БОЙЛИКНИ ОДАМЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ

БОЙЛИКНИ ОДАМЛАР ЎРТАСИДА ТАҚСИМЛАШ
Олтин ва кумушни хазина қилишнинг тақиқланиши
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Учинчидан: Оятда ваъид икки ишга қаратиляпти. Улардан бири молни хазина қилиш бўлса, иккинчиси Аллоҳ йўлида сарфламаслик. Яъни олтин, кумушни хазина қиладиганлар ва Аллоҳ йўлида сарфламайдиганларни азобдан огоҳлантириб қўйинг, маъносидадир. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ваъид Аллоҳ йўлида сарфламасдан хазина қилганларни ҳам, Аллоҳ йўлида сарфлаб хазина қилганларни ҳам ўз ичига олади. Қуртубий: “Хазина қилмаса ҳам, Аллоҳ йўлида сарфлашга монелик қилган кимса албатта шундай бўлади”, дейди. Оятдаги »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзидан мурод, жиҳоддир. Чунки у сарфлаш билан ёнма-ён келяпти »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзи сарфлаш билан ёнма-ён келганда унинг маъноси жиҳод бўлади. Қуръонда бу сўз фақат шу маънода келган. Қуръондаги »فِي سَبِيلِ اللَّهِ« сўзи қаерда сарфлаш сўзи билан ёнма-ён келган бўлса, унинг маъноси фақат жиҳод бўлган.
Тўртинчидан: Бухорий Зайд ибн Ваҳбдан ривоят қилади: “Рабзада Абу Заррнинг ёнидан ўтиб қолиб, бу ерларга қандай келиб қолдинг, деб сўрадим. У шундай жавоб берди. Шомда эдик. Мен
وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
– “Олтин-кумушни босиб уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб “хушхабарини” етказинг, (Тавба:34) оятини ўқидим. Муовия, бу оят биз ҳақимизда эмас, у фақат аҳли китоб ҳақида, деди. Мен, у биз ҳақимизда ҳам, улар ҳақида ҳам дедим”. Бу воқеани ибн Жарир Убайдуллоҳ ибн Қосимдан, у Ҳусайндан, у Зайд ибн Ваҳбдан, у эса Абу Заррдан шундай ривоят қилади:
“Юқоридагиларни айтиб, яна шуларни қўшимча қилди: Бу борада мен билан унинг ўртасида гап (ғавғо) кўтарилди. У мендан шикоят қилиб, Усмонга хат ёзди. Усмон эса, ўз ҳузурига чорлаб, менга мактуб ёзди. Мен унинг ёнига бордим. Мадинага келганимда одамлар ўша кундан аввал худди мени кўрмагандек, устимга миниб олишди. Мен бундан Усмонга шикоят қилдим. У менга, ўзингни четроққа олиб юр, деди. Мен, Аллоҳга қасамки, гапирган гапимни қайтариб олмайман, дедим”. Абу Заррнинг Муовияга хилоф чиқиши оятнинг маъноси хусусида эмас, кимлар ҳақида нозил бўлганлиги хусусида эди. Агар закоти берилган молнинг хазина бўлмаслиги хусусида ривоят қилинган ҳадис бўлганида Муовия уни, албатта, ҳужжат қилиб, Абу Заррнинг тилини тийиб қўйган бўларди. Шундан мазкур ҳадисларнинг Абу Зарр воқеасидан кейин тўқилганлиги, саҳиҳ эмаслиги кўриниб турибди.
Бешинчидан: Хазина қилишнинг луғавий маъноси, молни уст-устига тўплаб, сақлаб қўяверишдир. Хазина қилинган мол, деганидир. Ернинг тагига бўладими, сиртига бўладими, устма-уст тўпланган нарса хазинадир. Қуръоннинг калималари шаръий маъноси бўлмаса, луғавий маъноси билан тафсир қилинади. Хазина қилиш сўзининг шаръий маъноси борлиги хусусида саҳиҳ ҳужжат ворид бўлмаган. Шунга кўра, уни луғавий маъноси билан тафсир қилиш – вожиб. Демак, бекордан-бекорга устма-уст мол тўплайвериш қораланган хазина қилиш ҳисобланиб, уни содир этган одамга Аллоҳ аламли азоб ваъидини берган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
26.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ