Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир
Ислом ақлий, руҳий ҳамда сиёсий ақидадир
(3-қисм)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ислом фикрларини куфр тушунчаларига мувофиқ қилиб мослаш ҳамда ғарб мустамлакачилари томонидан қўйилган югурдакларнинг розилигига эришиш мақсадида Ислом фикрларини бузиб тушунтириш ва моҳиятини қўпол равишда бузиш нажот воситаси эмас, балки Аллоҳнинг қаҳр ва ғазаби сари юришдир. У қолоқлик, кофирларга қарамлик, хорликнинг янада зиёда бўлишига сабабдир, у исломий фикр эмас, балки куфрнинг айнан ўзидир.
Исломий ҳақиқатни бузиб кўрсатувчилар ва адашганлар кўзларига куфр кучлари жуда улкан бўлиб, аксинча мусулмонлар кучлари жуда заиф, ҳеч нарсага арзимас бўлиб кўриняпти ва беихтиёр ишларни шуларга қиёслашяпти. Улар куфрнинг оламдаги ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва сақофий ҳукмронлигини кўряптилар ва Исломий оламдаги мавжуд давлатчаларга, уларнинг ана шу куфр олдидаги ўта заифлигига, куфрга мутлақ қарам эканлигига ва шу давлатчаларнинг мусулмонларга ўтказаётган жабр-ситамларига ва қатағонларига ҳам назар ташлаяптилар.
Бошқа томондан, улар мусулмонларнинг нақадар заифлигини, уларда ҳеч қандай куч-қувват йўқлигини, бўлганда ҳам фақат душманлари бўлмиш куфр ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун рухсат берган миқдордагина кучга эга эканликларини кўрмоқдалар. Улар оламга назар солиб, мусулмонлар олами катта кучлар ҳукмронлиги остидаги кичкина қишлоқ бўлиб қолганлигини кўрмоқдалар. Лекин улар Аллоҳни кўрмаяптилар, шунинг учун умидсизликка тушмоқдалар, натижада адашиб залолат йўлига кирмоқдалар ва бошқаларни ҳам адаштириб залолатга бошламоқдалар.
Исломни мана шундай бузиб кўрсатиш сабабли умумий тарзда бўлса ҳам, ақида ва низомларни яхши тушуниб етмаган динга муҳаббати зўр баъзи мухлис кишилар ва кўпчилик авом (омий, илмсиз) мусулмонлар адашиб қолиши ва ҳақ йўлдан тойиб кетиши мумкин.
Бундай адашиш ва ҳақ йўлдан тойишга бўлган мойилликни асосий сабаби исломий ақидани руҳий ақида сифатида тўғри тушунишда мусулмонларга сингиб қолган камчиликдир.
Ўзидан низом келиб чиқадиган сиёсий ақида сифатидаги Ислом асосида уйғонишда ҳануз мана шундай камчилик мавжуд. Шунинг учун, албатта, фикрий кураш олиб бориш, сиёсий олишув ҳамда мана шу туманга ўхшаш хираликни моҳиятини, унинг шайтоний фитна эканлигини фош этиб ташлаш ва исломий муҳитни ундан тозалаш учун бу курашни янада авж олдириш зарур.
(Давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
20.05.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми