Толибон ҳаракатига: жинояткор АҚШ билан музокара қилиш бу дунё ва охиратдаги очиқ ҳалокатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Толибон ҳаракатига: жинояткор АҚШ билан музокара қилиш бу дунё ва охиратдаги очиқ ҳалокатдир
«Франс 24» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 11 муҳаррам, милодий 2019 йил 10 сентябр сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Толибон ҳаракати Афонистонда АҚШ кучларига қарши жангни давом эттириш билан таҳдид қилди. Бу таҳдид Доналд Трампнинг исёнчилар билан музокара олиб бориш муваффақиятсизликка учраганини маълум қилиши ва Толибон ўз зиммасига олган Қобул ҳужумидан сўнг уни «ўлик музокара», дея аташи ортидан янгради. Маълумки, ўн саккиз йилдан бери бу юртда мавжуд бўлиб турган америкалик кучларни олиб чиқиб кетиш мақсадида Вашингтон тахминан бир йилдан буён Афонистондаги исёнчилар ҳаракати билан музокара олиб боришга киришган. Трамп Вашингтон яқинидаги Кэмп-Дэвид президентлик саройида бевосита Толибон раҳбарлари билан музокара қилиш орқали олиб борилаётган ғоят махфий режани бекор қилган».
Роя газетаси шарҳи:
Америка босқинчи давлат. У 2001 йил Афғонистонни босиб олди ва ҳамон босиб олиб турибди. Бу юртни босқинчиликдан озод этишнинг фақат бир йўли бор, у ҳам бўлса жиҳод қилиш. Музокара эса, бирор ерни ҳам озод қилмайди, бирор душманни ҳам қувиб чиқармайди. Фақат шармандали ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатига зид шартлар билан душман чиқиб кетиши мумкин, холос. Бизнинг Толибон ҳаракатидаги ака-укаларимизга айтар сўзимиз: сиз Америкага ўн саккиз йилдан бери жанг қилдингиз
﴿إِنْ تَكُونُوا تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمُونَ وَتَرْجُونَ مِنْ اللَّهِ مَا لاَ يَرْجُونَ﴾
«Агар қийналаётган бўлсангизлар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар, сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни шаҳидликни) умид қилмоқдасизлар-ку?!» [Нисо 104]
Шунинг учун америкаликлар ҳам кучларини ўлиб-тирилиб бўлса ҳам олиб чиқиб кетишга уринишяпти. Бироқ мағлуб ва шармандаи-шармисор аҳволда чиқиб кетишни исташмаяпти. Балки мағлубиятларини ғалабага, заифликларини кучлиликка айлантиришмоқчи. Бас, шундай экан, америкаликларнинг бундай қилишларига имкон берманг. Унутманг, Америка киришган урушида ҳеч қачон ютган эмас, фақат иккинчи жаҳон урушида ютуққа эришган, холос. Иккичи Жаҳон урушидан сўнг эса, қилган барча урушларида ютқазди… Масалан, Вьетнам, Корея, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Яман, Ливия… каби. Агар анави хоин ҳукмдорлар бўлмаганида, унга ёрдам беришмаганида, бу ютқазишлари яққол намоён бўлган бўларди. Лекин у диалог ва манёвр қилувчи давлат, жанговар мағлубияти ўрнини сиёсий курашларидаги ютуқ билан қоплаяпти. Шунинг учун у билан музокара қилманг, акс ҳолда, ютқазасиз, у ютади ва сиздан ўн саккиз йил ололмаган нарсасини музокаралар орқали қўлга киритади.
Роя газетасининг 2019 йил 25 сентябр чоршанба кунги 253-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ