| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

By htadmin
23.03.2019
1471
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

Янги Зеландия жиноятчиси нашр қилган манифестдаги сўзлар диққатимни тортди: Ундан – мусулмонларга қарши шахсий нафратингиз борми, деб сўралганда бундай жавоб берди: «Ўзларининг юртида яшаётган мусулмон ва муслималаргами, нафратим йўқ. Аммо бизнинг юртларга ғазот қилиб, ерларимизда яшашни ихтиёр қилган мусулмону муслималарни ёқтирмайман (у ёқтирмайман сўзини ишлатяпти). Мен нафратланадиган ягона мусулмон бизнинг миллатдан бўла туриб, Исломни қабул қилган мусулмондир (бу ерда ёқтирмаслигини эмас, балки нафратланишини айтяпти). Чунки улар бизнинг меросимиз ва маърифатимиздан воз кечишяпти, бинобарин, ўз миллатига хиёнат қилишяпти. Ҳа, мен шулардан нафратланаман». У ўз манифестида «ғазот» қилганлар, яъни, иммигрантларни ҳамда «хоинлар», яъни Ислом динига кирганларни илдизи билан қуритиб ташлашга кўп бор чақирди.

Бизга бу кимсанинг жавоби Ғарб ва унинг раҳбарларидаги нафрат психологиясини тушуниб олишимизга йўл очиб берди. Ҳақиқатдан ҳам улар нафақат ўнлаб йиллар, балки асрлар мобайнида ўз халқларини Ислом, мусулмонлар ва уларга алоқадор барча нарсаларни ёмон кўришга ундаб келишди. Биз шуни яхши биламиз, Ислом «لاَ إكْرَاهَ فِي الدِّينِ динга мажбуран киритилмайди», деган қоидага асосланди. Мусулмонлар асрлар мобайнида ҳеч кимни Аллоҳнинг динига киришга мажбурламадилар. Буни дўстдан ҳам душман кўпроқ яхши билади, бунга тарих гувоҳ. Чунки мусулмон бўлмаган турли халқлар  мусулмонлар орасида бемалол яшаб келишган. Хўш, ўз-ўзидан савол пайдо бўлади: Ғарб фарзандларининг ич-ичларига ўрнашиб қолган бундай нафратни қандай изоҳлаш мумкин, ахир, Испания черкови инквизициси қурбони бўлган яҳудийлар қаердан паноҳ топишди, мусулмон диёридан эмасми?!

Кейин, бу жинояткор кимса – нега одамлар Исломни қабул қилишяпти, дея ўзига ўзи савол бериб кўрса бўлмайдими?! Агар у ва унга ўхшаганларда инсоф бўлса, капиталистик илмоний дин соғлом ақидага ва кучли далилга таянган кенг тушунча асосидаги дин, деб ишонишса, нега одамлар шу эътиқодни ташлаб, Исломни қабул қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрсин! Яъни, одамлар мусулмонларнинг ночор аҳволда эканини, ўзларини «ақлли бомба»лар ва «Томагавк ракета»лардан ҳамда жиноятчи ҳукмдорлар разведкасидан ҳимоя қилолмаётганини билиб туриб, Исломни қабул қилмоқдалар. Шунингдек, Ғарбга қарамлик кишанларини узишга ва Ғарб цивилизацияга қул бўлишдан қутулишга даъват қилаётган мусулмонлардан ўч олишда ҳукмдорлар бир-бирлари билан мусобақалашишяпти. Мусулмонларнинг мана шундай аҳволига гувоҳ бўла туриб, ғарбликлар нега Исломни қабул қилишяпти?!! Ҳа, уларда озгина инсоф бўлганда эди, ўзларига ўзлари мана шундай саволларни берган бўлар эдилар. Дарвоқе, 2001 йил 20 сентябрда конгресс палатасида нутқ сўзлаган Жорж Буш ўзига ўзи савол бериб, бундай деган эди: «Нега улар биздан нафратланишади. Чунки улар цивилизациямиз, эркинликларимиз ва ҳукумат сайлаш ҳуқуқларимиздан нафратланишади, мана шу манзарани (яъни, конгрессдаги демократлар манзарасини) ёмон кўришади».

Ҳа, улар шу тарзда бизни қирғин қилишяпти ва жанозаларимизга боришяпти! Буш ва унинг командаси Саддам Ҳусайнни йўқ қилиб, Ироқни бошқа давлатларга намуна бўлувчи демократик давлатга айлантирамиз, деб ўйлашди. Ҳолбуки, «Абу Ғурайб», «Гуантанамо» ва «Баграм»да ўзлари содир этган шармандали қилмишларидан бутун дунё зада бўлди… Мустамлака қилинган халқлар қонини ичиб тўймайдиган, бойликларини талаб кифояланмайдиган капиталистик маданиятлари фош бўлди. Ўзларининг бутун тарихлари қизил танлиларнинг қатли ом этишганига гувоҳлик бермоқда. Африка ва Осиёдан тортиб қаерга боришмасин, олиб борган урушларида ерлик халқларни ҳалок этишгани… Мисрдаги жинояткор Сисий жиноятларини олқишлаб, Сурия қонхўри Башар жиноятларини ҳаспўшлашаётгани бутун дунёга маълум. (Зеро, Европа раҳбарлари яқинда бўлиб ўтган Шармуш Шайх саммитида Сисий ёнида ўтиришга уялишмади. Чунки у саммитдан атиги бир неча кун аввал ҳеч қандай жиноят қилмаган мисрлик йигитларга ўлим жазосини қўллаган эди).

Ҳа, Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи Ислом ва мусулмонларга иғвогарлик сиёсатини олиб бораётган ҳамда мусулмонларга нисбатан дунё бўйлаб ёмон кўриш уруғини сепаётган Ғарб раҳбарларидир. Трамп ҳам шуларнинг биридир. У мусулмонларни Америкага киришини тақиқлаш кераклигини ҳамда ҳокимиятга келгандан кейин буни амалга оширмоқчилигини сайловга ўз номзодини қўйгандаёқ маълум қилган. Анави Янги Зеландия жиноятчиси Трамп ҳақида, у етук сиёсатчи сифатида эмас, балки мусулмонларга қарши курашдаги менинг намунавий етакчимдир, деди. Муслима аёлларга нисбатан нафрат изҳор қилган Британия бош вазири ҳам, «Биз иммигрантлар билан ўз цивилизациямизни янгилай олмаймиз», дея огоҳликка чақирган АҚШ конгресси аъзоси Стивен Кинг ҳам, «Иммигрантлар тўфони сабабли оқ танли америкаликлар ювилиб—йўқолиб кетяпти, чунки муҳожирлар АҚШ аҳолиси тузилмасини ўзгартириб юборишди», деган «Fox News» агентлиги мухбири трамппараст Лора Энн Ингрэм ҳам, ҳаммаси Ислом ва мусулмонларни ёмон кўришда Янги Зеландия жиноятчисидан қолишмайди.

Кўплаб европалик сиёсатчилар оғзидан ҳам шу каби нафратомуз баёнотлар янграган. Масалан, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзини Европа цивилизацияси ҳимоячиси сифатида намоён қилиб, Европада мусулмонларнинг тобора кўпайиши хавфига қарши курашишини таъкидлади. Италия Ички ишлар вазири, «Шимол Лигаси» ўнгқанот ташкилоти аъзоси Маттео Сальвини Италиядаги иммигрантлар хавфига диққатни қаратиб, шу орқали Шимолий Наполида 125 минг квадрат метр майдонга заҳарли чиқиндиларни кўмиб ташлаган жиноятчи мафия тўдаларидан жамоатчилик эътиборини чалғитишга уринди. Италия сенатори Пьетро Грассо ҳукумат қилмишларини очиб, бундай баёнот берди: «Афсуски, Италия ҳукумати иммигрантлар оқими бостириб келяпти, дея ҳолатни бўрттириб кўрсатиб, уларга қарши курашни ўзининг устувор вазифасига айлантириб оляпти… Бунинг ўрнига, мафия тўдалари каби долзарб муаммоларга қарши курашиш керак эди. Чунки бу тўдалар етакчилари бойигандан бойиб кетмоқда». (Британияда чиқадиган Гардиан газетаси, 2019 йил 12 феврал).

Шундай қилиб, Ғарб сиёсатчилари ўз жамиятлари бошдан кечираётган реал муаммолар ҳисобига иммигрантлар хавфини олабўжи қилиб кўрсатмоқда. Бу эса, Ислом ва мусулмонларга нисбатан ичи нафратга тўла баъзи кимсалар кўнглига кенг йўл топмоқда.

Буларнинг барчасига қарши кураш ўлароқ, Ислом ҳамма одамларга хитоб қилиб, уларни ўз соясида битта ақида асосида ака-укалик риштаси билан боғланиб яшашга ҳақ-рост даъват қилди, ушбу ақида бўйича эса, араб билан ажам ўртасида фарқ йўқлигини, фақат тақво билан фарқ борлигини очиқ баён қилган:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ﴾

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлирагингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир»                                     [Ҳужурот 13]

Аллоҳим Янги Зеландияда қурбон бўлган мусулмонларни раҳмат қил ва барчаларига Иллиййиндан жой бер.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

+1
0

Related posts:

Эрдоган: Сурия дунё харитасидан ўчиб кетиш арафасида турибди! Коалиция Манбажда содир этган қирғинини тан олди ва одатдагидек бу жиноятини ҳам оқлади Россия Ҳалаб аҳли иродасини синдириш учун ёлғонлар тўқишни омадсизларча давом эттирмоқда Бангладешдаги мусулмонлар ҳисобига Ҳиндистон билан дўстлашиш кечирилмас жиноятдир
TagsжиноятЯнги Зеландияқирғин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қримда 4 нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг қамоққа олиниши

  • МАҚОЛАЛАР

    Кўчмас мулкдаги “ислоҳот”: адолат ниқобидаги солиқ тузоғи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/