Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
21
Ҳаётни шакллантиришда дунёқарашнинг ўрни тўғрисида гаплашган эканмиз, айни вақтда маданият тўғрисида мулоҳаза юритишнинг ҳам ўрни деб билдик. Чунки кўпчилик инсонлар маданият билан дунёқарашни битта нарса деб биладилар. Ҳазорат (дунёқараш) тўғрисида билдирилган фикрларга эътибор берилса айтиб ўтилдики, ҳазорат ҳаёт тўғрисидаги тушунчалар мажмуи бўлиб, ҳар бир ақидага хос тарзда шаклланади. Яъни бошқа эътиқоддаги инсонларнинг ҳазоратларига оид амалларни олиш мумкин эмас.
Маданият ҳазоратдан бошқа нарса бўлиб, маданият ҳаёт ишларида истеъмол қилинадиган ва сезгилар ёрдамида ҳис қилинадиган нарсаларнинг моддий шаклларидир. Дунёқараш ақидага хосланган бўлса, маданият хос бўлиши ҳам, умуминсоний бўлиши ҳам мумкин.
Хос маданиятнинг келиб чиқиши ақидага хос тарзда шаклланган дунёқарашга оиддир. Шунинг учун бу хос маданият маълум бир эътиқоддагиларнинг ўзларига хос бўлиб, бошқа эътиқоддагилар учун мумкин эмас. Мисол учун насороларнинг крест шаклидаги тақинчоғи, насоро ва яҳудийларнинг роҳибларига хос кийимлари, шунингдек, ҳайкаллар… Бу каби маданий шакллар маълум бир умматнинг ўзига хосдир. Хос маданий шакллар Исломдан бошқа дунёқарашга оид бўлса, ундан мусулмон инсон фойдаланиши мумкин эмас.
Умуминсоний маданият илм-фан ва унинг ривожланиши ҳамда саноат ва унинг тараққиётидан дунёга келадиган маданий шаклларни ўз ичига олади. Бу маданият тури эътиқодидан қатъий назар барча инсон фойдаланиши мумкин бўлган шакллардир. Бундай маданий шаклларга машина-техникалар, қурилиш материаллари, уй анжомлари… кабилар киради. Бу турдаги маданий шакллар бугунги кунда жамиятимизда кўплаб топилади. Ва кўпининг истеъмоли инсонлар учун оддий ҳолга айланган.
Маданиятнинг бу икки туридан барча мусулмон огоҳ бўлиши зарур. Ва ўзи истеъмол қилмоқчи бўлган бир нарса устида шу нуқтаи назардан келиб чиқиб хабардор бўлмоғи ҳамда ишлатиш ёки ишлатмаслигини белгиламоғи керак.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
04.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ