Исломий тараққиётгина инсон манфаати учун хизмат қилади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Исломий тараққиётгина инсон манфаати учун хизмат қилади
Маълумки, инсон ақли ва жисмоний қуввати чекланган. Лекин бу инсониятнинг тараққий этишига тўғаноқ бўладиган омил эмас. Инсониятда мавжуд бўлган ақлий ва жисмоний қувват унинг ҳозиргидан бир неча баробар юқорироқ тараққиёт даражасига эришишига кифоя қилади. Бунга ҳеч шак-шубҳа йўқ. Шунингдек, оддий одамлар ҳам ушбу тараққиёт меваларидан кенгроқ фойдалана олишлари учун имконият яратиш мумкин. Бу гапларимиз тушунарсиз бўлаётган бўлса бугунги воқеликка озгина эътиборингизни қаратамиз.
Ҳеч кимга сир эмаски, турли соҳаларда ишлаётган одамлар ақлий ва жисмоний қувватларини ишга солган ҳолда ўз вазифаларини бажаришни – ҳатто энг майда ва кичик вазифаларда ишлаётганлар ҳам – санъат даражасига чиқариб қўйишади. Умуман олганда ҳам, инсонлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб турли янгилик ва ихтиролар қиладилар, янгидан янги лойиҳалар яратадилар. Бу тўғрида интернет тармоғидаги жуда кўп видеолавҳалар ва хабарларни кўрмаган одам бўлмаса керак. Ҳақиқатдан, инсоннинг ақлий ва жисмоний салоҳияти лол қолдирмай иложи йўқ, гарчи уларнинг маълум чегараси бўлса ҳам. Демак, инсон жуда кўп нарсага қодир, унинг ақлий ва жисмоний салоҳияти туфайли бугун биз кўриб турган дунё мана шу шаклга келди.
Лекин юқорида айтилганидек, бугунги тараққиёт инсонлардаги яшириниб ётган имкониятларни ҳали тўлиғича намоён қилгани йўқ. Шундай дейишга асос бор. Асос шуки, бугун дунёга ҳукмронлик қилаётган капиталистик система ана шу имкониятларни тўлиқ ишга солинишига ҳалақит бермоқда. Чунки бундай система шароитида асосий кўзланган мақсад моддий манфаат бўлади. Қолган нарсалар иккинчи даражалидир. Ҳар қандай янгиликка моддий манфаат нуқтаи назаридан қаралади. Агар янги кашфиёт, ихтиролар моддий манфаат келтирса-ю, лекин инсон манфаатига хизмат қилмаса ҳам амалда татбиқ қилинаверади. Агар моддий манфаат келтирмай инсон манфаатига хизмат қилса ҳам, унга жуда кам эътибор берилади. Ҳаттоки баъзи капиталистлар ўз манфаатларига зид келадиган янги лойиҳаларни сотиб олиб сейфга солиб қўйиб, оммадан сир тутганлари ҳақида хабарлар ҳам тарқалган. Бундай бўлиши табиий ҳол, чунки капиталистлар ёки капиталистик давлатлар ҳеч қачон инсон манфаати ҳақида қайғурмаганлар.
Воқеликка эътибор қаратилса, яна бир ҳақиқатни тушуниш мумкин. АҚШ ва Европа давлатлари нотўғри мабдани татбиқ қилган бўлсалар-да, тараққиётда етакчиликни қўлга олганлар. Капитализм мабдасини қабул қилишлари уларни ҳар бир соҳада тараққиётга эришишларига сабабчи бўлди, гарчи бу тараққиёт моддий жиҳатдан бўлган бўлса ҳам. Нотўғри мабда татбиқ қилингани ҳолида шундай ютуқларга эришилган бўлса, тасаввур қилиб кўринг, агар тўғри мабда татбиқ қилинса қандай бўларкин?! Агар тўғри мабда қабул қилиниб, давлат томонидан татбиқ қилинса, инсонлар ҳаёти қанчалик ўзгариб кетаркин?!
Тўғри мабда эса, Ислом мабдасидир. У бошқа мабдалардан фарқли ўлароқ, инсон манфаатини биринчи ўринга қўяди. Бу тузум шароитида инсон манфаатига хизмат қиладиган ва Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай янгилик, ихтироларни давлат даражасида ҳам, хусусий тадбиркорлик орқали ҳам татбиқ қилинишига ҳарис бўлинади. Шу йўлда одамларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятларидан максимал даражада унумли фойдаланилади ва тўғри йўналтирилади. Уларнинг инсон манфаатларига хизмат қиладиган лойиҳа ва кашфиётлари давлат томонидан ҳам молиялаштирилади. Бу борада биринчи навбатда давлат ташаббус кўрсатиши зарур албатта. Яна бир асосий жиҳатлардан бири шуки, якка шахслар манфаати учун кўплаб инсонлар манфаатига тўсиқ қўйилмайди. Шунингдек, тараққиёт меваларидан фақат кучлилар эмас, балки оддий одамлар ҳам кўпроқ баҳраманд бўлишлари учун кенг имкониятлар яратилади. Бир сўз билан айтганда, бугун ҳеч қайси давлатда кузатилмаётган инсон манфаатларига хизмат қилиш айнан Ислом тузумини татбиқ қиладиган давлатда яққол намоён бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
14.03.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми