Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Сўзлашиш одоби. (1-қисм)
Дарс бериш одоби
Ушбу рукнимизда сўзлашиш одобларига алоқадор туркум мақолаларимизни бериб борамиз. Инсоният бор экан, ўз жамиятида яшаётган иккинчи бир инсон билан мулоқот қилишга мажбур. Ҳар бир иймон соҳиби учун ушбу мулоқот қандай бўлишини муқаддас шариатимиз барча жиҳатини мукаммал очиб берган. Муаллимнинг ўз толибларига дарс ўтиши ҳамда улар билан сўзлашиш тартиблари ҳам шулар жумласидандир.
1) Малол олиб қолмасликлари учун дарсни оралатиб қилиш.
Ибн Масъуд р.а. ҳар пайшанба куни дарс ўтарди. Унга бир киши:
«يَا أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ إِنَّا نُحِبُّ حَدِيثَكَ وَنَشْتَهِيهِ، وَلَوَدِدْنَا أَنَّكَ حَدَّثْتَنَا كُلَّ يَوْمٍ، فَقَالَ: مَا يَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ إِلاَّ كَرَاهِيَةُ أَنْ أُمِلَّكُمْ، إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ كَانَ يَتَخَوَّلُنَا بِالْمَوْعِظَةِ مَخَافَةَ السَّآمَةِ عَلَيْنَا»
«Эй Абдурраҳмоннинг отаси, биз сизнинг гапиришингизни яхши кўрамиз, жудаям хоҳлаймиз, ҳар куни гапириб туришингизни истардик», деди. Шунда ибн Масъуд: «Мен фақат сизлар малол олиб қолманглар, деб бундай қилмайман, чунки Пайғамбар (с.а.в.) зерикиб қолишимиздан эҳтиётланиб, бизга оралатиб насиҳат қилардилар», деди» (муттафақун алайҳ).
Ибн Аббос р.а. айтадилар:
«حَدِّثْ النَّاسَ كُلَّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ أَكْثَرْتُ فَمَرَّتَيْنِ، فَإِنْ أَكْثَرْتَ فَثَلاَثًا، وَلاَ تُمِلَّ النَّاسَ مِنْ هَذَا الْقُرْآنِ، وَلاَ تَأْتِ الْقَوْمَ وَهُمْ فِي حَدِيثٍ فَتَقْطَعْ عَلَيْهِمْ حَدِيثَهُمْ فَتُمِلَّهُمْ، وَلَكِنْ أَنْصِتْ فَإِذَا أَمَرُوكَ فَحَدِّثْهُمْ وَهُمْ يَشْتَهُونَهُ، وَإِيَّاكَ وَالسَّجْعَ فِي الدُّعَاءِ، فَإِنِّي عَهِدْتُ رَسُولَ اللَّهِ وَأَصْحَابَهُ لاَ يَفْعَلُونَهُ»
«Одамларга (ҳар ҳафтада жума куни) бир марта гапир. Кўп бўлса, икки марта. Ошиб кетса, уч марта. Одамларни Қуръондан малоллантириб қўймагин. Гаплашиб турган одамларнинг олдига бориб, гапириб юрмагин, малоллантириб қўясан. Жим ўтир, ўзлари сўрашса, гапир, шунда иштаҳа билан қулоқ соладилар. Дуода қофиялашдан узоқ бўл, чунки мен Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобаларнинг бундай қилмаганларига ўрганиб қолганман». Бухорийдан.
Масжидда дарс бериш учун муносиб вақт ва жойни танлаш, токи намозхонлар озорланмасинлар. Агар масжид кенг бўлса, намоз ўқиётганлардан узоқроқ жойни танлаш лозим. Тор бўлса, бомдод ёки асрдан кейин намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларни танлаш керак. Абу Саъид айтади:
«اعْتَكَفَ رَسُولُ اللَّهِ فِي الْمَسْجِدِ، فَسَمِعَهُمْ يَجْهَرُونَ بِالْقِرَاءَةِ، فَكَشَفَ السِّتْرَ وَقَالَ: أَلاَ إِنَّ كُلَّكُمْ مُنَاجٍ رَبَّهُ فَلاَ يُؤْذِيَنَّ بَعْضُكُمْ بَعْضًا، وَلاَ يَرْفَعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ فِي الْقِرَاءَةِ، أَوْ قَالَ فِي الصَّلاَةِ»
«Пайғамбар (с.а.в.) масжидда эътикоф ўтиргандилар. Одамларнинг овоз чиқариб қироат қилаётганларини эшитиб, пардани очдилар-да: «Ҳаммангиз ҳам Парвардигорингизга муножот қиляпсиз, бир-бирларингга озор берманглар, қироат ёки намозда бир-бирларингиздан овозингиз кўтарилиб кетмасин», дедилар».
Баёзийдан:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ خَرَجَ عَلَى النَّاسِ، وَهُمْ يُصَلُّونَ، وَقَدْ عَلَتْ أَصْوَاتُهُمْ بِالْقِرَاءَةِ فَقَالَ: إِنَّ الْمُصَلِّي يُنَاجِي رَبَّهُ فَلْيَنْظُرْ بِمَا يُنَاجِيهِ بِهِ، وَلاَ يَجْهَرْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ بِالْقُرْآنِ»
«Пайғамбар (с.а.в.) одамларнинг намоз ўқиётганлари устидан чиқиб қолдилар. Қироатда овозлари кўтарилиб кетган эди. Шунда: «Намоз ўқигувчи Парвардигорига муножот қилади, нима билан муножот қилаётганига қарасин, Қуръон ўқиётганингизда бир-бирингизга овозингизни чиқармангиз», дедилар».
Бу икки ҳадис намозни ёлғиз ҳолда ўқувчини овозини кўтариб, бошқаларга ҳалақит қилишдан қайтаради. Шундай экан, намоз ўқиётганлар олдида дарс ўтиш ўз-ўзидан мумкин бўлмай қолади. Шунга кўра, масжид кенг бўлса, дарс ўтиш учун намоз ўқиётганлардан узоқроқ жойни, тор бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтни танлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
01.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ