Асосий муаммонинг ечими

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Асосий муаммонинг ечими
18 — қисм
Инсон қаердан келди?
وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳис-саломни) лойнинг мағзидан яратдик. (Мўъминун:12)
Уни нима кутяпти?
ثُمَّ إِنَّكُمْ بَعْدَ ذَلِكَ لَمَيِّتُونَ * ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تُبْعَثُونَ
"Сўнгра, албатта, сизлар бундан кейин ўлгувчисизлар. Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни қайта тирилтирилувчисизлар". (Мўъминун:15,16)
Нима учун яратилди?
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим". (Ваз-зариёт:56)
Бунинг натижаси нима?
فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشْقَى * وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
"Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, у адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз".(Тоҳа:123-124)
Инсон қаердан келди? Уни нима кутяпти? У қандай мақсад учун яратилди?
Инсон ҳаётидаги асосий муаммо — унга бу ҳаётнинг ҳақиқати, бу дунё ҳаётининг ундан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида умумий фикр беришлик билан ечилади. Асосий муаммонинг ечими топилган тақдирдагина бошқа муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади.
Инсоннинг иккинчи даражали муаммолари
Аллоҳ Таоло ҳар бир инсоннинг ҳаёт муддатини ва ўлим соатини белгилаб қўйди. Ҳеч ким уни яқинлаштиришга ҳам, узоқлаштиришга ҳам қодир эмас. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
وَلَوْ يُؤَاخِذُ اللّهُ النَّاسَ بِظُلْمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيْهَا مِن دَآبَّةٍ وَلَكِن يُؤَخِّرُهُمْ إلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ
"Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки ажаллари келса, уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар". (Наҳл:61)
Инсон ўзига ўлим соати қачон келиши ҳақида ҳеч нарса билмайди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ
"Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас". (Луқмон:34)
Инсоннинг ўз ўлими соатидан хабарсизлиги – уни Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва таъқиқлари доирасида ҳаёт фаолиятини давом эттиришига ва ўлим белгиланган вақтдан аввал келмаслигига ишонгани ҳолда солиҳ амаллар қилишда давом этишга ундайдиган омил ҳисобланади.
Инсон қачонки ўлим уни Жаннат боғларига олиб борувчи зина эканлигига ишонч ҳосил қилган тақдирдагина қўрқишдан тўхтайди ва буюк ишларни бажаришга тайёр бўлади. У Аллоҳ Таолонинг буйруқларига бўйинсуниб даражама даража кўтарилишда давом этади, агар бунинг учун ҳаётини қурбон қилиш керак бўлса ҳам бунга тайёр бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг саҳобалари ва уларга эргашганларнинг Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасдан Исломни қандай қилиб бутун оламга ёйганлари ҳақидаги ҳикоялар бизга қадар етиб келган. Улар таҳдидлар ва ҳатто ўлимга ҳам ҳеч қандай аҳамият бермадилар. Ҳеч кимнинг кучи етмаган нарсаларга улар қисқа вақт ичида қандай эришганлари ҳақидаги ривоятларни ўқиймиз. Абу Бакр р.а.нинг "Ўлимни иста ва сенга ҳаёт инъом этилади" деган машҳур сўзлари бизга қадар етиб келди. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг саҳобалари ва улардан кейин уларга эргашган авлодлар ўлим ҳақидаги бу фикрга эргашдилар.
Бугун биз Ислом Умматининг бир қанча холис ва онгли ўғлонларини кўрмоқдамиз. Улар бузуқ воқеъликни ўзгартириш ва ўнлаб йиллар давомида инсонлар эътиборсиз ташлаб қўйган қонун манбаси бўлган Аллоҳнинг Шариатини ер юзида ўрнатиш учун фаолият олиб бормоқдалар. Улар бу йўлда ўзларидаги энг қимматли нарсаларини сарф этмоқдалар. Уларни бу йўлдан на қийинчиликлар, на мусибатлар ва на ўлим қайтара олади. Бу Умматнинг ўғлонлари ислом ўлкаларини ҳимоя қилиш учун ўз ҳаётлари ва фарзандларини қурбон қилмоқдалар.
Имом Аҳмад ўзининг "Муснад"ида келтиради, Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
أَلاَ لاَ يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ رَهْبَةُ النَّاسِ أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ إِذَا رَآهُ أَوْ شَهِدَهُ فَإِنَّهُ لاَ يُقَرِّبُ مِنْ أَجَلٍ وَلاَ يُبَاعِدُ مِنْ رِزْقٍ أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ أَوْ يُذَكِّرَ بِعَظِيمٍ
«Бирон киши ҳақни кўрса гапиришдан, ёки муҳим бир нарсани эслатиб қўйишдан одамларнинг ҳайбати уни асло тўсмасин! Чунки бу на ажални яқинлаштиради ва на ризқни узоқлаштиради».
(Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 168).
Ҳаёт учун қўрқув ўлимдан қутқармайди, ўлимнинг сабабини билиш ундан узоқлаштирмайди. Аксинча, ўлим Аллоҳ Таоло белгилаган вақтда ва белгилаган жойда келади. Инсон бу дунёда ҳам, Охират ҳаётида ҳам бахтли яшаши учун ҳаётидаги асосий муаммони тўғри ечиши ва шу ечим асосида яшаши керак. У ҳақиқатни гапириши, тўғри иш қилиши, гуноҳдан узоқ туриши, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслиги керак. Чунки ўлим уни Жаннат боғларига элтиш учун белгиланган вақтда белгиланган жойга келади.
إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّا فِي التَّوْرَاةِ وَالإِنجِيلِ وَالْقُرْآنِ وَمَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ مِنَ اللّهِ فَاسْتَبْشِرُواْ بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُم بِهِ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
"Албатта, Аллоҳ мўъминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар, ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаг ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир". (Тавба: 111)
كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ
"Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлалигича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас". (Оли Имрон: 185)
Ўлим шунинг учун муаммо эмас, ундан қўрқмаслик керак, ва аксинча, ўлимдан кейин келадиган жазо, бало ва даҳшатдан қўрқиш керак. У ўз йўлига комил ишонч ҳосил қилган ҳолда бу кун учун тайёргарлик кўриши керак.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси радиоси учун
Абу Муҳаммад (Халифа Муҳаммад)



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб