УМУМХАЛҚ МУЛКИГА АЙЛАНТИРИЛГАН МУЛК

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
НАЦИОНАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН
(УМУМХАЛҚ МУЛКИГА АЙЛАНТИРИЛГАН) МУЛК
УМУМИЙ МУЛК ҲАМ, ДАВЛАТ МУЛКИ ҲАМ ЭМАС
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Национализация қилинган (умумхалқ мулкига айлантирилган) мулк умумий мулк ҳам, давлат мулки ҳам эмас
Национализациялаштириш капиталистик тузум “ямоқ солишлари”нинг бир кўринишидир. У манфаат тақозоси билан шахсий мулкни давлат мулкига айлантиришдир. Бу ишни қилишга давлат мажбур эмас, ихтиёрлидир. Хоҳласа, национализациялаштиради, хоҳламаса, йўқ.
Умумий мулк ва давлат мулкида эса, ундай эмас. Улар борасида давлатнинг фикридан қатъий назар молнинг табиати ва сифати хусусидаги Исломий ҳукмларга қараб иш юритилади. Молнинг воқеига назар ташланади.
1. Агар унда мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлса, давлат мулки ҳисобланиб, давлатнинг ўзи унга эгалик қилиши вожиб бўлади.
2. Агар унда мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлмаса, шахсий мулк ҳисобланиб, давлатнинг унга эгалик қилиши мумкин бўлмайди.
3. Агар у жамоат зарурати, маъдан ёки табиатан шахсий мулк бўлиши мумкин бўлмаган мол бўлса, умумий мулк ҳисобланиб, давлат уни шахсий мулкка айлантира олмайди.
4. Агар мол умумий мулкнинг бирор турига кирмаса, шахсий мулк ҳисобланиб, эгасини мажбурлаб уни национализациялаштира олмайди, эгалик ҳам қила олмайди. Лекин эгасининг ўзи рози бўлиб, бошқа бирор шахсга сотгани каби давлатга сотиши мумкин.
Шунга кўра, давлат умум манфаатини ҳужжат қилиб шахснинг мулкини ҳатто пулини бериб ҳам тортиб ололмайди. Чунки шахсий мулк ҳурмат қилинади ва қўриқланади. Унга тажовуз қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто давлатнинг ҳам ҳаққи йўқ. Унга тажовуз қилиш жиноят ҳисобланиб, агар бу ишни халифа қилган бўлса, эгасининг шикоятлар маҳкамасига халифанинг устидан арз қилишга ҳаққи бор. Чунки бировнинг қўлидан бирон нарсани ноҳақ тортиб олишга халифанинг ҳаққи йўқ. Шунингдек, давлат манфаатни рўкач қилиб умумий мулк ёки давлат мулкини бир кишининг қўлига топшириб қўйиши ҳам мумкин эмас. Чунки шариат умумий мулкнинг, шахсий мулкнинг, давлат мулкининг нималигини баён қилар экан, бу моллардаги манфаатни ҳам белгилаб қўйган.
Шулардан кўриниб турибдики, национализация қилинган мулк умумий мулк ҳам, давлат мулки ҳам, шаръий ҳукм ҳам эмас. У капиталистик тузум “ямоқ солишлари”нинг бир кўриниши, холос.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
28.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ