Шайха Ҳасина халққа зулм қилгани ва мустамлакачиларга бўйин эгиб, Исломга қарши курашаётгани учун Ҳизб ут-Таҳрир Британия унга қарши очиқ норозилик билдирди

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Шайха Ҳасина халққа зулм қилгани ва мустамлакачиларга бўйин эгиб, Исломга қарши курашаётгани учун Ҳизб ут-Таҳрир Британия унга қарши очиқ норозилик билдирди
Бугун пешин намозидан сўнг Лондоннинг Уайтчепел районидаги Алтаб Али паркида Ҳизб ут-Таҳрир Британия Бангладеш бош вазираси Шайха Ҳасинага қарши норозилик намойишини ўтказди. Шайха Ҳасина 2019 йил 1 май чоршанба кунидан бери Британияда расмий сафарда. Намойишда Дилвар Мия ва Маҳбуб Замон нутқ сўзлади.
Сўзга чиққанлар Ҳасинанинг номи демократик бўлган режими халққа зулм қилиб, қонуний ҳуқуқларини талаб қилиб чиққанларни шафқатсизларча бостираётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Уларнинг гапларидан маълум бўлишича, яқинда талабалар намойишлари ҳам шафқатсизларча бостирилган. Нотиқлар режимнинг юртга қарши тил бириктиргани ҳамда мустамлакачиларга, хусусан Америка ва Ҳиндистонга бўйин эгаётгани ҳақида ҳам билдириб ўтдилар. Улар яна шуни таъкидладиларки, Ҳасина Пилханадаги хунрезликларни мустамлакачилар талаби асосида амалга оширган. Шундан сўнг режим мустамлакачи кучлар ҳукмронлиги мустаҳкамланишига йўл очиб бериш учун очиқ эшик сиёсатини қўллади. Бу билан мустамлакачилар Бангладеш армияси, шу жумладан юрт сиёсати ва иқтисоди устида ўз ҳукмронликларини ўрнатиб мустаҳкамлаб олди.
Ҳасина режими бутун эътиборини Ислом ва мусулмонларга қарши курашга қаратмоқда. Бу режим Шапла Чаттарда уламоларни қатл қилди, Ҳизб ут-Таҳрирни ҳамда исломий бошқарувга (Халифаликка) даъват қилишни тақиқлади, Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб бораётган сиёсий фаолларни қамади, роҳинга мусулмонларини ҳимоясиз ва ёрдамсиз қолдирди.
Сўзга чиққан нотиқлар режим амалга ошираётган жирканчли жиноятларга қарши очиқ гапириш ва Бангладешда Халифаликни тиклаш учун тўхтовсиз ҳаракат қилиш халқнинг вазифаси эканини таъкидладилар. Чунки фақат Исломгина юртни мустамлака чангалидан озод қилишга қодир. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина одамларнинг ишларини Исломга мувофиқ тарзда бошқаради ва уларни дунё-ю охиратдаги бахтсизликдан қутқаради.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!