ҚАРИНДОШЧИЛИК ВА НАФАҚА

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ҚАРИНДОШЧИЛИК ВА НАФАҚА
ТАРЗИДА САРФЛАШ ТАСАРРУФИ ҲУҚУҚИ
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Мақолаларимиз орқали Қариндошчилик ва нафақа тарзида сарфлаш тасарруфи ҳуқуқи мавзуси билан таништиришда давом этамиз. Аввалги мақоламизда айтиб ўтганларимиз шахснинг совға, ҳадя, нафақаларни одамларга бериши хусусида эди. Энди унинг ўзи ва қарамоғидагиларга сарфлашига тўхталадиган бўлсак, Ислом бу ишга ҳам аралашиб, унинг тўғри йўлини чизиб бериб, шахсни қуйидаги ишлардан қайтарди:
а) Шахсни исрофдан қайтарди. Исрофгарчиликни тентаклик, деб ҳисоблаб, исрофгарни ўзича мол ишлатишдан ман қилиб, бошқани унга васий қилган. Токи, васий унинг фойдаси учун молларини тасарруф қилиб берсин. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ قِيَامًا وَارْزُقُوهُمْ فِيهَا وَاكْسُوهُمْ
– “Ақлсиз кимсаларга Аллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб қўйган молларингизни бериб қўйманг, балки уларни ўша моллардан едириб-ичиринглар”. (Нисо:5)
Демак, Аллоҳ исрофгарларга (тентакларга) мол беришдан қайтарган. Уларни фақат ейиш ва кийиш билан таъминлашни буюрган. Аллоҳ Таоло айтади:
فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهًا أَوْ ضَعِيفًا أَوْ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ
–“Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз бўлса ёки ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин”. (Бақара:282)
Бу оятда исрофгарга (тентакка) волий бўлишни вожиб қилган. Муғийра ибн Шуъбанинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.
نَهَى عَنْ إِضَاعَةَ الْمَالِ
“Молни зоя қилишдан қайтарганлар”. Дорамий ва икки шайх ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган.
Исроф қилиш ва совуриш сўзларининг ҳам луғавий, ҳам шаръий маънолари бор. Одамлар кўпроқ луғавий маъносига эътибор қилиб, шаръий маъносини четда қолдирадилар-да, уларни шариат хоҳлаганидан бошқача тафсир қиладилар. Уларнинг луғавий маъноси иқтисоднинг зидди бўлиб, ҳаддан, мўътадилликдан ошиш, демакдир. Фалончи молни совурди, дегани луғатда сочиб юборди, деганидир. Уларнинг шаръий маънолари эса, молни Аллоҳ қайтарган ишга сарфлашдир. Аллоҳ буюрган ёки рухсат берган иш учун қилинган сарф оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар исроф ва совуриш ҳисобланмайди. Ривоят қилинишича, Зуҳрий Аллоҳ Таолонинг:
وَلا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ
– “Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарлик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг”, (Исро.29)
деган оятини, ўринли жойидан қизғонма, ботилга сарфлама, деб тафсир қилган.
(Давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
28.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ