аҳмад Қурбоновнинг юзида ҳадиксираш ва афсус-надоматдан келиб чиқадиган ҳаяжон ҳам кўринмагани бу ишни Россия саҳналаштирмаганми деган ҳақли гумонни уйғотади. Бундан ташқари, “Коммерсант”, РБК, “Известия” нашрлари ҳамда “112” телеграм-канали иккинчи гумонланувчи ҳам қўлга олинганини ёзди. Аммо Россия Федерал хавфсизлик хизмати теракт айбловини суд қарорисиз Аҳмад Қурбонов бўйнига юклашда қаттиқ турибди.
Масаланинг сиёсий тарафига келсак, Россия томони бу ҳодисадан Ўзбекистонга босим ўтказиб, ўз таъсирини кучайтиришда фойдаланишга уриниши сифатида баҳолаш мумкин. Бу худди Крокус воқеасида тожик миллатига мансуб йигитлар айбланганига ўхшаб кетади. Зеро, Россияда яшовчи 196 хилдан зиёд миллатлар ичидан айнан Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқаролари танланишини тасодиф дейиш қийин.
Мазкур ҳодиса юзасидан Москва билан даҳанаки жангга кирган Америка Россиянинг Ўзбекистондаги манфаатларига зарба беришда турли услуб ва воситаларни ишга солаётганини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Америка Европа Иттифоқи билан боғлиқ манфаатларини Украинани Россияга қарши қўйиш билан таъминлаётган бўлса, Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирини қисқартиришда Ўзбекистонга яқинлашув Америка учун муҳим факторга айланган. Меҳнат миграцияси борасида Ўзбекистоннинг Россияга қарамлигини камайтириш учун Ғарб давлатлари ёки уларнинг нуфузи остидаги мамлакатларда ўзбекистонликларга иш ўрни ажратиш Америка фойдасига хизмат қиладиган омилдир. Шунда Ўзбекистон ҳукуматига мигрантлар воситасида таъсир ўтказиш қуроли Россия қўлидан тортиб олинади.
Генералга суиқасдда ўзбекистонлик ишчи муҳожир айбланганидан сўнг расмий Москва ўзбекистонликларда Россияга нисбатан нафратни кучайтириш хавфига қарамай, мигрантларга нисбатан босимни оширди. Бундай ҳолатда, айрим ўзбекистонликлар бутун айбни кўр-кўрона Аҳмад Қурбоновга қаратиб, бу ишнинг сиёсий тарафини назардан қочиришяпти. Бундай муносабат тўғри эмас. Аввало, бу йигит мусулмон ва унга шундай эътиборда қараш лозим. Бўлиб ҳам, Игор Кириллов каби мусулмонларнинг қирғин қилинишига алоқадор кимсанинг ўлдирилишига жиноят деб қараш мумкинми? Зотан, Россия ва Башар Асад режими ҳамкорликда Суриядаги мактаб, шифохона, бозорлар, шунингдек, кўплаб шаҳар ва қишлоқларга кимёвий ҳужум уюштиришда Игор Кирилловга ўхшаганларнинг ўзига хос хизматлари бўлган. Россия армияси Суриядаги ёвуз режаларини тугаллаган йилларда Игор Кириллов унвон, орден ва медаллар билан тақдирлангани ҳам бу фикрни тасдиқлаб турибди. Жумладан, 2018 йилнинг 6-7 апрель кунлари Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрига заҳарли хлор гази қўллангани тўғрисидаги аниқ фактларни “сохта” дея рад этган кимса ҳам Игор Кириллов бўлади. Мазкур кимёвий ҳужумда оилалар ўз бошпаналари ва уйларида газдан бўғилиб ҳалок бўлган ва қурбонлар сони кескин ортган эди…
Агар биз масалага тўғри нуқтаи назардан, яъни Ислом асосида қарасак, мусулмонлар қотили бўлган Игор Кирилловнинг ўлдирилиши яхши ишдир, уни бажарган киши учун эса бу шарафдир. Бироқ бундан ҳар қандай ғайримусулмоннинг қони мусулмон учун ҳалол, деган сўзни тушунмаслик керак.
Мана шу жиноятчи генералнинг ўлдирилиши ҳали судда кўриб чиқилиб, ҳукм чиқарилмай туриб Россия мигрантларга босимни бошлаб юборган бир вазиятда, Ўзбекистон ва Россия президентлари ўртасида телефон орқали сўзлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда 19 декабрь куни икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди. Кремль матбуот хизматининг ёзишича, суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. “Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Қуролли кучлари Кимёвий, радиациявий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповнинг вафоти муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши таъкидланди. Икки давлат махсус хизматлари ўртасида терроризмга қарши курашиш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттириш нияти билдирилди”, – дейилади Кремл хабарида.
Аслида эса, Ўзбекистон ҳукумати суд қарорисиз Аҳмад Қурбоновни жиноятчига чиқарилишига қарши туриши керак эди. Бир инсоннинг ҳали исботланмаган қилмиши сабаб бошқа ўзбекистонликларга зуғум ўтказмасликни Россиядан талаб қилиши зарур эди. Шунингдек, Россиядан ўзбекистонликларни Украинадаги урушга жалб қилишни тўхтатишни талаб қилиши керак эди. Бу ҳукумат эса, аввалда жиноят қилмаган, ҳали айби исботланмаган фуқаросини ҳимоя қилмади. Аксинча, Россиянинг асоссиз айбловларини тасдиқлади ва унинг оиласини назорат остига олди. Ҳозирда бу оила одамлар билан телефон мулоқотини тўхтатган. Россия Марказий Осиёдаги манфаатларини таъминлашда мазкур ҳодисадан босим воситаси сифатида фойдаланаётганини Путиннинг гапларидан англаш мумкин. Россия президенти Владимир Путин “Йил якунлари” чоғида миграция масаласини Россия Федерацияси учун ўта кескин ва нозик деб атади. “Меҳнат муҳожирлари сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш ва фаолиятнинг юқори технологияли йўналишларига эътибор қаратиш зарур. Агар миграция муқаррар бўлса, Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда уларнинг фуқароларини миграцияга тайёрлашимиз: уларни тилимиз, қонунларимиз, маданиятимиз билан таништиришимиз керак”, – деди у. Агар Россияга келганлар қонунни бузса, Путиннинг фикрича, жазо ва жавобгарликни кучайтириш керак. Кўриниб турганидек, Россия Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирларига нисбатан жазо чораларини кучайтирмоқда. Улар олдига Россия қонунлари, тили ва маданиятини ўзлаштиришни шарт қилиб қўймоқда. Ваҳоланки, Россияга ишлаш учун борадиган бошқа давлатлар фуқароларига бундай талаб йўқ.
Аҳмад Қурбонов каби мусулмонларнинг турли мақсадлар йўлида осонликча ишлатиладиган бўлиб қолгани уларнинг ҳимоясиз эканлигини кўрсатади. Мусулмонлар бошига тушаётган бу оғир алам ва машаққатларга ҳақиқий етакчимиз – Халифанинг йўқлиги сабабдир. Агар Халифамиз бўлса эди, куфр давлатлари ўртасидаги курашларда қурбон бўлиб кетиш бахтсизлигига йўл қўймас эди. Шу боис, мусибатимиз ечимини ҳабибимиз Муҳаммад ﷺ нинг:
وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ
“Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, – деган сўзларидан топамиз. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишнинг нақадар муҳимлигини англаб етишимиз зарур! Барча муаммоларга ҳақиқий ечимни истаган оқил кишилар мана шу давлатни тиклаш йўлида бор куч-имкониятларини сарф этишлари зарур.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
27.12.2024й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!